Press Center

News

Расмий муносабат

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академия клиникаси ҳудудида “Яшил макон” дастурида доирасида экилган дарахтлар сувсизликдан қуриб қолаётгани танқид қилинган хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ҳудудида ҳаво тоза ва салқинлиги рост, бироқ танқидий материалдаги бошқа маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри, холос.

Боиси сўнгги йилларда клиника ҳудудига 4 минг донадан зиёд қарағай, мингга яқин павлония, 2 минг дона атрофида арча дарахтлари экилди. Майса, бута ва гул кўчатларини эса ҳисоблаб бўлмайди.

Қолаверса, суғориш ишлари учун 6 та артизан қудуғи, ёмғирлатиб суғориш (муаллифнинг ёмғирлатиб суғориш тизими ишламайди деган фикри нотўғри, чунки шу йилнинг май ойида 3 минг кв.м га янги мослама ўрнатилди) ва дарахтлар остидан суғориш тизимлари ташкил қилинган.

Шу ўринда муаллиф ва клиникада даволанаётган бошқа беморларга кечки салқин пайти шифохона ҳудуди бўйлаб сайр қилишларини тавсия қиламиз. Бу — соғлиқ учун кони фойда. Боз устига сайр баҳона ҳудудда амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишиш мумкин. (https://telegra.ph/file/a4970e8d2eaba8c20ee51.png)

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси