Матбуот маркази

Янгиликлар

Жигар трансплантацияси ўзбек шифокорлари томонидан илк бор мустақил амалга оширилди

Жигар трансплантацияси ўзбек шифокорлари томонидан илк бор мустақил амалга оширилди

Ортотопик жигар трансплантацияси амалиёти ўзбек шифокорлари томонидан илк бор мустақил амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд етилишича, ушбу мураккаб операция Aкадемик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилган.

“Бунга қадар ўзбек-рус ва ўзбек-ҳинд қўшма жарроҳлари 8 та ортотопик жигар трансплантациясини ўтказган бўлиб, бу галги операция мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди”, дейилади ССВ хабарида.

Маълум қилинишича, операция 10 соатдан ортиқ вақт давом етган. Унда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар сиррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли A. Р.га 42 ёшли акаси Б. Р.нинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилган. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, донор палатага олинган.