Кардиореабилитация

Терапия

Кардиореабилитация бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 9-корпус 4-қаватида жойлашган. Бўлим шифокорлари кардиологик беморлар билан даволаш ишини амалга оширади. Бўлим ходимларининг фарқли хислатлари  бу беморларга юксак махорат ва эътибор билан ёндашишидир. Бўлимнинг барча шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари  олий тоифали ва 10 йилдан 25 йилгача бўлган стажга эга. Бўлимнинг асосий йўналиши юрак қон-томир касалликларни аниқлаш ва даволаш, яъни:

  • Юрак ишемик касаллиги
  • Артериал  гипертензия  турли этиологияли
  • Юрак аритмиялари
  • Каронар, церебрал ва периферик артериялар атеросклерози
  • Гиперлипидемия
  • Юрак клапан касалликлари ва перикардлар
  • Кардиомиопатиялар – ишемик, гипертрофик, дилятацион
  • Периферик қон айланишини яхшилаш
  • Жарроҳлик амалиётидан кейинги тромбоэмболик ва димланган асоратларини олдини олиш
  • Юрак – қон томир системасини физик зўриқишга кўниктириш
  • Жарроҳлик амалиётидан кейинги физик зўриқишга кўниктириш ва мустақил шуғулланишга ўргатиш
  • Бемор соғлигини тиклашда ижобий психоэмоционал кўникмаларга ўргатиш

Бўлимда миокард инфаркти , аорто-коронар шунтлашдан кейинги ўткир коронар синдром, юрак етишмовчилиги касалланган беморлар билан реабилитацион даво ўтказилади. Шу билан бирга юрак ишемик касаллигининг яширин шакллари ва артериал гипертензиянинг текшируви ўтказилади. Бўлим клиниканинг бошка даволаш ва диагностика булимлари билан мустахкам алоқада бўлиб беморларни мураккаб диагностик текширувлардан ўтишга ёрдам беради. Шифокорлар кечаю кундуз ишлайдиган биохимия лабораториясидан фойдаланади, бу ташхис кўйиш, беморнинг ахволини назорат қилиш ва олиб борилган даво самарадорлигини аниқлашда ёрдам беради. Европа кардиологлар жамиятининг тавсияси билан юрак ишемик касаллиги билан янги даво методлари қўлланилади.  Юрак касалликларини даволашда жисмоний тарбия, физиотерапия, иглотерапия , массаж кенг қўлланилади.

Илм фан ютуқлари ва бўлимнинг узоқ йиллик тажрибаси беморларни даволашда катта ёрдам беради. Хар тарафлама текширув сизга даво тури ва уни назорат қилишга соғлом турмуш тарзингизга тўғри тавсиялар беришга ёрдам беради. Бўлимда даволаш ишлари бўйича рахбар т.ф.д. профессор Розикова Ильмира Сагдуллаевна хисобланади.

Ушбу бўлимда 1 та  тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1 та тиббиёт фанлари номзоди, ассистент ва   1  та кардиолог шифокор фаолият кўрсатишади.

Биз сизга ёрдам беришдан хурсандмиз! Сизга соғлик ва осойишталик тилаймиз!

Бўлим Тошкент тиббиёт академиясининг Хамширалик иши кафедраси билан яқиндан хамкорлик килади. Бўлимда беморлар кўригини т.ф.д. профессор Розикова Илмира Садуллаевна  ва  асистент  Абдуллаева Б.Х. олиб боради. Булимда куйидаги юрак қон томир системаси касалликлари даволанади:

  • Ностабил стенокардияни турли шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Юрак ишемик касалликларини сурункали шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигини диагностикаси ва даволаш
  • Гипертония касаллиги ва артериал гипертонияни турли шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Кардиомиопатиялар, миокардитлар, эндокардит, ревматизм, юрак клапан нуқсонларини диагностикаси ва даволаш
  • Қандли диабет ва метоболик синдромда, моддалар алмашинув бузилишларида диагностикаси ва даволаш
  • Аритмиялар ва электрокардиостимулятор ўрнатилган беморларда диагностикаси ва даволаш
  • Кардиологик беморларда кардиологик касалликлар билан биргаликда бошқа патологик ҳолатлар қўшилиб келганда бошқа муттахассислар билан келишилган ҳолда диагностикаси ва даволаш

Диагностик имкониятлар:

  • Электрокардиография(ЭКГ)
  • Суткалик ЭКГ мониторинги
  • Артериал босимни суткалик мониторинги
  • Допплерэхокардиография
  • Тридмел тести
  • Қорин бўшлиғи, қорин парда орти соҳаси ультразвук текшируви
  • Қалқонсимон бези ультратовуш текшируви
  • Тропонин   тести
  • Рентгенологик текширув
  • Детситометрия
  • Спирометрия
  • Нейрофизиологик текширувлар(ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ),
  • Эндоскопик текширув(ЭГДФС).

Бўлимда стационар даво олаётган беморда клиник, биохимик, гормонал, иммунофермент текширувларамалга оширилади, яъни қонда тропонин миқдори, липид спектр, қоннинг ивиш курсатгичлари текширувдан ўткзилади.

Бўлим ходимлари ўткир миокард инфаркти, антиаритмик, сурункали юрак етишмовчилиги, юқори артериал босим касаллликларида гипотензив даво танлашда узоқ йиллик тажрибага эга. Бўлимда кардиологик беморларни даволашда Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлигининг тасдиқлаган даво ва диагностик стандартларига амал қилган холда олиб борилади.

Беморлар физиотеропевтик даводан ультратовуш, ультрофонофарез, массаж, нугобесдан кенг фойдаланилади. Кафедра профессор, доцент, ассистентлари булимда  ноаник ташхисли холатларда консилиумда қатнашиб замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари ҳакида клиник конференцияларда қатнашади.


МУТАХАССИСЛАР

Разикова Илмира  Садуллаевна

Разикова Илмира Садуллаевна

- заведующая кафедрой "Дело сестринского ухода", доктор медицинских наук, профессор

Юлдашов Шухрат Рахматуллаевич

Юлдашов Шухрат Рахматуллаевич

- заведующий отделением, врач высшей категории

Абдусаматова Гулнора Фатхуллаевна

Абдусаматова Гулнора Фатхуллаевна

Кардиолог

2-тоифали шифокор