Матбуот маркази

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифокорлар кўриги учун

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифокорлар кўриги учун

⚡️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифокорлар кўриги учун ўрнатилган нархларнинг қандай асосга кўра белгиланиши юзасидан мурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида хизматларга нархларни шакллантириш Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 11 апрелдаги 150-сонли буйруғига асосан амалга оширилади.

Шунга кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифокорлар кўриги учун нархлар ҳам мазкур ҳужжат асосида белгиланади.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси