Соматоневрология

Терапия

Соматоневрология бўлими сурункали ва ўткир асаб касалликлари, бошқа касалликлар натижасида асаб тизимидаги асоратларини даволаш билан шуғулланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бўлим тиббиёт ходимлари самарали фаолияти учун барча зарур шароитларга эга. Кўплаб сурункали касалликлар, хусусан: Пакинсонизм касаллиги, Альцгеймер касаллиги, наслий дегенератив касалликлар  бўлим шифокорлари назоратида даволанишади. Бундан ташқари, бўлимда инсульт ўтказган беморлар учун реабилитацион  чора-тадбирлар ўтказиш мумкин. Бўлимда психоэмоционал ўзгаришларга эга бўлган беморлар билан шуғулланувчи тиббий психологлар хам ўз фаолиятини олиб боригади. Шифокорлар барча номедикаментоз ва медикаментоз даво воситаларини даволаш муолажаларида тўғри қўллаш тажрибасига эгадирлар. Малакали хамширалик иши ходимлари юқори сифатли тиббиёт манипуляциялари ва муолажаларини, бемолар билан доимий назорати ва паваришини олиб боришади. Доимий равишда бўлим мудири иштирокида эрталабки беморлар кўриги ва “Асаб касалликлари” кафедрасининг етакчи профессорлари томонидан беморлар кўриги олиб борилади.  Бўлимда барча хоналар ёруғ, тоза ва шинам. Хоналарга кунига 3 марта санитар ишлов берилади. Барча турдаги касалликлар мос диетик овқатлар тайёрланадиган ошхонага эга. 

 

Бўлимда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

  • Инсульт ва инсультдан кейинги асоратлар,
  • Вегето-томир дистонияси,
  • Мигрень,
  • Бош мия травмалари,
  • Эпилепсия,
  • Паркинсонизм касаллиги ва синдроми,
  • Эссенциал тремор,
  • Остеохондроз ,
  • Умуртқалар диск чурраси ва протрузияси,
  • Турли-хил генезли дисциркулятор энцефалопатия,
  • Невралгия ва невропатиялар,
  • Неврит ва радикулитлар,
  • Миопатия ва миастения,
  • Туғма дегенератив касалликлар.

Сизга кенг кўламдаги диагностик хизматлар, лаборатор – инстументал текширувлар  тавсия этилади.

  •  Умумий қон тахлили,
  •  Умумий сийдик тахлили,
  •  Қон ва сийдик биохимик тахлили,
  • Умумий балғам тахлили,
  • Биоматериал бактериологик пасеви ва унинг антибиотикларга сезувчанлиги,
  • Гормонлар текшируви (Кенг спектрда),
  •  Вассерман реакцияси,
  • ВИЧ инфекцияга текшириш,
  • TORCH инфекцияга текшириш,
  • Райд-Хеддельсон реакцияси,
  • Электрокардиограмма,
  • ЭхоКардиоСкопия,
  • Ташқи нафас олиш функциясини текшириш,
  • Эзофагогастродуоденофиброскопия,
  • Бош мия реоэнцефалографияси,
  • Бош мия хоэнцефалографияси,
  • Бош мия электроэнцефалографияси,  
  • Магнито-резонансли томография,
  • Компьютер томография,
  • Рентгенография ва рентгеноскопия,
  • Ультратовуш текшируви,

Муаммоли клиник холатларда, аниқланиши қийин бўлган неврологик касалликларда, баъзи касалликлар даволаш ва диагностикасида муаммолар пайдо бўлган холатларда “Асаб касалликлари” кафедраси профессор ва ассистентлари ва бошқа йўналишлараги зарур бўлган мутахассислар иштирокида консилиумлар, клиник мунозаралар ташкил қилинади. Яна замонавий тиббиётнинг долзарб мавзуларида клиник конференциялар хам ўтказилади. 

 

Бизнинг юқори малакали мутахассислар эга бўлимимиз, доимо сизнинг соғлигингиз учун хизматда!


МУТАХАССИСЛАР

Ибодуллаев Зарифбой Раджабович

Ибодуллаев Зарифбой Раджабович

Тиббиёт фанлари доктори

Нуров Шухрат Бокиевич.

Нуров Шухрат Бокиевич.

Невропатолог – бўлим мудири, олий тоифали шифокор