Терапевтик маслахат поликлиникаси

Маслаҳат поликлиникалари

Терапевтик маслаҳат поликлиникаси бир йилда 40000 ахолига тиббий хизмат кўрсатиш ва қабул қилишга мослашган. Бўлим 10-бинонинг 2-қаватида жойлашган.  Бўлимда Тошкент шаҳри, вилоят, туманлардан мурожаат қилиб келган беморлар ва чет эл фуқароларига малакали шифокорлар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Жумладан олий тоифали терапевт ва тор мутахассислар: кардиолог, эндокринолог, невропатолог ва офтальмолог шифокорлари томонидан тиббий кўриклар амалга оширилади. Поликлиникада беморларга керакли текширувлардан ўтқазилиб, ташҳиси аниқланиб, Тошкент тиббиёт академияси куп тармокли клиникасининг бўлимларига стационар даволанишга ётқизилади. Ахволи оғир бўлмаган беморларга тиббий хулоса берилиб, турар жойи шифокори назоратида даволаниш тавсия этилади. Бўлимда рўйхатхона ва ахборот бурчаги, муолажа хонаси, терапевт, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог ва невропатолог хоналари мавжуд.

 Терапевтик маслаҳат поликлиникаси бўлимида 1 та 2 тоифали кардиолог, 4 та олий тоифали терапевт, 1 та 2-тоифали эндокринолог, 1 та 2-тоифали офтальмолог, 2 та 2-тоифали невропатолог шифокорлари фаолият юритишади.

Терапевтик маслаҳат поликлиникасига мурожаат қилиб келган беморларга жадвал асосида қуйидаги кафедра доцентлари ва профессорлари томонидан тиббий маслаҳатлар берилади:

  1. Неврология кафедраси мудири т.ф.д., профессор Г.С.Раҳимбаева, доцентлари: У.А. Шамсиева, К.С. Мирзаева.
  2. 1-ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д., доцент Н.М.Нуриллаева, доцентлари: Н.А. Дадабаева, М.Н. Бендингер.
  3. 2-ички касалликлар кафедраси ходими т.ф.д., профессор А.А. Ҳамраев, доцентлари: М.Т. Саидова, С.С. Содикова.

Терапевтик маслаҳат поликлиникасида қуйидаги нозология бўйича беморлар тиббий кўрикдан ўтқазилади:

  • Юрак тизими касалликлари
  • Нафас тизими касалликлари
  • Овқат хазм қилиш тизими касалликлари
  • Пешоб ажратиш тизими касалликлари
  • Ички секреция безлари тизими касалликлари
  • Асаб тизими касалликлари
  • Кўриш аъзоси тизими касалликлари
  • Қон тизими касалликлари

 

Бўлимга мурожаат қилиб келган беморларга замонавий лаборатор ҳамда функционал текширувлар ўтқазилади:

  • Қон тахлиллари: клиник, биохимик, қон макроэлементлари, липид спектри, коагулограмма, иммунологик, глюкоза толерантлиги, гормонал, ревматологик, вирусологик
  • Пешоб тахлиллари
  • Копрология
  • Ажралмалар тахлиллари
  • ЭКГ, ритмограмма
  • Юракни юкламали синамаси
  • Суткалик Холтер мониторинг
  • Ички аъзолар ультратовуш текшируви, ЭхоКС
  • ФВД (Ташқи нафас функцияси)
  • ЭхоЭГ, РЭГ, ЭЭГ
  • Денситометрия
  • Эндоскопия
  • Рентгенография, рентгеноскопия

 

Ахволи оғир ва ташҳиси ноаниқ беморлар Тошкент тиббиёт академияси кафедраси профессор ва доцентлари томонидан консилиумлар ташкиллаштирилади, керакли бўлимларга госпитализация қилинади.

Терапевтик маслаҳат поликлиника рўйхатхонасида беморларга қулайлик яратиш мақсадида кўп тармоқли кечаю кундуз телефон хизмати йўлга қўйилган бўлиб, 2014 йил август ойидан телефон мулоқоти ўз фаолиятини бошлаган. 2015 йил январ ойидан автожавоб бергич тизими ишга тушган. Автожавоб бергич тизими иш кунлари соат 15:00 дан 8:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари туну-кун ишлайди. Иш кунлари соат 8:00 дан 15:00 гача рўйхатхона хамширалари томонидан бевосита беморларни саволларига жавоб берилади. Беморларга берилган ТТА кўп тармоқли клиникаси стационар шароитида бепул даволаниш учун йўлланма(ордер)сида куну-тун мурожаат қилишингиз мумкин бўлган кўп тармоқли телефон рақами: (8-371) 150-97-27 кўрсатилган ва сиз билан боғланиш учун тел. рақамингизни қолдиришингизни сўраймиз матни ёзилган. Мулоқотда  бўлган беморлар бўлимларга навбат асосида ёзилади. Ётишдан олдин керакли хужжатларни олиб келишлиги тўғрисида маълумот берилади ва беморни келадиган куни навбат журналига ёзиб қўйилади.

Терапевтик маслаҳат поликлиникаси республика миқёсида барча беморларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги буйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси 1-клиника ички буйруғига асосан имтиёзли ва пуллик хизмат асосида тиббий хизмат кўрсатилади.


МУТАХАССИСЛАР

Бобохонова Мукаддас Хикматовна

Бобохонова Мукаддас Хикматовна

Олий тоифали шифокор

Сулаймонова Муборак Хатамовна

Сулаймонова Муборак Хатамовна

Терапевт

Олий тоифали шифокор

Яминбекова Умида Ахмаджановна

Яминбекова Умида Ахмаджановна

Терапевт

Олий тоифали шифокор

Ахмедова Нозима Камаловна

Ахмедова Нозима Камаловна

Терапевт

Олий тоифали шифокор

Шомахамедова Покиза Ниёзовна

Шомахамедова Покиза Ниёзовна

Эндокринолог

Биринчи тоифали шифокор

Хусанова Дилфуза Абдукаримовна

Хусанова Дилфуза Абдукаримовна

Офтальмолог

Биринчи тоифали шифокор

Миклиев Бахром Абдумуминович

Миклиев Бахром Абдумуминович

Невропатолог

Олий тоифали шифокор

Акбарова Зухра Аскаровна

Акбарова Зухра Аскаровна

Кардиолог

Учинчи тоифали шифокор

Бекназарова Гулчирой Шакировна

Бекназарова Гулчирой Шакировна

Пульмонолог

Иккинчи тоифали шифокор

Мавлонов Маъруф Мехриддинович

Мавлонов Маъруф Мехриддинович

Невропатолог

Иккинчи тоифали шифокор