ЖССТ: Пандемия даврида дунё бўйича ОИВ, сил ва безгакдан ўлим кўрсаткичлари ортган
❗️ЖССТ: Пандемия даврида дунё бўйича ОИВ, сил ва безгакдан ўлим кўрсаткичлари ортган
🦠 Коронавирус пандемияси авж олган даврда дунёнинг аксарият давлатлари асосий эътиборни ушбу касалликни жиловлашга қаратди. Оқибатда бошқа юқумли хасталиклар профилактикаси ва муолажасида қатор оқсоқликлар юзага келди.
🔬 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ер юзи бўйича ОИВ, безгак ва силга қарши кураш борасида “илдам қадам”лар тўхтаган ёки ортга кетган.
📊 Глобал жамғарма ижрочи директори Питер Сэндс ҳам ушбу хулосаларни тасдиқлар экан, пандемия туфайли 2021 йилда ОИВ, сил ва безгак оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони сезиларли даражада ошганини қайд этди.
📉 Қолаверса, ушбу даврда жаҳонда ОИВга текширувлар сони 41 фоизга, сил касаллигини аниқлаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган мурожаатлар кўрсаткичи эса 56 фоизга камайган. Бу ҳолат кўпроқ паст ва ўрта даромадли мамлакатларда кузатилмоқда.
‼️Шу боис, ЖССТ юқумли касалликларга қарши иммунизация жараёнини кучайтириш лозим, деган хулосада.