Гастроэнтерология

Терапия

Гастроэнтерология бўлими Тошкент тиббиёт академияси, кўп тармоқли клиникасининг 12-биноси 2-қаватида жойлашган. Бўлим гастроэнтерологик беморлар касалланган беморларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари ёрдамида даволаш учун мослаштирилган ва жихозланган. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси

 “2- ички касалликлар” кафедрасининг клиник базаси сифатида иш юритади. Хозирги даврда бўлимда 35 та даво ўрини ташкиллаштирилган. Бўлимда 20та палата бўлиб, беморлар комфортланган, шинам шарт-шароитда, юқори малакали гастроэнтерологик даво олиши учун мослаштирилган.

 

         Бўлим штатида 3та шифокор (А.А.Якубов, С.Л.Хасанов, А.М.Қодиров) ва 2 нафар кафедранинг даволаш ишлари учун масъул ҳодимлари, тиббиёт фанлари номзоди (С.И.Садикова, М.Х.Тагаева) фаолият кўрасатадилар. Гастроэнтерология бўлими Тошкент тиббиёт академияси “2- ички касалликлар” кафедраси билан актив ҳамкорликда иш олиб боради. Бўлим раҳбари т.ф.д. профессор Аброр Асрорович Хамраев бошчилигида мунтазам беморлар кўриги ташкиллаштирилади.

Гастроэнтерология бўлими кафедра ҳодимлари билан биргаликда меъдаичак тизими патологиялари билан касалланган беморлага замонавий даволаш ва диагностика усуллари ёрдамида малакали тиббий хизмат кўрсатади. Бўлим даволаш жараёнига т.ф.д. профессор Мамлакат Тўлабаевна Рустамова, т.ф.н. доцент Саида Инамжоновна Садикова, т.ф.н. доцент Мавжуда Холматовна Тагаева, т.ф.н. яқиндан назарий ва амалий ёрдам бериб келадилар.

   Кўрсатиладиган хизмат турлари:

  1. Қизилўнгач касалликлари диагностикаси ва даволаш.
  • Нотипик симптомларга эга бўлган гастроэзофагеал касаллигини аниқлаш, аввал ўтказилган даволаш самарасиз бўлган беморларга индивидуал даволаш усулларини танлаш.
  • Тўш ортидаги оғриқлари бўлган беморларга дифференциал диагностика ўтказиш.
  • Кардия ахалазияси, кардиоспазм, эзофагоспазм, тизимли касалликлар оқибатидаги қизилўнгач зарарланиши диагностикаси.
  • Баррет қизилўнгачи диагностикаси ва индивидуал даволаш режасини қўллаш.
  1. Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини даволаш.
  • Клиник жараёнга халқаро меъёрлар асосида замонавий стандарт даволаш усуллари киритилган.
  • Симптоматик яраларни инкор этиш мақсадида дифференциал-диагностик текширувларни ўтказиш.
  • Ярага қарши индивидуал даволаш усулини танлаш ва унинг самарадорлигини бахолаш.
  1. Аутоиммун ва атрофик гастрит диагностикаси ва олиб бориш
  • Турли хилдаги гастритлар, шу жумлаан аутоиммун ва атрофик гастрит диагностикаси ва касалликни индивидуал олиб бориш усуллари алгоритми ишлаб чиқилган ва даволаш жараёнига таъсис этилган.
  1. Ошқозон резекциясидан кейинги беморларни даволаш.
  • Ошқозон резекциясидан кейинги беморлар реабилитацияси.
  • Ошқозон чўлтоғи ва анастамозидаги касаллик рецидиви сабабларини аниқлаш, H.Pylory инфекциясини аниқлаш ва патоленетик даво буюриш.
  • Ошқозон резекциясидан кейин ривожланган камқонлик сабабларини аниқлаш ва индивидуал медикаментоз даво белгилаш.
  1. Сурункали диарея ва мальабсорбция синдроми билан кечувчи касалликлар диагностикаси ва даволаш.
  • Сурункали диарея ва мальабсорбция синдроми бўлган беморларга перорал ва томир ичи контрасти ёрдамида энтеролколонгафия текшируви ўтказилади. Аниқланган ташхисга мос равишда беморга этиотроп ва патогенетик даво белгилаш.
  • Бўлим функционал диагностика бўлимлари билан хамкорликда иш олиб боради.
  • Замонавий технологиялар ёрдамида юқори ва пастки меъда ичак тракти эндоскопик текширувини ўтказиш.
  • Қорин бўшлиғи аъзолари ультратовуш текшируви.
  • перорал контраст ёрдамида меъда ичак тракти рентгеноскопияси.

МУТАХАССИСЛАР

Хамраев Аброр Асрорович

Хамраев Аброр Асрорович

“УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Рустамова Мамлакат Тулабаевна

Рустамова Мамлакат Тулабаевна

- даволаш ишлари бўйича масъул кафедра ҳодими, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Якубов Абдужамол Абдужалолович

Якубов Абдужамол Абдужалолович

Терапевт

Гастроэнтерология бўлими мудири

Хасанов Санжар Латипович

Хасанов Санжар Латипович

Гастроэнтеролог

Гастроэнтерология бўлими шифокори