Кўз касалликлари

Хирургия

Кўз касалликлари бўлими 1979 йилда Тошкент давлат тиббиёт олийгоҳи клиникасида  ташкил этилган, 1 – бино 3- қаватда жойлашган. Бўлим 28  ўрин жойдан иборат бўлиб, 20 таси бюджет, 8 таси хўжалик хисобидаги ўринлар.

  • Бўлимнинг асосий иш фаолияти Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва МДХ давлатларидан  кўз касалликлари билан мурожаат қилган беморларга  тўлиқ  диагностик текширишлар асосида  ташхис қўйиш ва юқори малакали офтальмологик ёрдам  кўрсатишдан иборат. Кафедра профессорлари, доцентлар, ассистентлар ва олий тоифали шифокорлар   даволашнинг  энг янги замонавий  технологияларини  ишлаб чиқиш, киритиш ва амалиётда қўллаш ишлари билан шуғулланадилар
  • Бўлим ТТА КТКнинг базаси ҳисобланиб кўп тармоқли клиникада жойлашганлиги сабабли   беморларга зарур тиббий хизмат маслаҳатлари ташкил этилади, Офтальмология кафедраси мудири тиббиёт фанлари  доктори профессор Билалов Э.Н беморлар билан профессор кўриклари олиб боради. Бирламчи мурожат қилган беморлар 5 – бинода жойлашган маслаҳат поликлиникасидаги 3- хонада, олий тоифали шифокор офтальмолог томонидан кўрикдан ўтказилади ва лозим топилса, бўлимга госпитализация қилинади. Госпитализация қилинган беморлар бўлимда қуйидаги текширувлардан ўтказилади:
  • Визометрия
  • Биомикроскопия
  • Офтальмоскопия
  • Периметрия
  • Компьютерли периметрия
  • Тонография
  • Тонометрия
  • Авторефрактометрия
  • ОСТ- текшируви
  • А-Б сканлаш

Бўлимда қуйидаги касалликлар  даволанади:

Нозологиялар (ҳаммаси)

1

Катаракта

2

Глаукома

3

Дакриоцистит

4

Птеригиум

5

Ғилайлик

6

Қовоқлар касалликлари

7

Рефракция аномалиялари ( миопия)

8

Кератитлар

9

Кўрув нерви ва тўр парда касалликлари

10

Увеитлар

11

Ретинопатиялар

12

Кўзнинг олдинги қисм касалликлари

13

Бошқалар (гемофтальм, субатрофия,ТЦВС и др.)

14

Тўр парда кўчиши

15

Жарохатлар

 

Операциялар турлари

  • ТЭК+ИОЛ
  • ЭЭК+ИОЛ
  • Антиглаукоматоз операциялар
  • Птеригиумэктомия пластика билан
  • Птеригиумэктомия пластикасиз
  • Ғилайликни тўғрилаш
  • Қовоқларда пластик операциялар
  • Халязионэктомия
  • Эвисцерация
  • Энуклеация

МУТАХАССИСЛАР