Нейрохирургия

Хирургия

Тўлиқ номи: Тошкент Тиббиёт Академияси, кўп тармоқли клиникаси, нейрохирургия бўлими.

Манзил: 100169,Ўзбекистон Республикаси,  Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 2-уй.

Контакт маълумотлари: +99878 150-95-08  :   +99878 150-96-13

Нейрохирургия бўлими тарихи: 1989 йил Тошкент Давлат 2-тиббиёт институти қошидаги травматология, ортопедия, ҳарбий дала жарроҳли ва нейрохирургия кафедраси мудири, профессор Ҳамраев Шаҳоб Шамсиев ташаббуси билан 35 ўринга мўлжалланган нейрохирургия бўлими очилган. Нейрохирургия бўлимига 1989-1992йиллар мобайнида нейротравматолог Ким Анатолий Ефимович , 1992-2000 йиллар мобайнида д.м.н. Махкамов Козим Эргашевич, 2000-2017 йиллар мобайнида т.ф.н. Умаров Алишер Қурбанович бўлим мудири бўлиб ишлашган, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар олий тоифали нейрохирург Эрназаров Ортиқбой Ғойибназарович бўлим мудири вазифасида ишлаб келмоқда.

Бўлим Низоми: Нейрохирургия бўлими 1 бинони 1 қаватида жойлашган, 35 ўринга мўлжалланган бўлиб, 11 палата, 1 тоза боғлов хонаси, 1 муолижа хонаси ва қўшимча хоналардан иборат.

Бўлим 24\7 ҳолатида ўз фаолиятини олиб боради.

Бўлимнинг ходимлар жадвалида 9.0 шифокор, 12.0 ҳамшира  ва 13.0 фаррошлик ўринлари мавжуд.

Бўлим зиммасига шифохонага кун давомида шошилинч равишда мурожат қилган беморларга, ҳамда режали равишда мурожат қилган беморларни текширув  ва нейрохирургик амалиётларини ўтказиш, шифохонадаги бошқа бўлимлардаги беморларни консультатив ёрдам кўрсатиш юклатилган.

Яна хизмат тақозоси билан нейрохирургик амалиётларни ўтказишда шифокор юборишда ёрдам бериш режалаштирилган.

Бўлим ходимлари хизмат жараёнида ЎзРССВ 19.04.1994 №173 сонли жарроҳлик беморларга тиббий ёрдамни ташкил қилиш  ва жарроҳлик шифохоналарида ички инфекцияларни олдини олишга қаратилган санитар-гигеник чора-тадбирлар қонунига бўйсинишади.

 Нейрохирургия бўлимида қуйидаги нейрохирурглар ўз иш  фаолиятларини олиб боришмокда:

 

  1. Эрназаров Ортиқбой Ғойибназарович- бўлим мудири, олий тоифали нейрохирург, 2003 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  2. Умаров Алишер Қурбонович- олий тоифали нейрохирург, тиббиёт фанлар номзоди-1991 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  3. Шарипов Абдурашид Абдумажидович- олий тоифали нейрохирург- 1992 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  4. Арипов Аваз Убаевич- олий тоифали нейрохирург- 1999 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  5. Махкамов Шавкат Жумабаевич- олий тоифали нейрохирург, 1996 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  6. Джалолов Лазиз Миразизович - олий тоифали нейрохирург, 1998 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  7. Мирахмедов Хислат Мирахмедович- олий тоифали нейрохирург, 2002 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  8. Абдуллаев Рустам Абдувасилович- олий тоифали нейрохирург, 2007 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  9. Ваққосов Нажмиддин Йўлдошевич- иккинчи тоифали нейрохирург, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  10. Тўрабеков Нуржан Нуралиевич - биринчи тоифали нейрохирург, 2015 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  11. Бабаев Бекзод Ахмадбекович- нейрохирургия кафедраси ассисенти, 2003 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  12. Казаков Шерзод Жуманазарович-нейрохирургия кафедраси ассисенти, 2015 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  13. Султонов Акбар Акмалович- иккинчи тоифали нейрохирург, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  14. Эргашев Қаҳрамов Собир ўғли- нейрохирург, 2021 йилдан то ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
  15. Содиқов Мурод Салимович- олий тоифали нейрохирург, 1996 йилдан то ҳозирги кунга қадар навбатчи нейрохирург вазифасида ишлаб келмоқда.

 

     Нейрохирургия бўлимида  бир йил мобайнида 300 ортиқ бош  ва орқа мия ўсмалари, 60 ортик уч шохли нерва невралгияси, 60 ортик умуртқа поғонаси дегенратив касалликлари( диск чурралари, умуртқа стенозлари, спондилолистезлари), 30 ортиқ Арнольди Киари мальформацияси, 50 ортик бош ва орқа мия жароҳатлари , 20 ортиқ гидроцефалия билан оғриган беморларга оператив даво курслари қўлланилади.

   6000 ортиқ беморларга шошилинч ва режали равишда нейрохирургик маслаҳатлар берилади.

Бўлимда қуйидаги ташхисдаги беморлар стационар даво курсларини олади:

  • Бош мия жароҳатлари(бош мия чайқалиши, бош мия лат ейиши, бош мия гематомалари, пневмоцефалия, ботиб синган калла суякларини олиш)
  • Геморрагик инсульт
  • Сурункали субдурал гематомаларни бўшатиш.
  • Умуртқа поғонаси ва орқа мия жароҳатлари
  • Бош мия ўсмалари
  • Орка мия ўсмалари
  • Очик ва ёпиқ гидроцефалиялар
  • Арнольди Киари мальформацияси
  • Умуртқа поғонаси дегенератив касалликлари( диск чурралари,умуртқа поғонаси стенози, спондилолистезлар)
  • Уч шохли нерв невралгияси
  • Гемифасциал спазм
  • Юз нерви пластикаси
  • Краниопластика
  • Вертебропластика
  • Нейроген сийдик қопи

МУТАХАССИСЛАР