Матбуот маркази

Янгиликлар

Бир кунда қанча пиёда юриш керак?

Бир кунда қанча пиёда юриш керак?

Бир кунда қанча пиёда юриш керак?

Нодира Алиханова,
вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Ҳаммаси индивидуал. Энг аввало, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши мақсадга мувофиқ.

🚶Шунингдек, бу машғулотга яқинлар, дўстларни ҳам чорлаш керак. Энг муҳими, мазкур жараёндан роҳат олиш, уни танани қийнайдиган машғулот сифатида қабул қилмаслик зарур.

Қачон бошлаш керак?
🕰 Машғулотни овқатдан 1 соат аввал ёки таомлангандан 1,5-2 соат кейин бошлаш энг мақбул йўл. Энг асосийси, юришни ҳар қандай об-ҳаво шароитида бажариш мумкин, фақат мавсумбоп кийим бўлса, кифоя.

Қачон тугатамиз?
⏰ Юриш вақти ухлашдан 2 соат олдин тугагани маъқул. 35 ёшдан юқори ва ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган инсон жуда секин юришдан бошлагани мақсадга мувофиқ. Қолаверса, 35 ёшдан ошмаганларга ҳам машғулотни секин юришдан бошлаш тавсия этилади.