Қон қуйиш станцияси

Ёрдамчи муассасалар

Қон қуйиш бўлими 1977 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Булим шифохонанинг 7-биносининг 1-қаватида жойлашган  бўлиб, 2 та қон олиш жарроҳлик хонаси, 2 та жарроҳлик олди хонаси, 1 та қонни қайта ишлаш хонаси, 2 та лаборатория хонаси ва қўшимча 8 та хоналардан иборат. 

Штат жадвалида 1 хисса бўлим мудири, 3-хисса врач трасфузиолог ёки терапевт, 2-хисса врач лаборант, 1- хисса катта хамшира, 16,5 хисса ҳамшира, 8.0 хисса кичик тиббий ходим штатлари мавжуд.

Қон қуйиш бўлими фаолиятини бўлим мудири бошқариб боради ва у ўз навбатида бош шифокор, даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини, жарроҳлик ишлари бўйича бош шифокор муовинларига буйсунади.

Бўлим ходимлари ўз хизмат вазифаларини ССВ буйруқлари, СанКваМ 0342-17 бандларига асосланган холда олиб борадилар.

Бўлим ходимлари, бўлим мудири бошчилигида клиникада даволанаётган беморлар учун керак бўлганда ўз вақтида қон ва қон маҳсулотларини етказиб беришга  масъулдирлар.

Бўлим ходимлари, бўлим мудири, катта ҳамшира ва бўлим бекаси бошчилигида донорлардан қон олиш ва уни қайта ишлаш  ва лаборатория хоналарида ишлатиладиган  тиббий анжомларни яхши сақланиб, беками-кўст ишлашига масъулдирлар.

Қон қуйиш бўлимининг булим мудири 2001 йилдан буён Уринов Ахмат Хабибуллаевич, мутахасислиги олий тоифали врач трансфузиолог.

Қон қуйиш бўлимига  ЎзРес ССВ ва Республика Қон Маркази  томонидан тасдиқланган режа асосида клиникада даволанаётган беморлар учун қон ва қон маҳсулотлари тайёрлаш юклатилган.

Қон қуйиш бўлими қуйидаги қон маҳсулотларини тайёрлайди:  -бадалсиз донорлардан соф қон тайёрлаш.          

-бадалсиз плазма донорлардан қон зардоби тайёрлаш

-эритроцитлар йиғиндиси таёрлаш

-3-5 маротоба ювилган эрироцитлар йиғиндисини тайёрлаш

-янги музлатилган қон зардоби тайёрлаш

-қон гуруҳи ва резус омилини аниқлаш учун андоза зардоб тайёрлаш

-тайёрланган донорлар қон гуруҳи ва резус омилини аниқлаш

-режа асосида креопрецепитат тайёрлаш

2021 йилдан бошлаб тромбоцитлар йиғиндиси тайёрлаш йўлга қўйилган.

 Бўлимда клиникада даволанаётган беморлар учун қон маҳсулотларини етказиб бериш кеча ва кундуз ташкил қилинган. Клиника қошидаги туғруқ комплексида даволанаётган хомиладор аёллар учун алоҳида совутгич ва музлатгич ажратилган бўлиб, етарли миқдорда қон маҳсулотлари захираси билан таминланган.

Қон қуйиш бўлими клиникада трансфузиологи хизмати бўйича методик марказ хисобланиб, клиникада даволанаётган беморлар қон гурухи ва резус омилини аниқлашда,бемор ва донор қони мослигини аниқлашда методик ёрдам кўрсатади.


МУТАХАССИСЛАР