Press Center

News

Тошкент тиббиёт академияси клиникаси

Тошкент тиббиёт академияси клиникаси

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг 9/10-корпусларидаги ҳожатхоналар ишламаётгани, бу эса даволаниш учун келган беморларга қийинчилик туғдираётгани танқид остига олинган хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Фуқаро Х.Ю.нинг 2023 йил 27 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали қилган мазкур мурожаати Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, клиниканинг 9-биносида 6 та даволаш ва 2 та реанимация бўлимлари жойлашган бўлиб, уларда 187 нафар бемор доимий равишда стационар даволанади. Ҳар бир бўлимда Санитария Қ ва М талабларига биноан беморлар учун ҳожатхоналар ташкил этилган. Ҳозирги кунда уларнинг барчаси доимий ишламоқда.

Шунингдек, 10-бинода терапия қабул бўлими, консультатив поликлиника, артрологик ИАДК ва функционал диагностика бўлимлари ўз фаолиятини олиб боради. Клиникага мурожаат қилган беморлар учун амбулатор ёрдам кўрсатилади. Ҳар бир поликлиниканинг кунлик қатнови ўртача 300 нафар беморни ташкил қилади. Ҳар бир қаватда 2 тадан ҳожатхона мавжуд бўлиб, барчаси доимий иш фаолиятида.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мурожаатда келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаганлиги маълум қилинади.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси