Клиника ҳақида

Клиника ҳақида


Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси

Клиниканинг ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 июн 2005 йилдаги  ПФ – 3629 Фармони асосида Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 июн 2005 йил 178-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1 августдаги 2005 йилдаги 365-буйруғига асосан" Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида "ги қарорига асосан Биринчи ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари негизида учта клиника билан биргаликда Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт Академиясининг кўп тармоқли клиникаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 06 майдаги "тиббий ва фармацевтика таълими ва фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 4310-сонли қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт Академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникаларини бирлаштирилди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  8-Май 2019-йилдан 122-сонли қарори ва  "Тошкент тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида  чора-тадбирлари” номли 19-июлдаги 2019 йил 186-сонли буйруқлари асосида ташкил этилди.

* Асосий фаолият юқори малакали жарроҳлик, акушер–гинекологик, терапевтик, педиатрия, диагностика, амбулатория ва реабилитация тиббий ёрдамини, шу жумладан шошилинч ва режали ёрдамни кўрсатишдир.

* Кўп тармоқли ТМА клиникасининг тузилиши ва имкониятлари

Кўп тармоқли клиникада умумий ётоқ ўрни 1477 тани ташкил этади.

Стационар бўлимларнинг умумий сони 65 та бўлиб, шундан: даволаш бўлимлари – 25 та, жарроҳлик бўлимлари - 16 та, педиатрия бўлимлари – 6 та, акушерлик ва гинекология бўлимлари – 8 та, реанимация бўлимлари – 10 та, амбулатория бўлимлари – 9 та йилига қарийб 180 мингача беморларнинг  ташрифи учун мўлжалланган. Касалхона ва поликлиникалар таркиби 45 та  ёрдамчи ва техник бирлик билан тўлдирилади. Бугунги кунга қадар кўп тармоқли ТМА клиникаси ходимларига 4108 та  ходим, яъни 893 та шифокорлар, 1706 та ҳамширалар, 995 та кичик тиббиёт ходимлари, 443 та техник ходимлар ва 71 та маъмурият ходимлари киради.

Кўп тармоқли клиника  қуйидаги бўлимлардан ташкил топган бўлиб буларга: жарроҳлик блокида: нейрохирургия бўлимлари; торако-абдоминал жарроҳлик; шошилинч жарроҳлик; шошилинч травматология; офталмология; қон томир жарроҳлиги; йирик бўғимлар ва кафтларнинг жарроҳлиги (катталар ва болалар бўлими); юз-жағ жарроҳлиги билан Отоларингология; болалар отоларингологияси; пластик жарроҳлиги; жарроҳликдан олдин ва кейин реабилитацияси; йирингли жарроҳлик ва қандли диабетнинг  асоратлари жаррохлиги; суяк-йирингли жарроҳлик ва жароҳатланиш оқибатлари; акушерлик-гинекологик мажмуаси бўлимлари; 3 -хирургик реанимация ва анестезиология бўлимлари, Терапия блокида: бўлимлар- кардиология, кардиореабилитация, умумий терапия бўлими, мия қон айланиши бузилиши неврологияси, соматоневрология, гастроэнтерология, гепатобилиар тизим патологияси, пулмонология, умумий терапия ва нефрология, эндокринология ва гематология, кардиоревматология, ревматология ва артрология, ички касалликларни реабилитация қилиш, цереброваскуляр патология, болалар аллергияси ва неврологияси, болалар пулмонологияси, болалар кардиоревматологияси ва нефрология, чақалоқлар патологияси, юрак реанимацияси, терапевтик реанимация ва интенсив терапия, интенсив неврология, болалар реанимацияси бўлимлари, Кўп тармоқли клиниканинг филиалида: ревматология, эндокринология, умумий терапия, неврология, жарроҳлик, болалар ва катталар инфекцияси, нефрология, гинекология, кўз микрохирургияси, ЛОР бўлими, кардиореабилитация, тиббий реабилитация бўлимларини ўз ичига олади ва беморларга хизмат кўрсатади.

Кўп тармоқли клиниканинг шифохона таркиби бир қатор ёрдамчи бўлинмалар билан тўлдирилади: жарроҳлик, терапевтик, акушер-гинекологик, юқумли ва педиатрия хизматларини қабул қилиш бўлимлари; операцион бўлимлар (шошилинч ва режали); ангиография ва рентген эндоваскуляр жарроҳлик бўлими; ревматология маркази ва ИАДК артрологияси бўлими; жарроҳлик, терапевтик, педиатрия, талабалар ва ЛОР маслаҳат поликлиникалари; аёллар саломатлиги маркази; функционал диагностика ва эндоскопия бўлимлари; физиотерапия бўлими физиотерапия хоналари билан; клиник ва лаборатория хизматлари, реанимация учун шошилинч лаборатория хизматлари; бактериологик лаборатория; МСКТ ва МРТ диагностикаси билан рентген бўлими; қон қуйиш станцияси; патологик анатомия бўлими; марказлаштирилган стерилизация; ички дорихона; фитобар ва бошқалар.

Ҳар йили 72 мингдан ортиқ бемор шифохонада даволанади, поликлиникаларда 297 мингдан ортиқ амбулатория ташрифи амалга оширилади, 18 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Ходимлар ва беморларнинг ҳаракатланишларига қулайлик яратиш мақсадида жарроҳлик ва терапевтик блокларнинг барча бинолари ўтиш жойлари билан ўзаро боғлиган.

Клиника ва филиалнинг биргаликдаги даволаш ва профилактика ишларида ТМАнинг 24 та етакчи кафедраларининг ходимлари иштирок этади: факултет ва госпитал жарроҳлик; Анестезиология ва реанимация; ЛОР касалликлари ва стоматология бўлимлари; кўз касалликлари бўлимлари; Травматология, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрохирургия; умумий ва болалар жарроҳлиги; акушерлик ва гинекология; микробиология; неврология; факултет ва госпитал терапия кафедралари; ички касалликлар кафедралари; халқ табобати, реабилитация ва жисмоний тарбия; ички касалликлар пропедевтикаси кафедралари; юқумли касалликлар; тиббий радиология; ички касалликлар ва эндокринология; гематология, трансфузиология ва лаборатория ишлари; клиник фармакология; аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши.

Кадрлар салоҳиятига кўра 20 нафар врач ва 60 нафар тиббиёт фанлари номзоди, шунингдек, 259 нафар олий тоифадаги шифокорлардан иборатдир.

Илмий-амалий фаолиятда эришилган асосий ютуқлар

Сўнгги 3 йил ичида клиникада юқори технологияли ташҳислаш ва жаррохлик амалиётларининг янги турлари жорий этилиб бўлимлар билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ юқори самарали кўп тармоқли тиббий ёрдам кўрсатиш учун амалиётда кенг қўлланилди булардан, ички аъзолар ва оёқ-қўллар томирларини дуплекс сканерлаш; эхокардиография; артроскопия; чаноқ-сон ва тизза бўғимларини эндопротезлаш; оёқ томирларини  ангиопластика ва  стентлаш; тож томирларини стентлаш;  холедохни стентлаш; қорин бўшлиғи органларида лапароскопик операциялар( эхинококкэктомия, жигар резекцияси, фундопликация, спленэктомия, холедохолитотомия, герниопластика, адреналэктомия); миомада бачадон артерияси эмболизацияси, ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олиш учун кавафильтер ўрнатиш; портал гипертензияда аралашувлар: талоқ артерияси эмболизацияси; кўз ичи линзалари имплантацияси билан факоэмулсификация( ФЭК+ИОЛ),   катарактанинг тоннель экстракцияси имплантация билан  кўз ичи линзалари (ТЭК+ИОЛ); ултратовуш денситометрияси - суяк кучини баҳолаш учун мўлжалланган, яъни. радиация таъсирисиз кортикал қатламнинг зичлиги, микроструктураси, эластиклиги, қалинлиги; поларизацияли микроскопия – подагрик артритларда бўғим суюқлигини аниқлаш учун; микроалбуминурияни аниқлаш – диабетик нефропатияни эрта ташхислаш учун ва бошқалар.

* Клиниканинг ривожланиш стратегияси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

-Ускуналарни модернизация қилиш, ташҳислаш ва даволашнинг янги юқори технологик усулларини жорий этиш.

- ISO-9001  ва JSI(Joint Commission International) халқаро стандартларини аккредитациядан босқичма-босқич фойдаланиш

-Мутахассисларнинг тажрибаси, малакасини ошириш ҳамда ташхис қўйиш ва даволашнинг янги замонавий усулларини жорий этиш мақсадида таниқли хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалар билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш.

Шунингдек, Клиниканинг бўлимларида чет эллик фуқаролар учун бир қатор қулайликлар, яъни  (стандарт, ярим люкс ва люкс ) палаталар ташкил этилган. Ҳар бир бўлим кондиционер, телевизор, музлатгич, махсус ҳаммом ва бошқа хизмат кўрсатиш ускуналари билан жиҳозланган.

Клиникада даволанаётган чет эл фуқаролари даволаниш жараёнини Чорсу бозори, Тошкент метроси, телеминораси ва атрофи, Ҳазрати Имом (Хаст Имом) мажмуалари, Хожа Аҳрор Валий масжиди ва Кўкалдош мадрасаси, Амир Темур майдони ва Темурийлар тарихи музейи Мустақиллик майдони, Буюк Княз Николай Константинович Романов саройи, кўплаб музейлар, маданият ва истироҳат боғлари ва бошқалар  каби Тошкентнинг диққатга сазовор жойларида маданий хордиқ чиқаришлари  мумкин.

ТТА кўп тармоқли клиниканинг терапевтик блоки

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси

Жарроҳлик блок

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси

Филиали

ТТА кўп тармоқли клиникасининг жарроҳлик блокида лапароскопик операциялар

Тос суяги билан сон суяги эндопротези

(олдинги ва кейинги холати)

Тизза бўғимини артроскопияси

Ангиография бўлими ва рентгенэндоваскуляр жарроҳлик

Рентген ташҳислаш хонаси

МРТ ва МСКТ ташхислаш хонаси

Палаталар холати

 

Бизга хабар йўлланг!

Ўзингизни қизиқтирган саволлар ёки таклифлар борасида бизнинг электрон почтага хабар қолдиринг.

Қайтар алоқа