Физиотерапия

Ёрдамчи муассасалар

Физиотерапия бўлими

Физиотерапия бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли  клиникаси 9-биносининг   4-қаватида катталар физиодаволаш булими, 14-биносининг 1-каватида болалар физиодаволаш булими, хирургик блокда физиотерапия филиаллари жойлашган. Бўлимга олий тоифали шифокор Махмудова Файруза Салахутдиновна рахбарлик қилмоқда. Бўлимда 2 доцент, тиббиёт фанлари номзоди, 18 та ҳамшира, улардан 5таси  олий тоифали, 2 таси 2-тоифали. Бўлим физиотерапевтик аппаратлар билан жиҳозланган, яъни электр ва ёруғлик билан билан даволаш учун53 та  аппаратлар, шунингдек массаж-тортиш комплекси. Бўлимда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармокли клиникаси бўлимларидан (неврология, кардиоревматология, ревматология, кардиореабилитация, нефрология, умумий терапия, гастроэнтерология, пулмонология, эндокринология, ЦВП ) юбориладиган беморларга маслаҳатлар берилади ва даволаш ишлари олиб борилади, шунингдек амбулатор келадиган беморларга физиотерапевтик муолажалар, массаж қўлланилади. Физиотерапевтик таъсирга организмнинг адекват реакциясини назорат қилиш мақсадида беморлар мунтазам кузатув остида бўладилар.

Иш фаолияти

 

Бўлимда қуйидаги физиотерапевтик даволар олиб борилади:

  • электрдаво: гальванизация, дорили электрофорез, диадинамотерапия, амплипульс терапия, дарсонвализация, ингаляция, магнитотерапия, ультра юқори частотали ток терапия. умуртка чуррасини даволаб чўзувчи кроватлар: Нуга бест, Ред леаф, ДР Лах.
  • ёруғлик билан даволаш: лазертерапия, инфрақизил иссиқлик терапияси, ультрабинафша нурлатиш, тубус.
  • иссиқлик билан даволаш: парафин-озокерит аппликацияси, нуга бест матраси, свет.ванна.
  • механик тебранишлар: ультратовуш, ультрафонофорез, массаж-тортиш комплекси.
  • шунингдек шифобахш массажнинг турли усуллари, умуртка чуррасини даволаб чўзувчи кроватлар: Нуга бест, Ред леаф, ДР Лах.

Беморлар жисмоний реабилитациясининг вазифалари бўлиб, саломатликни тиклаш, кам ҳаракатланишга қаршилик кўрсатиш, руҳий эмоционал статусни яхшилаш, беморларнинг жисмоний фаоллигини ушлаб туриш, орган ва системаларнинг бузилган функцияларини тиклаш, жисмоний юкламаларга беморларда мослашишини ривожлантириш, ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронликни йўқотиш ва камайтириш  ҳисобланади.

Организмнинг турли касалликлар ва жарохатларини даволаш комплексида даволовчи жисмоний тарбия кенг қўлланилади. Шуғулланишда ёш чегараланмайди. Бизнинг бўлимимизда даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳар хил шакллари кенг қўлланилади, шу билан бир қаторда очиқ ва тоза ҳавода эрталабки бадан тарбия. Бу беморларнинг уйқудан туриб тетиклашишга туртки бўлади, реабилитация ва даволаш дастурларининг амалга ошириш учун қулай шароит яратиб беради.

Бўлимда қуйидаги касалликларни реабилитациясида ва даволашда физиотерапевтик муолажалар, ва шифобахш массаж кенг қўлланилади:

  • бош миянинг цереброваскуляр касаллиги;
  • таянч-ҳаракат тизими касалликлари (ревматоид артрит, остеоартроз, онкилозловчи спондилоартроз, умуртқа поғонаси остеохондрози, артрит, артрозлар);
  • периферик нерв тизимининг касалликлари (невритлар, невралгия, плекситлар, нейропатиялар, радикулитлар);
  • нафас тизими касалликлари;
  • ошқозон-ичак йўли касалликлари;
  • эндокрин тизимии касалликлари (қандли диабет, семириш);
  • буйрак ва сийдик йўли касалликлари (сурункали пиелонефрит, сийдик тош касаллиги, сийдик кислотали диатез);
  • таносил аъзолари касалликлари (простатит, аднексит)


МУТАХАССИСЛАР

Усмонходжаева Адибахон Амирсаидовна.

Усмонходжаева Адибахон Амирсаидовна.

- Кафедра бошлиғи, доцент, т.ф.н.

Махмудова Файруза Салахутдиновна

Махмудова Файруза Салахутдиновна

- Заведующая отделением физиотерапии, врач высшей категории