Болалар маслаҳат поликлиникаси ва қабул бўлими

Маслаҳат поликлиникалари

Болалар қабул бўлими    клиника 14 – биносининг 1- қаватида жойлашган. Қабул бўлимида иш кун давомида узлуксиз  олиб борилади. Шу сабабли қабулга Республиканинг турли вилоятлари ва Тошкент шаҳридан йўлланма билан, тез ёрдам орқали ва йўлланмасиз келган 5 кунликдан 18 ёшгача бўлган беморлар мурожаат қилишади. Бўлимда шифокор педиатр, навбатчи ҳамшира ва тиббий рўйҳатчи узлуксиз равишда фаолият кўрсатади.

 

Болалар қабул бўлими қуйидаги хоналардан иборат:

 

рўйҳатхона;

қабулхона;

изолятор хонаси (ҳаво томчи ва ичак инфекциялари учун)

муолажа хонаси;

санитар тозалаш хонаси

Даволаш – ташхис жараёнини янада яхшилаш мақсадида, шу қаватда  Болалар маслаҳат поликлиникаси ташкил этилган. Поликлиниканинг иш вақти соат 8:00 дан 14:00 гача давом этади. Болалар маслахат поликлиникасида педиатр, аллерголог, нефролог, невропатолог, кардиоревматолог ва отолоринголог мутахассислари фаолият юритадилар.

 

Болалар маслаҳат поликлиникасига 18 ёшгача бўлган  беморлар  Республиканинг  турли хил вилоятлари ва Тошкент шаҳридан турар жой поликлиникасидан йўлланма, амбулатор картадан кўчирма билан мурожаат қиладилар. Маслаҳат поликлиникасида касалликларни эрта аниқлаш, ташхисот ва даволаш, ҳамда профилактик чора тадбирлар олиб борилади.

 

Маслаҳат поликлиникаси  қуйидаги  хоналардан иборат:

Бўлим мудири хонаси №9

рўйҳатхона №5

аллерголог хонаси №2

невропатолог хонаси №8

кардиолог хонаси №13

нефролог хонаси №10

педиатр хонаси №2

ЛОР хонаси №7

муолажа хонаси №11

Даволаш ишларини  олий тоифали шифокорлар олиб борадилар.

Болалар қабул бўлимининг вазифалари:

  • 5 кунликдан 18 ёшгача бўлган болалар касалликларининг асосий йўналишлари бўйича ташҳисот, даволаш ва профилактика юзасидан малакали тиббий ёрдамни кўрсатишга бўлган эҳтиёжини  қондириш;
  • Бўлимда тегишли йўналишдаги тиббий ҳизматлар кўрсатишда замонавий усуллар ва технологияларни жалб этилишини таъминлаш;
  • Касал болани ҳолатини шошилинч тарзда аниқлаш. Унинг ташҳисоти ва даволаш босқичларини белгилаш;
  • Бўлимга мурожаат қилган беморларни рўйҳатдан ўтказиш;
  • Беморларни мутахассислашган бўлимларга ётқазиш ёки зарур ҳолатларда бошқа шифохоналарга юбориш;
  • Ташхисни тасдиқлаш учун лаборатор-диагностик текширувлар ўтказиш, тор мутахассислар кўригини ташкиллаштириш, консилиум ўтказиш ва беморларни бўлимларга ёткизиш;
  • Шошилинч ҳолатларда беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ва жонлантириш муолажаларини ўтказиш;
  • Беморларни ёши ва ахволига қараб, даво ва пархез тавсияларини бериш;
  • Инфекцион касалликка шубҳа бўлган ҳолларда беморларни изолятор хоналарига жойлаштириш;
  • Болаларни текшириш, уларга малакали тиббий-маслаҳат бериш ва ёрдам кўрсатиш;
  • Амбулатор беморлар тўғрисида маҳаллий поликлиникаларга хабар бериш;

Ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ССВнинг буйруқлари ва клиника ички буйруқлари асосида олиб боради. Текшириш ва даволаш режаси ССВнинг 28.05. 2012 йил чиқарилган  №144 –буйруғи  асосида олиб борилади.

Болалар маслахат поликлиникасининг фаолияти.

Кардиоревматолог , невролог,  пульмонолог,  аллерголог,  нефролог,   отоларинголог  ва  педиатр  мутахассисликлари  бўйича  мурожаат  килган  беморларга малакали тиббий  маслахат бериш, ҳамда  диагностика  - даво  чора  тадбирларини   ўтказиш;

Кардиоревматолог- болалар орасида кенг тарқалган юрак-қон томир касалликлари; кардиомиопатиялар; миокардитлар; коллагенозлар, вегето-томир дистонияси, ревматик касалликлар, бошқа бўғим касалликлари, ҳамда  геморрагик васкулитларни ташхислаб, даво чораларини стандарт асосида олиб боради.

Нефролог- болаларда учрайдиган ўткир ва сурункали пиелонефрит, гломерулонефрит, I ва II даражали сурункали буйрак етишмовчилиги, наслий нефрит, дизметаболик нефропатия ҳамда сийдик йўллари инфекцияси билан касалланган бемор болаларни  қабул қилади.

Невропатолог- перинатал энцефалопатия, марказий асаб тизими интоксикацияси, иккиламчи менингоэнцефалит, болалар церебрал фалажлиги ва бошқа турдаги асаб тизими касалликларини текшириб, даволайди.

Аллерголог -болалар орасида тарқалган атопик дерматитлар, вазоматор ринит, обструктив бронхит ва бронхиал астма каби касалликларни текшириб даволайди.

Отоларинголог –  тор мутахассисларга мурожаат қилган беморларнинг ташхисотини аниқлаштириш мақсадида ўз маслаҳат ва тавсияларини беради.

Педиатр- турли ёшдаги болаларда учрайдиган ички касалликларни текшириб, уни профилактикаси ва давосини олиб боради.

Болалар қабул бўлими ва маслаҳат поликлиникасининг фаолияти Тошкент тиббиёт академиясининг “Болалар касалликлари” кафедраси билан узвий равишда боғлиқ, шу сабабли даволаш ва ташҳис жараёнида кафедра ходимларининг маслаҳатидан унумли фойдаланилади.


МУТАХАССИСЛАР