Пульмонология

Терапия

Пульмонология бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 12-бино 4-қаватда жойлашган.  Пульмонология бўлими пульмонологик  беморлар учун  замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари  билан  даволаш учун жихозланган ва мослаштирилган. Бўлим Тошкент тиббиёт академиясининг клиник базаси сифатида фаолият юритади. Бўлимни Клиник фармокология кафедраси курация қилиб боради. 

Бўлим респиратор тиббиёт муаммолари: нафас тизимидаги физиологик ва патологик жараёнлар, ўпкаларнинг турли зарарланиши, яъни бронхоспастик ва вазомотор, оғир интерстициал ва фиброз ўзгаришларни ўрганиш, даволаш билан шуғулланади.

Бўлим шифокорлари одам нафас тизими патологик муаммолари бўйича кенг маълумотга эгадирлар.

Бўлимда қуйидаги касалликлар:

сурункали ўпка обструктив касаллиги.

нафас етишмовчилиги, турли хилдаги пневмониялар (касалхонадан ташқари, касалхона ичи, чўзилган), “атипик”, ўпканинг вирусли-бактериал, интерстициал касалликлари, жумладан, идиопатик интерстициал  пневмонияси,

ўпка гистиоцитози.

лимфангиолейомиоматоз “амиодарон ўпка”ни даволашга  алохида ахамият бералади.

бронхиал астма.

Хозирги вақтда нафас тизими аъзоларига олиб келувчи омиллар автомобил,  ишлаб чиқаришдаги чанглар, тамаки тутуни, вируслар ва ёндош касалликлар киради. Йўтал ва хансирашнинг пайдо бўлиши  ўз соғлиғингиз холати тўғрисида ўйлашга ва пулмонолог шифокорга мурожаат этишга ундайди.

 

Биз сизни бўлимизда кўришдан хурсанд бўламиз ва соғлиғингиз бўйича муаммоларингизни хал қилишга ёрдам берамиз. Соғлом одамгина  барча чўққиларни забт этиши ва атрофидаги  оламдан тўла завқланиб яшаши   мумкин!

Бўлим фаолиятининг асосий    йўналишлари:

  • Йуқори нафас йўлларининг ўткир респиратор инфекциялари;
  • Пневмония;
  • Қуйи нафас йўлларининг сурункали касалликлари (сурункали бронхит, эмфизема, сурункали обструктив ўпка касалллиги, бронхоэктаз касаллиги);
  • Турли этиологияли БА;
  • Турли этиологияли плевритлар;
  • Ўпка поликистози;

 

Бўлимда қуйидаги функционал диагностик  усуллари қўлланилади:

  • Самарали давони танлаш мақсадида фармакологик синамалар ёрдамида ташқи нафас функциясини бахолаш;
  • Кўкрак қақфси аъзолари КТ;
  • Рентгенологик текширувлар;
  • Нафас аъзолари эндоскопик текширувлари;
  • Тўлиқ спектордаги лабаратор      текширувлар;
  • Стандарт ва қўшимча тармоқларда ўтказиладиган ЭКГ;

 

Бўлимда кенг спектордаги физиотерапевтик муолажалар ўтказилади.

  • Иглорефлексотерапия;
  • Массаж;
  • Бошқа етакчи мутахассисларнинг қўшимча маслахатлари.

          Беморни ташхислаш ва даволашда энг қийин муаммоларинечишда замонавий ашёвий-техник базалар, юқори савияли тиббиё технологияларнинг қўлланилиши хамда янгича  даво муолажаларини қўллаш  қўл келади.

        Беморларнинг тезроқ соғайишини  бўлимдаги  қулай шароит, барча қўлайликлари эга бўлган бир ва икки кишилик палаталар,  тиббий ходимларнинг хушмуомаласи масъулиятли муносабати   замин яратади. Бўлимда  қуйидаги мутхассисларининг  қўшимча маслахатларинин амалга ошириш мумкин: фтизиатр, онколог, торакал ва йирирнгли жаррох, кардиореаниматолог, эндокринолог, неврапатолог.


МУТАХАССИСЛАР

Абдужалол Абдувахобович Якубов

Абдужалол Абдувахобович Якубов

Пульмонолог

- Заведующий кафедрой, доктор медицинских наук, профессор

Фарход Хайруллаевич Абдуллаев

Фарход Хайруллаевич Абдуллаев

Пульмонолог

- Заведующий отделением пульмонологии, врач реаниматор

Шахноза Ориповна Саидова

Шахноза Ориповна Саидова

Пульмонолог

- Кандидат медицинских наук, старший преподаватель

Дурдона  Бахадировна  Пўлатова

Дурдона Бахадировна Пўлатова

Пульмонолог

- Кандидат медицинских наук, старший преподаватель

Нозима Хикматхужа кизи Сайфиева

Нозима Хикматхужа кизи Сайфиева

Пульмонолог

Музаффар  Мирзабекович  Давронов

Музаффар Мирзабекович Давронов

Пульмонолог