Матбуот маркази

Янгиликлар

Смартфонлар семизликни келтириб чиқариши мумкин

Смартфонлар семизликни келтириб чиқариши мумкин

❗️Тадқиқот: Смартфонлар семизликни келтириб чиқариши мумкин

📱Венесуэла олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, кунига 5 соатдан кўп смартфонлардан фойдаланиш семириш хавфини 43 фоизга ошириши мумкин.

💻📲 Агар бу ҳолат “компьютер+смартфон” комбинацияси асосида, турли виртуал ўйинлар ўйнаш тарзида кечса, зарар кўлами янада ортади.

👓 Қолаверса, бир жойда ўтирган ёки ётган ҳолатда узоқ вақт экрандан кўз узмаслик нафақат ортиқча вазн, балки кўриш қобилияти заифлашишига ҳам сабаб бўлади.

🍔 Бундан ташқари, гаджетлардан меъёридан кўп фойдаланган кишилар одатда соғлом ва ўз вақтида овқатланиш тартибига ҳам тўлиқ амал қилишмайди. Бу ҳолат организмда бошқа қатор хавфли касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.