Матбуот маркази

Янгиликлар

Коронавирус қанча тиббиёт ходимининг ўлимига сабаб бўлгани айтилди

Коронавирус қанча тиббиёт ходимининг ўлимига сабаб бўлгани айтилди

Дунёда камида 115 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусдан вафот етган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Aдҳаном Гебрейесус маълум қилган.

“Ҳисобот ҳали тўлиқ якунланмаган бўлса-да, камида 115 000 нафар соғлиқни сақлаш ходими бошқаларни ҳимоя қилиш учун “товон” тўлаган деб ўйлаймиз”, деган у.

Гебрейесус, шунингдек, шифокорларни ҳақиқий қаҳрамонлар деб атаган. Унинг таъкидлашича, кўпинча тиббиёт ходимларининг асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар йетишмаётган шароитда ишлашига тўғри келади. Бундан ташқари, уларнинг ишига кўп ҳолларда кам ҳақ тўланади.

Aввалроқ, Тедрос Aдҳаном Гебрейесус дунё “ваксинавий апартеид” босқичига ўтганини маълум қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 167 579 949 кишига йетган. 3 479 587 киши касалликдан вафот етган.