Пресс-Центр

Новости

Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида электр ва иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланган

Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида электр ва иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланган

Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида электр ва иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси шифохонаси электр таъминотидан узилгани, беморлар совуқ хоналарда қолиб кетгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тиббиёт академияси клиникаси қуйидагиларни маълум қилади.

2022 йил 18 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси филиали ҳудудидаги совуқ сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш вақтида катта кучланишли кабель бехосдан узиб юборилган. 19 декабрь куни муаммо тўлиқ бартараф этилган.

Авария пайти шифохонада жами 338 нафар бемор даволанаётган бўлган. Электр таъминотидаги узилишлар вақтида клиниканинг реанимация ва жарроҳлик бўлимларини 100 кв. электр энергияси билан таъминлаш учун генератор ва 120 литр ёқилғи захираси шакллантирилган. 

Узилишлар юзага келган вақтда ушбу генератор тармоққа уланган. Айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси филиали ҳудудида электр ва иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланган.

Тошкент тиббиёт академияси клиникаси Матбуот хизмати