Шошилинч жаррохлик

Хирургия

ТОШКЕНТ ТИББИЕТ АКАДЕМИЯСИ  КЎП ТАРМОҚЛИ КЛИНИКА ШОШИЛИНЧ ЖАРРОХЛИК БЎЛИМИ.

 

Тошкент тиббиет  акадмияси кўп тармоқли клиника шошилинч жаррохлик бўлими 45 ўриндан иборат бўлиб улардан барчаси бюджет хисобидаги ўринни ташкил этади.  Бўлим 1 корпус 5-қаватда жойлашган. Бўлимда жами  59 ходим фаолият кўрсатади.  Улардан 4 та шифокор, 22 хамшира, 33  кичик тиббёт ходимлар. 

 

                                          Бўлим тарихи.

  • Бўлим тарихи йирингли жаррохлик бўлими 1987 йили 2-Тошкент давлат тиббиёт институти клиникаси таркибида очилган. 
  • Булим очилгандан бери, булимда 1-сон  факультет  ва  госпитал  жаррохлик кафедраси фаолият юритади, хозирда кафедра  мудири Профессор Хакимов М.Ш., булим мудири лавозимида эса т.ф.н. Ашуров Ш.Э. фаолият  юритиб  келмокдалар.  

                                   

                                 Булим кўриниши.

Шошилинч жаррохлик бўлими Тошкент тиббиет академияси 1-сон  факультет  ва  госпитал  жаррохлик кафедраси укув базаси хисобланади.  Булимга келадиган талабалар 1-4-5 боскич талабаларидир.  Булимда асосан шошилинч корин бушлиги,  кукрак  кафаси  ва  кон  томирлар касалликлари билан касалланган беморлар даволанади. Хозирги пайтда булимда куплаб лапароскопик, торакоскопик, эндоскопик ва  яна  бошка  кам  инвазив жаррохлик амалиетлари олиб борилмокда.

Булимда 2013йй. тиббиёт фанлари доктори, профессор Мурод Шавкатович Хакимов, 2007 йил тиббиёт фанлар доктори, 2011 йилдан профессор, 2012  йилдан кафедра  мудири  лавозимида  ишлаб  келмокдалар. Профессор 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Бундан ташқари 7 та монография, 11 та ихтиро муаллифи. 4 та докторлик 10 та номзодлик диссертациясига раҳбарлик қилган.

 

Ашуров Шероз Эрматович. Тошкент тиббиет академияси кўп тармоқли клиникаси шошилинч жаррохлик бўлими мудири

Шошилинч жаррохлик  бўлими  фаолияти тўғрисидаги

  1. Бўлимнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, минтақа соғлиқни сақлаш бошқармасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Тошкент тиббиет академияси кўп тармоқли клиника бош врачининг қарорларига, ушбу Низомга, таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Шошилинч жаррохлик бўлими ТМА кўп тармоқли клиникасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

- Шошилинч жаррохлик касалликларига чалинган беморларга  шошилинч ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

- Шошилинч жаррохлик бўлими қуввати – талабдан ва тиббиёт муассасасининг қувватидан келиб чиққан ҳолда  белгиланади.

  1. Бўлимнинг тузилмаси ҳамда тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг штатдаги сони тавсия қилинадиган штат нормативлари ҳисобга олинган ҳолда олиб бориладиган даволаш-диагностика ишлари ҳажмидан ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб таркибида бўлим ташкил этилган тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан белгиланади.
  2. Бўлимда 3 та врач-жаррохнинг кечаю кундуз навбатчилик қилиши таъминланади.

Бўлимнинг вазифалари

  1. Қорин бўшлиғи, кукрак кафаси  ва  кон  томир шошилинч жаррохлик касалликларига чалинган беморларга ихтисослаштирилган шошилинч консерватив ва оператив тиббий ёрдам  кўрсатиш.
  2. Клиниканинг ихтисослаштирилган бўлимлари врачларига шошилинч касалликлар диагностикаси ва даволашида маслаҳат бериш.
  3. Беморларни текшириш, ташхис қўйиш ва даволашда параклиник бўлимлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва узвийликни таъминлаш.
  4. Шошилинч жаррохлик касалликларини дифференциялаштирилган замонавий даволаш усулларини ўзлаштириш ва ушбу усулларни вилоятлар миқиёсида жорий этиш.
  5. Ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини юритиш, белгиланган тартибда фаолият тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш, юритилиши қонунчиликда назарда тутилган регистрлар учун маълумотлар тўплаш.

Шошилинч жаррохлик касалликлари билан касалланган беморларни шифохонага ётқизиш бўйича кўрсатмалар

  • Уткир апппендицит ва  унинг  асоратлари
  • Корин чурраси асоратлари;
  • Ут-тош касалликлари, уткир  хуружи  ва  унинг  асоратлари;
  • Перитонитлар;
  • Яра касаллиги ургент  асоратлари
  • ўткир ичак тутилиши;
  • епик ва очик травмалар;
  • ўткир веноз ва артериал  тромбозлар  ва  асоратлари;
  • кукрак кафаси шошилинч касалликлари
  • Кесилган санчилган жарохатлар
  • Жигар циррози асоратлари

 

                                                         Бўлим фаоляти.

 

Бўлимда қилинаетган илмий ишлар:

  1. «Дифференцированный подход  к  хирургическому лечению  перфоративных  язв  ДПК».
  2. «Новое в лечение посттравматических  повреждений  селезенки».
  3. «Оптимизация малоинвазивных методов лечения при кровотечениях из острых  язв желудка».
  4. «Особенности диагностка и лечения острого калькулезного холецистита у  пожилых».
  5. «Новый подход  в лечении механической желтухи доброкачесвенного генеза».

МУТАХАССИСЛАР