Пластик жарроҳлик

Хирургия

Пластик жарроҳлик бўлими Тошкент тиббиёт академияси 2- клиникаси таркибида 2008 йилда ташкил қилинди. Бўлим  8-корпус, 5-қаватда жойлашган булиб, 10 та ўрин- жойдан иборат.

Бўлимда стационар шароитда турли эстетик жарроҳлик амалиётлари, юз сохасидаги туғма ва орттирилган нуқсонлар, шакл бузилишларини  бартараф этиш, функционал бузилишлар, турли касалликлар ва  жарохатлардан кейинги деформацияларни реконструктив тиклаш жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

Пластик жарроҳлик бўлими шифокорлари эстетик нуқсонлари бор бўлган беморларга кўринишнинг йўқолган эстетик нисбатларини тиклаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида  юз ва тананинг суяк ва юмшоқ тўқималарининг тузилишидаги ёшга боғлиқ физиологик ўзгаришлар,бурун ,юқори ва пастки қовоқларнинг деформациялари бўлган беморларга ёрдам кўрсатадилар.

Шунингдек, улар турли касалликларга чалинган беморларга ва юз сохаси шикастланишлари оқибатида турли реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётларини бажарилишига мухтож беморларга ёрдам беради. Йўқотилган функцияларни тиклаш, тўқима нуқсонларини тўлдириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида ёрдам кўрсатилади.

Бўлимда ишлайдиган шифокорлар юз – жағ жарроҳлиги, реконструктив ва эстетик жарроҳлик соҳасида энг янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, услубий кўллаб -кувватлаш ва амалиётга татбиқ этишда иштирок этадилар.

Бўлимнинг афзалиги унинг кўп тармоқли жаррохлик клиникаси базасида жойлашганлиги ва унинг моддий – техник базасига таянганлигидир. Бу хар томонлама хавфсизликни ва барча турдаги тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди, бу айниқса пластик жаррохлиқ учун мухим ахамиятга эга.

Пластик жарроҳлик бўлими стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги курсининг клиник базаси ҳисобланади. Бўлимда бўлим мудири – пластик жаррох, т.ф.д., профессор Боймурадов Ш.А., шифокор-юз-жағ жарроҳи Алиева У.А., шунингдек т.ф.н., пластик жарроҳ  Юсупов Ш.Ш., катта ўқитувчи, юз-жағ жарроҳи Нормуратов Б.К., ассистент, пластик жарроҳ Нигматов И.О.лар  фаолият олиб борадилар.

Бўлимда боғлов хонаси, муолажа хонаси ва жарроҳлик хонаси мавжуд бўлиб, у барча турдаги реконструктив ва эстетик жарроҳлик амалиётлари учун зарур бўлган барча ускуналар билан жихозланган. Бўлим бир, икки ва уч кишилик палаталардан иборат бўлиб, шунингдек кондитционер, музлатгич ва телевизор  билан жихозланган устун хоналар хам мавжуд.

 

Бўлимда қўйидаги жаррохлик амалиёт турлари бажарилади:

Эстетик жаррохлик амалиётлари:

фэйслифтинг, юз ва бўйин сохаси SMAS-пластикаси;

фронтотемпорал  лифтинг;

броулифтинг;

Биша ёғ тукимасини олиш;

энгак сохаси липосакцияси;

юз сохаси липофиллинги;

Энгак пластикаси (ментопластика);

юз суяклари пластикаси (юқори ва пастки жағни, ёноқ суягини кичрайтириш ва катталаштириш)

ковоқлар пластикаси (юкори ва пастки блефаропластика);

бурун пластикаси (ринопластика);

кулоқ супраси пластикаси (отопластика);

лаб пластикаси (хейлопластика, булхорн);

тана контур пластикаси (липосакция, липофиллинг);

Реконструктив жаррохлик амалиётлари:

чандиқ олиш;

куйишдан кейинги чандиқли шакл бузилишларни бартараф этиш;

реконструкив ринопластика;

реконструктив  отопластика;

рехейлопластика;

куз косаси деворини жарохат оқибати нуксонларни бартараф этиш ва имплант ёрдамида тиклаш;

юз сохаси ўрта қисми суякларидаги жарохат оқибати шакл бузилишларини бартараф этиш;

юкори ва пастки жағларидаги жарохат оқибати шакл бузилишларини бартараф этиш;

юз-жағ сохасидаги ёт жисмларни олиш;

гайморотомия;

гемангиомани склерозлаш;

юз-жағ сохасидаги хавфсиз ўсмаларни олиши.


МУТАХАССИСЛАР