Эндокринология ва Гематология

Терапия

Эндокринология бўлими 1976-йил Тошкент давлат тиббиёт олийгохи қошида , гематология бўлими 2000-йил Тошкент тиббиёт академия биринчи клиникаси қошида ташкил этилган. 2015-йилдан бошлаб эндокринология ва гематология бўлими бирлашиб, 40 та ўрин жойга мўлжалланган бўлиб, 12-бино 6-қаватида жойлашган.

Эндокринология ва гематология бўлимининг асосий иш фаолиятлари углевод алмашинуви ва гемостаз бузилишининг профилактикаси, эрта ташхислаш ва даволашдан иборат. Эндокринология ва гематология бўлимида эндокрин ва гематологик касалликлари  бўлган беморларга махсус тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, бу касалликларнинг профилактикаси олиб борилади. Бўлимдаги шифокорлар, шунингдек, эндокрин ва қон тизими касалликларини  ташхислаш ва даволашда энг янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш, киритиш ва амалиётда қўллаш ишлари билан шуғулланадилар.

Бўлим кўп тармоқли терапевтик шифохона кошида жойлашган бўлиб, у шифохонанинг материал-техник базасига асосланади, шунинг учун бўлим шифокорлари тиббий хизматнинг барча турларини кўрсата оладилар.  Бундан ташқари, бўлимда беморлар  кардиолог, невропатолог, гастроэнтеролог, пульмонолог, окулист маслаҳатларини олишлари мумкин.

Эндокринология бўлими умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология курси кафедрасининг клиник базаси ҳисобланиб, курс мудири  тиббиёт фанлари доктори, профессор Б.Х. Шагазатова ҳисобланадиГематология бўлими

Гематология, трансфузиология ва ХДТ кафедрасининг клиник базаси ҳисобланиб, кафедра  мудири тиббиёт фанлари доктори, дотцент Саидов.А.Б ҳисобланади. Бўлимда, шунингдек,  доцент Курбанова.З.Ч, доцент  Д.М. Артикова, доцент  П.Х. Азизова, катта ўқитувчи Н.Б.Мусаева, ишлайди.  Бўлим мудири т.ф.н. А.А. Бахадирова,  шифокор гематолог Д.З. Хакимова, шифокор эндокринолог Г.Ж. Сайдалиева иш олиб борадилар.

Бўлимда иккита ҳамширалар пости, барча муолажалар учун керакли жихозлар билан таъминланган муолажа хонаси мавжуд. Бўлимда бир, икки ва уч ўринли палаталар, шунингдек, конденционер, музлатгич, телевизор билан таъминланган юқори сифатли палаталар бор.

Бу бўлимда қуйидаги ташхис билан беморлар стационар даво олади:

  • Қандли диабет 1-ва 2-тури;
  • қандли диабет асоратлари (макроангиопатиялар, микроангиопатиялар)
  • диффуз токсик бўқоқ;
  • аутоиммун тиреоидит;
  • акромегалия;
  • Иценко-Кушинга касаллиги;
  • гипотиреоз;
  • гипоталамик семизлик;
  • Адиссон касаллиги;
  • феохромоцитома;
  • Шихана синдроми;
  • Симонс-Шиен синдроми;
  • тиреотоксик аденома;
  • гипогонадизм;
  • адреногенитал синдром;
  • темир танкис анемия;
  • аралаш анемия;
  • витамин В12 етишмовчилик анемия;
  • аутоиммун гемолитик анемия;
  • сурункали касалликлар анемия;
  • идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • геморрагик васкулит;
  • эритремия;
  • симптоматик тромбоцитопатия;
  • миелом касаллиги;
  • миелодиспластик синдром;
  • Ходжкин лимфомаси;

 

Эндокринология ва гематология бўлимида тиббий хизматлар спектри:

- қалқонсимон без касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- қалқонсимон без гормонларини текшириш (Т3, Т4, ТТГ);

- эндокрин офтальмопатияни глюкокортикостероидлар билан пульстерапия орқали даволаш;

- қандли диабет 1 ва 2 турини диагностикаси ва даволаш, тўғри овқатланишни ўргатиш, қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларни танлаш, қонда қанд миқдори ва гликолизирланган гемоглобин назорат қилиш, физиотерапевтик муолажаларни буюришни ўз ичига олади;

- гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези касалликларини диагностикаси ва даволаш, гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими ўсмасининг жойлашишини аниқлаш учун компьютер томография қилиш, бемор гормонал фонини аниқлаб ва ўрин босувчи гормонал давони танлаш;

- аёллар ва эркаклар репродуктив фаолияти патологияларининг диагностикаси ва даволаш, жинсий гормонлар миқдорини аниқлаб ва гормонтерапия ўтказиш;

Гематологик бўлимда  ўткир ва сурункали лейкоз, қон ивиш тизими патологиялари, турлий хил анемиялар билан хасталанган беморлар даволанади;

Гематологик  беморларни соматик статусини аниқлаш  мақсадида бемор текширилади: кўкрак қафаси рентгенограммаси, электрокардиограмма, эхокардиография, эзофагогастродуоденоскопия, ички аъзоларни ультратовуш текшириуви ва кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, чаноқ аъзолари  лимфа тугунлари ультратовуш текшируви  ўтказилади.

Гематология бўлида гемотрансфузион терапия: қон ва қон компонентларини оғир беморларга қуйиш, ҳамда полихимиотерапия усуллари қўлланилади.

Шифокордлар ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган стандарт ташхислаш ва даволаш усулларига риоя қилишади.

Бўлимда бундан ташқари сервис хизматлари йўлга қўйилган: кир ювиш, оғир беморларга қараш, хамда беморнинг ҳоҳишига кўра қўшимча овқатланиш. Бўлим санитар нормативларга асосланган холда сифатли оқликлар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар дам олиши учун бўлимда қулай шароитлар яратилган. Муолажалардан бўшаган вақтда беморлар бўлим холларида телевизор кўриш, шахмат ўйнаш, турли хил китоблар ўқиш учун қулай шароитлар мавжуддир. 


МУТАХАССИСЛАР

Shoira Agzamovna Babadzhanova

Shoira Agzamovna Babadzhanova

Doctor of Medical Science, Professor

Barno Habibullaevna Shagazatova

Barno Habibullaevna Shagazatova

Associate Professor, Candidate of Medical Science

Aziza Abdullaevna Bahadirova

Aziza Abdullaevna Bahadirova

Эндокринолог

Sciences endocrinologist highest category

Khakimov Dildora Zabihullaevna

Khakimov Dildora Zabihullaevna

- doctor hematologist

Saidalieva Gulmira Dzhuraevna

Saidalieva Gulmira Dzhuraevna

Эндокринолог