Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидаги болалар пулмонология бўлими 1978 йили ТошДавТО «Болалар касалликлари» кафедраси қошида ташкил этилган.
Болалар пулмонология бўлимида 1 та профессор, 3 та тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 7 та кафедра ассистентлари ва 3 та шифокор пульмонолог фаолият юритади.
Бўлим 30 ўринга мўлжалланган бўлиб беморлар қабул бўлими орқали тезкор ҳолатда ва маслахат поликлиникаси орқали ётқизилади.
Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.
Бўлимда 22 хона она ва болага мўлжалланган. Хоналар кенг озода ёруғ. Даволаш ишларини олий тоифали шифокорлар олиб борадилар.
Бўлимда “Она ва бола “хонаси мавжуд бўлиб шифокорлар бўлимда даволанаётган беморларнинг оналари билан турли мавзуда сухбатлар олиб борадилар.
- Соғлом турмуш тарзи;
- Оилани режалаштириш;
- Болаларни тўғри парваришлаш;
- Юқумли касалликларни олдини олиш;
Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.
Бўлимда беморлар қуйидаги нозологиялар бўйича даволанадилар:
- Пневмония
- Ўткир бронхит
- Ўткир обструктивный бронхит
- Ўткир трахеобронхит
- Қайталовчи бронхит.
Беморларга қуйидаги текширувлар ўтказилади:
- Клиник текширувлар
- Биохимик қон текширувлари
- Иммунологик текширувлар
- ЭКГ
- ЭхоКС
- Ультратовуш текширувлари
- Кўкрак қафаси рентгенграфияси
- Электроэнцефалограмма
- Эхоэнцефалография
- Спирография.
ТТА “Болалар касалликлари ” кафедраси ходимлари томонидан беморлар ҳар куни маслахатлар бериб ва даволаш ишлари олиб борилади.