Неврология

Терапия

Неврология бўлими сурункали ва ўткир асаб касалликларини даволаш билан шуғулланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бўлим тиббиёт ходимлари самарали фаолияти учун барча зарур шароитларга эга. Кўплаб сурункали касалликлар, хусусан: Пакинсонизм касаллиги, Альцгеймер касаллиги, наслий дегенератив касалликлар  бўлим шифокорлари назоратида даволанишади. Бундан ташқари, бўлимда инсульт ўтказган беморлар учун реабилитацион  чора-тадбирлар ўтказиш мумкин. Бўлимда психоэмоционал ўзгаришларга эга бўлган беморлар билан шуғулланувчи тиббий психологлар хам ўз фаолиятини олиб боригади. Шифокорлар барча номедикаментоз ва медикаментоз даво воситаларини даволаш муолажаларида тўғри қўллаш тажрибасига эгадирлар. Малакали хамширалик иши ходимлари юқори сифатли тиббиёт манипуляциялари ва муолажаларини, бемолар билан доимий назорати ва парваришини олиб боришади. Доимий равишда бўлим мудири иштирокида эрталабки беморлар кўриги ва “Асаб касалликлари” кафедрасининг етакчи профессорлари томонидан беморлар кўриги олиб борилади.  Бўлимда барча хоналар ёруғ, тоза ва шинам. Хоналарга кунига 3 марта санитар ишлов берилади. Бундан ташқари, бўлимда алохида муолажа хонаси, ошхона , 2 та телевизорли холл, қулай санузеллар ва чўмилиш хонаси мавжуд. Эрталабки гимнастикаи билан шуғулланишга мўлжалланган ва имконияти чегараланган беморлар билан махсус машқлар ўтказиладиган алохида даволовчи физкултура зали мавжуд.   Барча турдаги касалликларга мос диетик овқатлар тайёрланадиган ошхонада мавжуд.  Бизнинг юқори малакали мутахассислар эга бўлимимиз, доимо сизнинг соғлигингиз учун хизматда!

 

 

Бўлимда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

  • Инсульт ва инсультдан кейинги асоратлар,
  • Вегето-томир дистонияси,
  • Мигрень,
  • Бош мия травмалари,
  • Эпилепсия,
  • Паркинсонизм касаллиги ва синдроми,
  • Эссенциал тремор,
  • Остеохондроз ,
  • Умуртқалар диск чурраси ва протрузияси,
  • Турли-хил генезли дисциркулятор энцефалопатия,
  • Невралгия ва невропатиялар,
  • Неврит ва радикулитлар,
  • Миопатия ва миастения,
  • Туғма дегенератив касалликлар.

10 кунлик даволаниш давомида сиз,  кўрсатма асосида қуйидаги тор мутахассислар кўригида бўлишингиз мумкин.

  • Кардиолог
  • Эндокринолог
  • Гематолог
  • Хирург
  • Гинеколог
  • Гастроэнтеролог
  • Гепатолог
  • Пулмонолог
  • Тиббий  психолог
  • Физиотерапия ва  ДФ шифокори
  • Офтальмолог
  • Ревматолог

Зарурат бўлганда, Илмий ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан мутахассислар чақиртирилади:

  • Эндокринология ИТМ
  • Кардиология ИТМ
  • Онкология РИТМ
  • Фтизиатрия ва пулмонология РИТМ
  • Ортопедия и Травматология ИТМ
  • Психиатрия ва наркология республика клиникаси
  • Акушерства и Гинекология ИТМ
  • Гематология и қон қуйиш ИТМ
  • Гепатология и Вирусология ИТМ

 

Сизга кенг кўламдаги диагностик хизматлар, лаборатор – инстументал текширувлар  тавсия этилади.

  •  Умумий қон тахлили,
  •  Умумий сийдик тахлили,
  •  Қон ва сийдик биохимик тахлили,
  • Умумий балғам тахлили,
  • Биоматериал бактериологик пасеви ва унинг антибиотикларга сезувчанлиги,
  • Гормонлар текшиуви (Кенг спектрда),
  •  Вассерман реакцияси,
  • ВИЧ инфекцияга текшириш,
  • TORCH инфекцияга текшириш,
  • Райд-Хеддельсон реакцияси,
  • Электрокардиограмма,
  • ЭхоКардиоСкопия,
  • Ташқи нафас олиш функциясини текшириш,
  • Эзофагогастродуоденофиброскопия,
  • Бош мия реоэнцефалографияси,
  • Бош мия хоэнцефалографияси,
  • Бош мия электроэнцефалограммаси,  
  • Бош мия магнито-резонансли томографияси,
  • Бош мия компьютер томографияси,
  • Рентгенография ва рентгеноскопия,
  • Ультратовуш текшируви,

 

Муаммоли клиник холатларда, аниқланиши қийин бўлган неврологик касалликларда, баъзи касалликлар даволаш ва диагностикасида муаммолар пайдо бўлган холатларда “Асаб касалликлари” кафедраси профессор ва ассистентлари ва бошқа йўналишлараги зарур бўлган мутахассислар иштирокида консилиумлар, клиник мунозаралар ташкил қилинади. Яна замонавий тиббиётнинг долзарб мавзуларида клиник конференциялар хам ўтказилади. 

 


МУТАХАССИСЛАР

Муратов Фахмиддин Хайритдинович

Муратов Фахмиддин Хайритдинович

Невропатолог

- "Асаб касалликлари" кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Собиров Абдулализ Абдужалилович

Собиров Абдулализ Абдужалилович

Невропатолог

- неврология бўлими мудири

Умаров Рамзиддин Рустамович

Умаров Рамзиддин Рустамович

Невропатолог

Охунова Доно Гайратовна

Охунова Доно Гайратовна

Невропатолог

Сохибназаров Нодир  Ганижонович

Сохибназаров Нодир Ганижонович

Невропатолог