Ички касалликлар реабилитацияси

Терапия

Ички касалликлар  реабилитация  бўлими 15 та бемор бир вақтнинг ўзида даволанишга мўлжалланган.  Ички касалликлар  реабилитация  бўлими 14 бинонинг 5 қаватида жойлашган.

Бўлим ССВнинг  2015 йил 21 декабрдаги 33-сонли буйруғига асосида очилган. Ички касалликлар  реабилитация  бўлими 15 та бемор бир вақтнинг ўзида даволанишга мўлжалланган. Бўлимда  барча  қулайликлар беморларни даволаш  учун яратилган, унда беморлар тўлиқ  текширувлардан ўтган ҳолда ва қўйилган ташхислар асосида даволанади.Бўлимда юқори малакали шифокорлар иш олиб боради. Даволаниш жараёнида лозим булганда,  бошқа тор  мутахассислар жалб этилади.

Булимнинг асосий вазифалари:

 

беморларга юқори малакали тиббий диагностика ёрдам курсатиш.

беморларни ўз вақтида текшириш,тўғри ташхис қўйиш ва стандартлар асосида даволаш

шифокор ва ҳамширалар малакасини доимий равишда ошириш

тиббий диагностика аппаратларидан рационал фойдаланиш

соғлом турмуш тарзини бўлимдаги беморлар ўртасида тарғибот қилиш.                                                             

Бўлимда алоҳида 15 ўринга мўлжалланган ошхона, гуллар ва телевизор билан таъминланган дам олиш бурчаги - холлар мавжуд. Беморларга диагноз қўйиш ва беморларни даволаш замонавий даражада олиб борилади.   

Бўлим  “ Ички касалликлар пропедевтикаси” кафедрасининг клиник базаси ҳисобланади.

Бўлим шифокорлари Тошкент тиббиёт академияси «Ички касалликлар пропедевтикаси» кафедрасининг ходимлари билан биргаликда умумий терапияда даволаш ва диагностиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва шунга асосланган ҳолда даволаш ишларини олиб боришни йўлга қўйилган . Бўлимда қўлланилаётган янги усулларга кардиологик,ревматологик, гастроэнтерологик терапияни қўллаш усулларини мисол қилиш мумкин.

Бўлимнинг юқори малакали шифокорлари беморларнинг соғлиғини бузилишига олиб келган ўзгаришларни аниқлаш, уларни даволаш ҳамда тўғри овқатланишни ташкил этишда, бўлимда даволанаётган беморларни дам олиши ва   турли касалликларни олдини олиш бўйича ёрдам берадилар.   

 

Бўлимда қуйидаги касалликлар даволанади:

  1. Қон ва қон ишлаб чиқариш органлари касалликлари;

а) Темир етишмовчилиги камқонлиги.

  1. Қон айланиш органлари касалликлари;

Гипертоник  касалликлар.

Юрак ишемик касалликлари. Стенокардия.

Миокардитлар.

III. Нафас олиш органлари касалликлари;

Зотилжам .

Сурункали  бронхитлар.

Ўпканинг ўткир ,сурункали касалликлари

  1. Сийдик йўли касалликлари;
  2. Ўткир, сурункали пиелонефритлар.
  3. Ошқозон ичак тракти касалликлари;

Сурункали гастритлар

Сурункали гепатитлар.

Сурункали холециститлар.

Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси касалликлари.

  1. Ревматизм и ревматик касалликлар:

VII. Бирлаштирувчи тўқималарнинг диффуз касалликлари:

Системали қизил бўрича .

Дерматомиозит.

Системали склеродермия.

Ревматоид артрит.

Остеоартроз.

Тугунли периартриит.

Бехтерев касаллиги.

Реактив артрит.

Беморларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган касалликларнинг нозологик бирлиги бўйича амалга оширилади. Даволаш дори терапияси, физиотерапия, игна  рефлекс терапияси, психотерапия билан амалга оширилади.

 

Клиникага  маслаҳат поликлиникаси ва Республика ревматология ва артрология маркази орқали жойлаштирилади.

 

Зарурат бўлган пайтларда ҳар – хил замонавий  қўшимча текширишлар, хирург, пульмонолог, гастроэнтеролог, эндокринолог, гематолог, ревматолог, нефролог, аллерголог каби клиникамизда мавжуд бўлган мутахассислар кўригидан ҳам фойдаланилади.

 

Бўлимимизда даволаниш давомида Сиз аниқ ва ўз вақтида тўғри диагноз қўйиш учун зарур бўлган турли спектрли диагностик текширишлардан ўтишингиз мумкин: Булар жумласига кўкрак қафаси органлари, ошқозон – ичак тракти, таянч – ҳаракат системасининг рентгенологик текширишлари.

 

Қорин бўшлиғи органлари, кичик тос органлари, қалқонсимон без аъзолари ультратовуш текширишлари, қўл – оёқ қон томирлари ва бош мия артериялари доплерографияси. Эхокардиографик, электрокардиографик , компьютер томографик , эндоскопик, ЭГДФС, ректороманоскопик , биохимия, иммунология лаборатор текширишлар ўтказилади .

 

Бўлимдаги шифокорлар диагностик ва параклиник бўлимлар мутахассилари билан узвий боғлиқлик натижасида иш олиб боришади.

 

Бўлимда даволанаётган беморларнинг сифатли даволаниши учун қулай ва юқори даражадаги шароитни яратиш мақсадида сутка давомида  навбатчи шифокор, хамширалар кузатув ўрни ташкил этилган.

 

Бўлим шифокорлари Тошкент тиббиёт академияси «Ички касалликлар пропедевтикаси»  кафедрасининг ходимлари билан биргаликда умумий терапияда даволаш ва диагностиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва шунга асосланган ҳолда даволаш ишларини олиб боришни йўлга қўйилган .


МУТАХАССИСЛАР

Мирахмедова Хилола Тухтасиновна

Мирахмедова Хилола Тухтасиновна

Тошкент тиббиёт академияси 1- сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири Т.Ф.Д.

Ширинжон Абдурахмановна Хасанова

Ширинжон Абдурахмановна Хасанова

Терапевт

– заведующая отделением, врач высшей категории

Толиба Каримовна Ходжаева

Толиба Каримовна Ходжаева

Терапевт

- врач высшей категории