Терапия қабул бўлими

Ёрдамчи муассасалар

Тошкент тиббиёт академиянинг кўп тармоқли клиникаси терапия қабул бўлими 

10-корпус   1- қаватида жойлашган бўлиб, беморларга 24 соат узлуксиз хизмат кўрсатади. Бунда қабул бўлими беморларга  даволаш –диагностика бўлимлари билан биргаликда фаолият юритади. Беморларга  шифохонада кўрсатиладиган тиббий хизмат қабул бўлимидан бошланади.

Қабул бўлими –жуда муҳим даво-ташҳис бўлими бўлиб, унда беморлар рўйхатга олинади, шифокор томонидан кўрилиб, малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Шифохонага ётаётган беморлар санитар – гигиеник тозаловдан ўтказилади. Касаллик тарихи очилиб, бўлимларга ётқизилади.  

Тошкент тиббиёт академияси терапия қабул бўлими беморларга тез ва малакали хизмат кўрсатиш учун барча жиҳозлар ва имкониятларга эга бўлиб, бу беморларга тиббий ёрдамни тез ва юқори даражада кўрсатишга қаратилган. Клиникага ётқизилган барча беморлар электрон тарзда рўйхатга олинади. Беморларни бўлимга ётқизилишида  оғирлик даражаси ҳисобга олинади.

Бўлимда шифокор хонаси бўлиб, унда бир неча турдаги патологияли беморлар қабул қилинади. Экспресс - лаборотория ва рентген кабинетлар мавжудлиги ва 24 соат ишлаши  эса  оғир ҳолатдаги беморларга  тез ва  сифатли ташҳис қўйишга ёрдам беради. Текширув ва ташҳис қўйишда кўп тармоқли шифохонанинг барча усуллари қўлланилади. Бунда тажрибали мутаҳассислар ва  бўлим мудирлари маслаҳати, Экг, УТТ, рентген текшируви, ЭхоЭКС мавжуд .

Қабул бўлими ходимларининг асосий вазифаси – беморларни шифохонага ётишини юқори  даражада қулай ва енгиллаштиришдир. Бу ҳар бир шифохонага ётаётган бемор шифохона ходимининг унга нисбатан хушмуомалалигини ва илиқ муносабатига қаратилган.

Қабул бўлимида   24 соат давомида режали равишда , шошилинч равишда мурожаат қилган беморларга  тиббий тез ёрдамкўрсатилади . Қабул бўлими шифокори беморни бирламчи кўрикдан ўтказиб ташхис қўйиш учун керакли текширувларни ўтказади ва тиббий ҳужжатни юритади. Бемор  ётқизиладиган бўлими аниқлангач тиббиёт ходимлари беморни  бўлимга олиб бориб қўйишади. Руйхатхона ходимлари бўлимлар  жойлашуви ва ётган беморлар ҳақида маълумот бериши мумкин.

Бўлимда қуйидаги лаборатор ва инструментал текширулар ўтказилади:

  1. Умумий қон таҳлили.
  2. Умумий сийдик таҳлили.
  3. Биохимик қон таҳлили.
  4. Қондаги қанд миқдорини аниқлаш.
  5. Коагулограмма.
  6. Қонда юрак тропанини аниклаш.
  7. Ахлат таҳлили.

Инструментал текширувлар :

  1. ЭКГ.  
  2. Рентгенологик текширувлар.
  3. ЭхоЭКС.                                                                                                                                       
  4. УТТ.

Қабул бўлими шифокори беморни бирламчи кўрикдан ўтказади . Бемор ҳолатига қараб керакли   тор мутахассислар маслаҳати уюштирилади ( инфекционист, жарроҳ, травматолог, гинеколог)   реаниматологлар консилиуми: кардиореаниматолог, терапевт реаниматолог, нейрореаниматолог.

Барча ҳаракат беморни тегишли бўлимга ётқизиш  ёки лозим бўлса,жарроҳлик ёки юқумлик касалликлар  аниқланганда,бошқа шифохонага  туғри йўналтириш.

Терапия қабул бўлимига асосан қуйидаги касалликлар билан  беморлар мурожаат қилишади:

  1. Юрак –қон томири системаси касалликлари.
  2. Сурункали  упка обструктив касалликлари,пневмания,бронхиал астма.
  3. Эндокрин  патологиялар.                                                                    
  4. Неврологик патологиялар.
  5. Ошкозон ичак патологиялар
  6. Гематологик патологиялар
  7. Ревматологик патологиялар.
  8. Нефрологик патологиялар.

 

Қабул бўлимида  интенсив палата мавжуд бўлиб унда бемор ҳолати кўрсатилган ёрдамдан кейин кузатилади, ҳамда  изолятор мавжуд бўлиб ноъмалум патологияли бемор ташҳис аниқлаштирилгунга қадар кузатилади.


МУТАХАССИСЛАР