Хўжалик хисобидаги умумий терапия

Терапия

Беморларни қандай  касаллик безовта қилишидан қатъий назар  биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Шунинг учун умумий терапевт тиббиётнинг барча тармоқларини биладиган, чуқур билимга эга бўлган шифокор бўлиши керак. Бир касалликнинг ўзи  келтириб чиқарадиган асоратларига кўра бир  нечта мутахассисликка тегишли бўлиши мумкин. Масалан: қандли диабет кенг тармоқли муаммолардан бири  ҳисобланиб, ушбу касаллик билан нафақат эндокринологлар, балки хирурглар, невропатологлар, кардиологлар, офтальмологлар ҳамда  яна бир қанча мутахассислар шуғулланиши  мумкин. Умумий терапевтлар ҳамма мутахассисликни ўзлаштирган, кенг қамровли шифокорлардир. Шунинг учун  кўп беморлар умумий терапевт назоратида бўлиши ва умумий терапия бўлимларида  даволаниши мақсадга мувофиқ  бўлади.

Хужалик хисобидаги умумий терапия бўлими 9 корпуснинг 5 қаватида жойлашган, бир вақтнинг ўзида 20 та бемор даволанишига мўлжалланган хўжалик хисобидаги бўлим бўлиб, 12 та шинам палаталарга эга. Ҳамма палаталар замонавий жихозлар билан таъминланган. Бўлимда алоҳида 20 ўринга мўлжалланган ошхона, гуллар ва телевизор билан таъминланган дам олиш холлари мавжуд. Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш замонавий даражада олиб борилиши учун ҳамма шарт – шароитларяратилган. Зарурат бўлган пайтларда ҳар – хил замонавий  қўшимча текширишлар, хирург, пулмонолог, гастроэнтеролог, эндокрионлог, гематолог, ревматолог, нефролог, аллерголог каби клиникамизда мавжуд бўлган мутахассислар кўригидан ҳам фойдаланилади. Бўлимимизда даволаниш давомида Сиз аниқ ва ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш учун зарур бўлган турли спектрли диагностик текширувлардан ўтишингиз мумкин: кўкрак қафаси аъзолари, ошқозон – ичак тракти, таянч – ҳаракат системасининг рентгенологик текширишлари. Қорин бўшлиғи аъзолари, кичик чаноқ аъзолари, қалқонсимон без ультратовуш текширувлари, қўл – оёқ қон томирлари ва бош мия артериялари допплерографияси. Эхокардиогарфик, эндоскопик, компьтер томографик текширувлар, ЭГДФС, ректороманоскопик текширувлар, биохимик, иммунологик лаборатор текширувлар шулар жумласига киради. Хужалик хисобидаги умумий терапия бўлимида 2 нафар шифокор ва 6 нафар малакали ҳамширалар фаолият кўрсатади.  Бўлимдаги шифокорлар диагностик ва параклиник бўлимлар мутахассилари билан узвий боғлиқлик натижасида иш олиб боришади. Бўлимда даволанаётган беморларнинг сифатли даволаниши учун қулай ва юқори даражадаги шароитни яратиш мақсадида сутка давомида хамширалар пости ташкил этилган.

Бўлим 1-сонли ички касалликлар кафедрасининг клиник базаси хисобланади ҳамда шу кафедранинг малакали ходимлари билан биргаликда даволаш ва диагностиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади ва шунга асосланган холда даволаш ишларини олиб боради. Бунда кафедра ходими дотц.Нуритдинова Н.Б,. фаол қатнашадилар Терапияда қўлланилаётган янги усулларга кардиология, гастроэнтерология ва нефрологияда қўлланилаётган замонавий даволаш усулларини   мисол қилиш мумкин.

Бўлимнинг шиори: “Беморлар хоҳиш-талабларини олдиндан кўра билиш, уларга мос бўлиш ва улар кутганларидан кўра аъло хизмат қилиш”.

 

Бўлимда даволаш ишлари замонавий тиббий даволаш усуллари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан  тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилади.

 

Хужалик хисобидаги  умумий терапия бўлимида қуйидаги касалликлар билан оғриган беморлар текширувлардан  ўтади ва даволанади:

 

  1. Юрак - қон томир касалликлари ва юрак ишемик касаллиги:
  • Стабил зўриқиш стенокардияси
  • Ностабил стенокардия:
  • илк бор пайдо булган стенокардия
  • ривожланиб борувчи зўриқиш стенокардияси
  • ангиоспастик стенокардия
  • инфарктдан кейинги эрта стенокардия
  • операциядан кейинги эрта стенокардия
  • Миокарднинг оғриксиз ишемияси
  • Миокард инфаркти
  • Q тишли - QMI
  • Q тишсиз - NQMI
  • Инфарктдан кейинги кардиосклероз.
  • Юрак ритмининг бузилиши.
  • Юрак етишмовчилиги.
  1. Артериал гипертензиялар:
  • Гипертония касаллиги,
  • Симптоматик артериал гипертензиялар
  1. Турли этиологияли кардиомиопатиялар
  2. Вегето – томир дистонияси
  3. Нафас олиш аъзолари касалликлари:
  • бронхит,
  • пневмония,
  • бронхиал астма.
  1. Хазм қилиш тизими касалликлари:
  • 12 бармоқли ичак ва ошқозон яра касалликлари,
  • сурункали панкреатит,
  • жигар циррози,
  • сурункали холецистит.
  1. Сийдик айириш тизими касалликлари:
  • пиелонефрит,
  • гломерулонефрит.
  1. Таянч-харакат тизими касалликлари:
  • остеохондроз,
  • ДОА
  1. Эндокрин тизими касалликлари:
  • қандли диабет,
  • қалқонсимон без касалликлари
  • Даволаш жараёнида фитотерапия, физиотерапия, игна санчиш ва даволаш жисмоний тарбияси хам кенг қўлланилади.

МУТАХАССИСЛАР

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

– 4-сон Ички касалликлар кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент

Муллагалиева Фаниса Галиевна

Муллагалиева Фаниса Галиевна

Терапевт

– бўлим мудири, олий тоифали шифокор

Султанова Ибодат Нигматуллаевна

Султанова Ибодат Нигматуллаевна

Терапевт

– тиббиёт фанлари номзоди