ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ КЎП ТАРМОҚЛИ КЛИНИКАСИ
ХИРУРГИК МАСЛАХАТ ПОЛИКЛИНИКАСИ
Хирургик маслахат поликлиникаси 1994-йил Тошкент Тиббиёт Академия иккинчи клиникаси қошида 1- маслахат поликлиникаси номи билан ташкил этилган. 2019-йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт Академияси Кўп тармоқли клиникаси қошида 1- маслахат поликлирникаси 2-маслахат поликлиникаси билан бирлашиб «Хиругик маслахат поликлиникаси» номи билан иш фаолиятини давом эттирмоқда, 33та ўрин жойга мўлжалланган бўлиб, ТТА кўп тармоқли клиникасининг 5 биносида жойлашган.
Хирургик маслахат поликлиникаси асосий иш фаолиятлари хирургик касалликлар профилактикаси, эрта ташхислаш ва даволашдан иборат. Хирургик маслахат поликлиникасида қуйидаги мутахасисликлар буйича:
- Қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси жаррохи
- Қон-томир жаррохи
- Терапевт
- Эндокринолог
- Офтальмолог
- Травматолог
- Нейрохирург
- Стоматолог
- Невропатолог
- Уролог
- Кираподист
беморларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, бу касалликларнинг профилактикаси олиб борилади. Бўлимдаги шифокорлар касалликларини ташхислаш ва даволашда энг янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш, киритиш ва амалиётда қўллаш ишлари билан шуғулланадилар.
Бўлим кўп тармоқли хирургик шифохона кошида жойлашган бўлиб, у шифохонанинг материал-техник базасига асосланади, шунинг учун бўлим шифокорлари тиббий хизматнинг барча турларини кўр
Хирургик маслахат поликлиникасида барча турдаги лабаратор текширурлар, УЗИ, Доплер, Дуплекс Рентген текширувлари (контрастли ва контрастсиз), МСКТ текширурлари амалга оширилади. Шунингдек беморлар амбулатор даво муолажаларини олишлари учун шарт шароитлар хам яратилган.
Булимда физиотерапия хонаси ташкил этилган булиб, беморларга УВЧ, Амплипульс, Дарсонвал, Электрофорез, Ультратовуш, Магнит терапия муолажалари, ЛФК, катталар ва болалар массажи муолажалари ўтказилади.