Цереброваскуляр патология

Терапия

      Цереброваскуляр патология бўлими юрак-қон томир касалликлари ва сурункали ва ўткир асаб касалликлари, бошқа касалликлар натижасида асаб тизимидаги асоратларини даволаш билан шуғулланади,касалланган беморларни замонавий усулларда ташхислаш ва дово муолажалари олиб борилади. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси билан биргаликда иш юритади. Бўлимда юқори малакали мутаҳассислар, жумладан 2 та  шифокор-1 та кардиолог ва 1 та невропатолог,  8,5 та ҳамшира ва 7,5 та кичик тиббиёт ходими фаолият олиб боради.

  Цереброваскуляр патология бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 12-биносининг 4-қаватида жойлашган. Бўлим 2019 йил июн ойидан иш фаолиятини бошлаган.Бўлим 20 та ўрин-жойга эга бўлиб,тиббий хизмат ҳўжалик ҳисобидан амалга оширилади.Бўлимда беморлар учун барча қулайликларга эга бир ва икки кишилик шинам палаталар мавжуд. Бўлимга беморлар режали равишда клиника маслахат поликлиникаси  орқали   шартнома асосида пул тўлаш ёки пул ўтказиш йўли билан ётқизилади.Беморларни клиник, лаборатор, инструментал текширувлардан ўтказиш, дори - дармон билан таъминлаш ва овқатлантириш клиника томонидан таъминланган .

Работа

Бўлимда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

  • Инсульт ва инсультдан кейинги асоратлар,
  • Вегето-томир дистонияси,
  • Мигрень,
  • Бош мия травмалари,
  • Эпилепсия,
  • Паркинсонизм касаллиги ва синдроми,
  • Эссенциал тремор,
  • Остеохондроз ,
  • Умуртқалар диск чурраси ва протрузияси,
  • Турли-хил генезли дисциркулятор энцефалопатия,
  • Невралгия ва невропатиялар,
  • Неврит ва радикулитлар,
  • Миопатия ва миастения,
  • Туғма дегенератив касалликлар.
  • Юрак ишемик касаллигининг ўткир турлари - ўткир миокард инфаркти ва номуқим стенокардиянинг барча турларини ташхислаш ва даволаш.
  • ЮИК нинг сурункали турларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юрак аритмияларини ташхислаш ва даволаш.
  • Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигини ташхислаш ва даволаш.
  • Гипертония касаллиги ва бошқа турдаги артериял гипертензияларни ташхислаш ва даволаш.
  • Кардиомиопатия, миокардит, эндокардит, перикардит, ревматизм, юрак нуқсонларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юракда жаррохлик амалиётини ўтказишга тайёрлаш учун даволаш ва жаррохлик амалиётидан кейинги реабилитация.
  • Метаболик синдром билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш.
  • Ёндош касалликлари бор кардиологик беморларни клиниканинг бошқа бўлимлари мутаҳассислари билан ҳамкорликда даволаш.

Сизга кенг кўламдаги диагностик хизматлар, лаборатор – инстументал текширувлар  тавсия этилади.

  •  Умумий қон тахлили,
  •  Умумий сийдик тахлили,
  •  Қон ва сийдик биохимик тахлили,
  • Умумий балғам тахлили,
  • Биоматериал бактериологик пасеви ва унинг антибиотикларга сезувчанлиги,
  • Гормонлар текшируви (Кенг спектрда),
  •  Вассерман реакцияси,
  • ВИЧ инфекцияга текшириш,
  • TORCH инфекцияга текшириш,
  • Райд-Хеддельсон реакцияси,
  • Электрокардиограмма,
  • ЭхоКардиоСкопия,
  • Ташқи нафас олиш функциясини текшириш,
  • Эзофагогастродуоденофиброскопия,
  • Бош мия реоэнцефалографияси,
  • Бош мия хоэнцефалографияси,
  • Бош мия электроэнцефалографияси,  
  • Магнито-резонансли томография,
  • Компьютер томография,
  • Рентгенография ва рентгеноскопия,
  • Ультратовуш текшируви,
  • ЭКГ
  • 24 соатлик ЭКГ Холтер мониторинги
  • Артериал қон босими кунлик мониторинги (СМАД)
  • Юкламали синама – велоэргометрия
  • Юкламали синама – тредмил тест

Муаммоли клиник холатларда, аниқланиши қийин бўлган кардиологик ва неврологик касалликларда, баъзи касалликлар даволаш ва диагностикасида муаммолар пайдо бўлган холатларда “Клиник фармакология” ва “Асаб касалликлари” кафедраси профессор ва ассистентлари ва бошқа йўналишлараги зарур бўлган мутахассислар иштирокида консилиумлар, клиник мунозаралар ташкил қилинади.

Бизнинг юқори малакали мутахассисларга  эга бўлимимиз, доимо сизнинг соғлигингиз учун хизматда!


МУТАХАССИСЛАР

Абдужалол Абдувахобович Якубов

Абдужалол Абдувахобович Якубов

Кардиолог

- Заведующий кафедрой, доктор медицинских наук, профессор

Дурдона  Бахадировна  Пўлатова

Дурдона Бахадировна Пўлатова

Кардиолог

- Кандидат медицинских наук, старший преподаватель

Усмонов Афзал Алимхужаевич

Усмонов Афзал Алимхужаевич

Кардиолог

- заведующий отделением

Асадов Нодир Бахромович

Асадов Нодир Бахромович

Невропатолог

Рузикулова Шахло Сайфиддиновна

Рузикулова Шахло Сайфиддиновна

Кардиолог