Торакоабдоминал жаррохлик

Хирургия

Абдоминал жаррохлик бўлими 1979-йил Тошкент давлат тиббиёт олийгохи клиникаси қошида ташкил этилган, бу бўлим негизида ошқозон-ичак тизими ва жигар бўлимлари фаолият юритган. 2017-йилдан бошлаб абдоминал жаррохлик бўлими ва шошилинч кўкрак қафаси ва қон-томир жаррохлик бўлимлари бирлашиб, 30 та ўрин жойга мўлжалланган торакоабдоминал жаррохлик бўлими ташкил этилган. Бўлим 1-бино 2-қаватида чап қанотда жойлашган.

Торакоабдоминал жаррохлик бўлимининг асосий иш фаолиятлари кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари фаолияти бузилишининг профилактикаси, эрта ташхислаш ва даволашдан иборат. Торакоабдоминал жаррохлик бўлимида кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари фаолияти касалликлари  бўлган беморларга махсус тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, бу касалликларнинг профилактикаси олиб борилади. Бўлимдаги шифокорлар, шунингдек, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи фъзолари касалликларини  ташхислаш ва даволашда энг янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш, киритиш ва амалиётда қўллаш ишлари билан шуғулланадилар.

Бўлим кўп тармоқли хирургик шифохона қошида жойлашган бўлиб, у шифохонанинг ва тиббиёт академиясининг материал-техник базасига асосланади, шунинг учун бўлим шифокорлари тиббий хизматнинг барча турларини кўрсата оладилар.  Бундан ташқари, бўлимда беморлар  зарур бўлган барча терапевтик ва хирургик мутахассислар - кардиолог, невропатолог, гастроэнтеролог, эндокринолог, пульмонолог, окулист, нейрохирург, қон-томир жаррох маслаҳатларини олишлари мумкин.

Торакоабдоминал жаррохлик бўлими №1-сон хирургик касалликлар кафедрасининг клиник базаси ҳисобланиб, кафедра мудири  тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Ш. Хакимов ҳисобланади.

Бўлимга т.ф.д.,  доцент Сатторов О.Т. рахбарлик қилади.  Бўлимда даволаш ишлари бўйича маъсул проф. М.Ш. Хакимов хисобланади. Шунингдек,  бўлимда проф. Беркинов У.Б., проф. Асраров А.А., доцент  Имомов А.А., т.ф.д. Маткулиев Ў.И., асс. Жуманазаров А.У. ишлайди.  Бўлим мудири Ж.Қ. Дехқонов – биринчи тоифали, мустақил илмий изланувчи,  шифокор жаррох Б.Р. Эрматов., УТТ-шифокор Наимов О.А. иш олиб борадилар.

Бўлимда битта ҳамширалар пости, барча муолажалар учун керакли жихозлар билан таъминланган муолажа хонаси ва боғлов хоналари мавжуд. Бўлимда бир, икки ва тўрт ўринли палаталар, шунингдек, конденционер, музлатгич, телевизор билан таъминланган юқори сифатли палаталар бор.

Бу бўлимда қуйидаги аъзолар касалликлари билан беморлар стационар даво олади:

  • Хирургик (абдоминал)– портал гипертензия, жигар хажмли хосилалари, ўт қопи ва ўт йўллари системаси касалликлари, ошқозон-ичак тизими касалликлари, ошқозон ости бези касалликлари, қизилўнгач касалликлари, талоқ касалликлари. Шунингдек, қорин ички ва ташқи чурралари, семизлик касалликлари – бариатрия сохаси.
  • Хирургик (торакал)–ўпка касалликлари, трахея и бронх касалликлари, қизилўнгач касалликлари, диафрагма касалликлари, қалқонсимон без касалликлари, кўкс оралиғи касалликлари.
  • Онкологик – кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва қорин орти бўшлиғи онкологик касалликлари.

 

Торакоабдоминал жаррохлик бўлимида тиббий хизматлар спектри:

- ошқозон ва ичак касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- ўт қопи ва ўт йўллари касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- жигар касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- талоқ касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- қизилўнгач касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- ўпка касалликларининг диагностикаси ва давоси, торакоскопик каминвазив муолажалар;

- қалқонсимон без касалликларининг диагностикаси ва давоси;

-семизлик касаллиги диагностикаси ва хирургик даволаш, тўғри овқатланишни ўргатиш;

- сариқлик синдроми касалликларини диагностикаси ва хирургик даволаш, ошқозон ости бези ва жигар сохаси тизими ўсмасининг жойлашишини аниқлаш ва хиругик давони танлаш, каминвазив муолажалар қилиш;

- портал гипертензия синдроми диагностикаси ва хирургик даволаш, каминвазив эндоскопик муолажалар қилиш;

- шунингдек, Республиканинг бошқа клиникаларида ва тиббий муассасаларида қилинмайдиган юқори малакали жаррохлик амалиётлари - лапароскопик герниопластика (ТЕРР, ТАРР, IPOM), ЧЧХС – ўт йўллари юқори блок холатларида.

Беморларни шунингдек, соматик статусини бахолаш ва аниқлаш мақсадида бемор текширилади: кўкрак қафаси рентгенограммаси, электрокардиограмма, эхокардиография, эзофагогастродуоденоскопия, ички аъзоларни ультратовуш текшириуви ва барча қон умумий ва биохимик тахлиллари, текшируви  ўтказилади.

Бўлимда гемотрансфузион ва плазматрансфузион терапия: қон ва қон компонентларини оғир беморларга қуйиш, ҳамда мураккаб жаррохлик амалиётларига тайёрлаш ишлари олиб борилади.

Шифокорлар ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган стандарт ташхислаш ва даволаш усулларига риоя қилишади.

Бўлимда бундан ташқари сервис хизматлари йўлга қўйилган: кир ювиш, оғир беморларга қараш, хамда беморнинг ҳоҳишига кўра қўшимча овқатланиш. Бўлим санитар нормативларга асосланган холда сифатли оқликлар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар дам олиши учун бўлимда қулай шароитлар яратилган. Муолажалардан бўшаган вақтда беморлар бўлим холларида телевизор кўриш, турли хил китоблар ўқиш учун қулай шароитлар мавжуд. 


МУТАХАССИСЛАР