Матбуот маркази

Янгиликлар

Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли

Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли

🔎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар инсон саломатлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдиради.

🔬 Ушбу хулоса бир неча йил давомида ўтказилган 283 та тадқиқот натижаларига асосланган.

▶️ Маълумки, 25-30 грамм шакар истеъмоли кунлик меъёр ҳисобланади. Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.

🙅🏻‍♂️ Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди.

🩺 Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи 34 фоизгача ошади.

📊 Қолаверса, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, бу омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.

🍏🍇 Шу боис экспертлар организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қилмоқда.

❌ Бу кўрсатмаларга қандли диабетга чалинган беморлардан бошқа аҳоли қатлами амал қилиши мақсадга мувофиқ.

🚫 Бинобарин, ЖССТ хулосалари тиш пастаси, турли кремлар каби шахсий гигиена воситалари ҳамда дори-дармонларга нисбатан татбиқ этилмайди.