Клиник диагностик лаборатория
Клиник диагностик лаборатория бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 12-биноси, 1 қаватида жойлашган.
Клиник диагностик лаборатория 1976 йил Тошкент Давлат тиббиёт институти таркибида ташкил этилган. 1976-1980 йилгача М.М. Қодирова, 1980-1996 йилгача М.М. Махмудова, 1996-2001йилларгача Н.С. Адилходжаевалар лаборатория мудирлари сифатида фаолият юритганлар. 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар М.А. Нуритдинова Клиник диагностик лаборатория мудири вазифасида ишлаб келмоқда. Ҳозирги вақтда лабораторияда 18 та шифокор лаборант (шундан 10 таси олий тоифага эга), 22 та фельдшер лаборант (9 таси олий тоифага эга) фаолият юритмоқдалар.
Клиник диагностик лаборатория – бу тиббиётнинг махсус бўлими бўлиб, унинг фаолияти клиник лаборатор текширувларни ўтказиб, таҳлил қилишдан иборат, яъни бемор биоматериалларининг эндоген ва экзоген компонентларида ўзгаришларни аниқлаш, орган тўқима ва организмнинг бошқа системаларининг тузилмавий ва функционал ҳолатини тахмин қилинаётган патологияда ўзгариши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганади.
Клиник диагностик лаборатория ўз фаолиятида инсон организми in vitro биоматериалларини гематологик, умумклиник, паразитар, биохимик, иммунологик ва серологик текширувлар мажмуасидан фойдаланиб, олинган натижаларни клиник ҳолатлар билан таққослаб, лаборатор хулосани шакллантиради. Фундаментал текширувлар соҳасидаги ютуқлар ва натижаларни амалда қўллаш келажакда лаборатор диагностика чегараларини кенгайтириб, унинг вазифаларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Клиник лаборатор диагностиканинг асосини ҳар бири клиник апробациядан ўтган ва қўллашга рухсат олган, иқтисодий асосланган тиббий технологиялар, махсус услубий қўлланмалар, махсус иш жойи, санитар қоидалар, техник ва ходимлар тайёргарлиги ташкил этади.
Клиник диагностик лабораториянинг асосий мақсади: Лаборатория диагностика фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш орқали, сифатли лаборатор тадқиқотларни бажариш, клиник бўлинмалардаги врачларга лаборатор маълумотларни етказиб бериш.
Клиник диагностик лабораториянинг асосий вазифалари:
- Даволаш муассасасининг йўналишига мувофиқ равишда диагностик жиҳатдан ишончли, юқори аналитик хусусиятли умумклиник, гематологик, иммунологик, цитологик, биохимик ва б. текширувларни ўтказиш.
- Диагостик жиҳатдан ишончли, аналитиклиги юқори бўлган янги тадқиқотларни, илгарлама иш турларини амалиётда қўллаш.
III. Лаборатор тадқиқотларни сифатини доимий равишда лаборатория ички назоратини олиб бориш орқали ошириб боиш.
- Информативлиги юқори бўлган маълумотлар билан даволаш бўлимлари шифокорларига консультатив ёрдам бериш.
- Биологик материалларни йиғиш, ташиш ва сақлашдаги йўриқномалар билан клиниканинг ходимларини таништириш. Уларга тушинтириш ишларини олиб бориш. Бу қоидаларини бажаришда клиник бўлинмаларнинг рахбарлари жавобгар ҳисобланадилар.
- Лаборатория ходимларини малакасини мунтазам равишда ошириб бориш.
VII. Клиник диагностик лабораторияда санитария эпидемиологик тартибга, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ходимларни меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
VIII. Тасдиқланган тиббий шакллар бўйича ҳисобот хужжатларини юритиш.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг Клиник диагностик лаборатория бўлими ўзида клиник, биокимёвий, иммунологик ва тезкор лабораторияларни мужассамлаштирган. Улар замонавий технология ва анализаторлар билан жиҳозланган.
Биокимёвий лаборатория
Клиник диагностик лабораториянинг бир қисми биокимёвий лаборатория бўлиб, бу лабораторияда одам организми системаси орган ва тўқималарининг функционал ҳолатини кўрсатадиган кўп сонли биокимёвий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Биокимёвий лабораториялар кинетик ўлчанадиган янги усуллар билан бойиди. Улар нафақат ферментлар фаоллигини, балки субстратлар концентрациясини ҳам ўлчайди. Биохимик анализаторларнинг кенг қўлланилиши биологик суюқликларни кам миқдорда ишлатилишини таъминлайди. Ушбу лабораторияда эритмаларни тайёрлаш, колибраторлардан график тузиш, реактивларни тайёрлаш, аппаратларда биохимик текширувлар ўтказиш каби ишлар олиб борилади. Шунингдек, оқсиллар, углеводлар, ёғ алмашунувида ферментлар, гармонлар, сув- минерал, кислота асос ҳолатлари гемостаз системасидаги бузилишларни аниқлайди. Коагуология - биохимик лабораториянинг махсус таркиби бўлиб, инвазив, хирургик томир ичи муолажалари ўтказиш, томир-тромбоцитар, гемостаз, фибринолизга ва антикогулятлар активлигига таъсир қиладиган дори преператларининг кенг қўлланиши натижасида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Махсус оқсиллар, гормонлар, биологик актив метоболитлар, витаминлар ва изоферметларнинг аниқланиши биохимик текширувларнинг перспектив йўналишидир.
Иммунологик лаборатория
У иммун ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ бўлган хужайравий ва гуморал иммунитет параметрларини аниқлаш, аутоиммун касалликларнинг диагностикаси кенг тарқалган патологик иммун компонентларини аниқлайди. Қандли диабет, диффуз токсик буқоқ, ревматизм каби касалликлар патогенези биринчи навбатда иммунологик бузилишлар билан боғлиқ. Иммун текширувларсиз ОИВ инфекция гепатит турлари, системали коллагенозлар ва баъзи онкологик касалликларни диагностика қилиш қийин. Инфекцион иммунология эса, лаборатор диагностиканинг муҳим замонавий йўналиши бўлиб, вирусли, бактериал, паразитар инфекцияларни идентификация қилишдан ташқари антителолар титрини аниқлайди ва баъзи инфекцион касалликларга нисбатан вирусли юкламани аниқлаш базасида инфекцион касалликларни клиник шаклларга ўтишини ва ривожланишини кўрсатиб беради. Шунинг учун иммунологик лаборатория энг мухим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Клиник лаборатория
Клиник лаборатория - у лаборатор диагностикада борган сари катта ахамиятга эга бўлмоқда. Диагностикада текширувлар ичида энг кўп қўлланадиган текширувлар микроскопияга асосланган клиник усуллардир. Микроскопик техника бир томондан индивидуал кўникмани талаб қилади. Бошқа томондан субъектив омилдир. Ҳозирги вақтда клиникамизада гемотологик анализаторлар қўлланилаяпти. Улар қизил қон таначалари кўрсаткичини, гемоглобин, гемотакрит, эритроцитлар индексини аниқлайди. Қон хужайраларини санаш учун ҳар хил мураккабликларга эга бўлган геманализаторлардан фойдаланилади. Қоннинг шаклли элементларини санайдиган замонавий технологиялар афзалликларини юқори ишлаб чиқарувчанлик (1 соатда 60 тагача), тахлил учун керак бўлган қон хажмининг камлиги (12-150 мкл), кўп миқдордаги хужайраларни (10000) тахлили, юқори аниқликда 26 ва ундан ортиқ параметрларни бир вақтда аниқлаш, текширув натижаларини график кўринишда бериш (гистограмма) лар ташкил қилади. Хужайралар концентрацияларини баҳолаш усуллари ичида визуал техникага нисбатан автоматик санаш аниқ ҳисобланади. Пешоб текширувида микроскопик текширувлар билан бир қаторда моно ва полифункционал тестларга эга бўлган “қуруқ химия” кесмаларидар ярим миқдорий пешоб параметрларини аниқлаш учун фойдаланилади.
Тезкор лаборатория
Тезкор диагностик лабораториянинг бир қисми биокимёвий ва клиник лаборатория бўлиб, бу лабораторияда одам организми системаси орган ва тўқималарининг функционал ҳолатини кўрсатадиган кўп сонли биокимёвий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Биокимёвий лабораториялар кинетик ўлчанадиган янги усуллар билан бойиди. Улар нафақат ферментлар фаоллигини, балки субстратлар концентрациясини ҳам ўлчайди. Биохимик анализаторларнинг кенг қўлланилиши биологик суюқликларни кам миқдорда ишлатилишини таъминлайди. Ушбу лабораторияда эритмаларни тайёрлаш, колибраторлардан график тузиш, реактивларни тайёрлаш, аппаратларда биохимик текширувлар ўтказиш каби ишлар олиб борилади. Шунингдек, оқсиллар, углеводлар, ёғ алмашунувида ферментлар, сув- минерал, кислота асос ҳолатлари гемостаз системасидаги бузилишларни аниқлайди. Коагуология - биохимик лабораториянинг махсус таркиби бўлиб, инвазив, хирургик томир ичи муолажалари ўтказиш, томир-тромбоцитар, гемостаз, фибринолизга ва антикогулятлар активлигига таъсир қиладиган дори преператларининг кенг қўлланиши натижасида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.
Бокимёвий лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари
Биокимёвий тахлиллар: |
|
1 |
АЛТ миқдорини аниқлаш |
2 |
АСТ миқдорини аниқлаш |
3 |
Юқори зичликдаги холестеринни аниқлаш |
4 |
Паст зичликдаги холестеринни аниқлаш |
5 |
Калий миқдорини аниқлаш |
6 |
Натрий миқдорини аниқлаш |
7 |
Умумий оқсил |
8 |
Мочевинани аниқлаш |
9 |
Креатинин миқдорини аниқлаш |
10 |
Реберга синамаси |
11 |
Кальций миқдорини аниқлаш |
12 |
Темир миқдорини аниқлаш |
13 |
Глюкоза миқдорини аниқлаш |
14 |
Умумий билирубинни аниқлаш |
15 |
Коагулограмма (9 та текширув) |
16 |
Амилаза миқдорини аниқлаш |
17 |
Сийдикчил кислотасини аниқлаш |
18 |
Триглицерид миқдорини аниқлаш |
19 |
Тимол синамаси |
20 |
Магний миқдорини аниқлаш |
21 |
Фосфор миқдорини аниқлаш |
22 |
Ишқорий фосфатаза миқдорини аниқлаш |
23 |
Оқсил фракцияларини аниқлаш |
24 |
ЛДГ миқдорини аниқлаш |
25 |
Альбумин миқдорини аниқлаш |
26 |
Гликогемоглобин HbA миқдорини аниқлаш |
27 |
Умумий холестерин миқдорини аниқлаш |
28 |
Иммуноглобулин G |
29 |
Иммуноглобулин A |
30 |
Иммуноглобулин M |
31 |
Пешобда микроальбумин миқдорини аниқлаш |
32 |
Пешобда кратинин миқдорини аниқлаш |
33 |
Боғланган билирубинни аниқлаш |
34 |
Коагулограмма (5 та текширув) |
35 |
Креатинфосфокиназа КФКни аниқлаш |
Иммунологик лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари
1 |
Ревмапроба АСЛО миқдорини аниқлаш |
2 |
«С»реактивли оқсилни аниқлаш |
3 |
Ревмафакторни аниқлаш |
4 |
Вассермана реакция «RW» |
5 |
HbsAg ни аниқлаш |
6 |
Herpes simplex |
7 |
Цетомегало вирусни аниқлаш «ЦМВ» |
8 |
Токсоплазма миқдорини аниқлаш |
9 |
Хламидий миқдорини аниқлаш |
10 |
Гепатит HVC Ag ни аниқлаш |
11 |
Уреоплазма миқдорини аниқлаш |
12 |
Микоплазма миқдорини аниқлаш |
13 |
Тропонин миқдорини аниқлаш |
14 |
Картизол миқдорини аниқлаш |
15 |
Прогестерон миқдорини аниқлаш |
16 |
Хеликобактер Пиллорини аниқлаш |
17 |
Қон гуруҳини аниқлаш |
18 |
ТТГ ва Т3 миқдорини аниқлаш |
19 |
АТТПО миқдорини аниқлаш |
Клиник лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари
1 |
Умумий қон таҳлили |
2 |
Умумий пешоб таҳлили |
3 |
Ничепоренко синамаси |
4 |
Зимницкий синамаси |
5 |
Умумий балғам текшируви |
6 |
Балғамни Кохх таёқчаларига текшируви |
7 |
Умумий ахлат таҳлили |
8 |
Ахлатни гижжа тухумларига текшириш |
9 |
Синовиал суюқлик таҳлили |
10 |
Плеврал суюқлик таҳлили |
11 |
Яширин қонга ахлатни текшириш |
12 |
LE хужайрани аниқлаш |
13 |
Ўт пигментини аниқлаш |
14 |
Пешобдаги қанд миқдорини аниқлаш |
15 |
Қонни ивиш вақтини аниқлаш |
16 |
Пешобдаги фаол лейкоцитларни аниқлаш |
17 |
Малярия плазмодиясини аниқлаш |
18 |
Гемоглобин миқдорини аниқлаш |
19 |
Суткалик пешобда оқсилни аниқлаш |
20 |
Пешобда Бенс-Джонса оқсилни аниқлаш |
Тезкор лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари
|
|
1 |
АЛТ миқдорини аниқлаш |
2 |
АСТ миқдорини аниқлаш |
3 |
Юқори зичликдаги холестеринни аниқлаш |
4 |
Паст зичликдаги холестеринни аниқлаш |
5 |
Калий миқдорини аниқлаш |
6 |
Натрий миқдорини аниқлаш |
7 |
Умумий оқсил |
8 |
Мочевинани аниқлаш |
9 |
Креатинин миқдорини аниқлаш |
10 |
Реберга синамаси |
11 |
Кальций миқдорини аниқлаш |
12 |
Темир миқдорини аниқлаш |
13 |
Глюкоза миқдорини аниқлаш |
14 |
Умумий билирубинни аниқлаш |
15 |
Коагулограмма (9 та текширув) |
16 |
Амилаза миқдорини аниқлаш |
17 |
Сийдикчил кислотасини аниқлаш |
18 |
Триглицерид миқдорини аниқлаш |
19 |
Тимол синамаси |
20 |
Магний миқдорини аниқлаш |
21 |
Фосфор миқдорини аниқлаш |
22 |
Ишқорий фосфатаза миқдорини аниқлаш |
23 |
Оқсил фракцияларини аниқлаш |
24 |
ЛДГ миқдорини аниқлаш |
25 |
Альбумин миқдорини аниқлаш |
26 |
Гликогемоглобин HbA миқдорини аниқлаш |
27 |
Умумий холестерин миқдорини аниқлаш |
28 |
Пешобда микроальбумин миқдорини аниқлаш |
29 |
Пешобда кратинин миқдорини аниқлаш |
30 |
Боғланган билирубинни аниқлаш |
31 |
Коагулограмма (5 та текширув) |
32 |
Қон грухини аниқлаш |
33 |
Умумий қон таҳлили |
34 |
Умумий пешоб таҳлили |
35 |
Ничепоренко синамаси |
36 |
Зимницкий синамаси |
37 |
Умумий балғам текшируви |
38 |
Балғамни Кохх таёқчаларига текшируви |
39 |
Умумий ахлат таҳлили |
40 |
Ахлатни гижжа тухумларига текшириш |
41 |
Синовиал суюқлик таҳлили |
42 |
Плеврал суюқлик таҳлили |
43 |
Яширин қонга ахлатни текшириш |
44 |
LE хужайрани аниқлаш |
45 |
Ўт пигментини аниқлаш |
46 |
Пешобдаги қанд миқдорини аниқлаш |
47 |
Қонни ивиш вақтини аниқлаш |
48 |
Пешобдаги фаол лейкоцитларни аниқлаш |
49 |
Малярия плазмодиясини аниқлаш |
50 |
Гемоглобин миқдорини аниқлаш |
51 |
Суткалик пешобда оқсилни аниқлаш |
52 |
Пешобда Бенс-Джонса оқсилни аниқлаш |