Матбуот маркази

Янгиликлар

Расмий муносабат

Расмий муносабат

⚡️Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 8-корпусида амалиётчи талабаларнинг кийим алмаштириш хонасида етарли шароитлар яратилмагани, санитар талабларга жавоб бермайдиган ушбу жойдан чиқиб, амалиётчилар беморлар олдига ва операция хоналарига кириши кераклиги танқид остига олинган хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Ўрганиш давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабардаги маълумотлар ўз тасдиғини топган. Айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 8-корпусидаги аёллар ва эркаклар кийиниш хоналарида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хонанинг эски эшиклари янгиларига алмаштириляпти. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси