Функционал диагностика (ЭКГ, ЭЭГ, ЭХОЭС, УЗД)

Ёрдамчи муассасалар

Функционал диагностика бўлими

        Функционал диагностика бўлими тиббиёт соҳасининг асосий бўлаги ҳисобланиб, организм ва системаларнинг ноинвазив текшируви ҳамда касалланган аъзолар, системалар ва бутун организм функционал ҳолатини  баҳолаш билан шуғулланади.

         Барча текширув усуллари хавсиз бўлиб, турли хил касалликлар билан касалланган беморларга, болалар ва ҳомиладор аёллларга бир неча маротаба ўтказилиши мумкин. Функционал диагностика касалликни клиник давригача бўлган ўзгаришларни аниқлашга  ёрдам беради(яъни касаллик ҳали беморни безоатақилмаган даврида). Бундай эрта белгиларни аниқлаш касалликни жадаллашишини олдини олишни таъминлайди.  Шунинг учун функционал текширув усули диспансер  кўриги ва соғломлаштиришда кенг  қўлланилади.

     Хозирги вақтда клиникада кўп марказлашган халқаро текширувлар  ўз самарадорлигини тасдиқлаган барча усуллар қўлланилади.

Бўлимнинг асосий вазифаси ўз вақтида юқори даражада  сифатли ноинвазив инструментал текширувларни ўтказишдан иборат.

  Функционал диагностика бўлими  ТТА куп тармокли клиникаси 5 ва 10-биноларида  жойлашган. 1976 йилдан бери фаолият кўрсатиб   келаётган текширув хоналари,  2008 йилдан бошлаб функционал диагностика бўлимининг таркибий қисми  сифатида  фаолият кўрсатяпти.

 - Электрокардиография         -  5  -  10 -ва  14 бино (ЭКГ)

- Эхокардиография                 -  15 – хона 10 бино (ЭхоКГ)

-  Ултратовуш  диагностика   -  9 - 10-  12- 14-бинолар(УЗД),

-  Ташқи нафас фаолияти        - 9 бино23 – хона

-Эхоэнцефалография, Реоэнцефалография, Электроэнцефалография  7 –хона 10 бино (ЭхоЭГ, РЭГ, ЭЭГ)


- Эндоскопия                           - 18-19-хона 10 бино (ВидеоЭГДС, ВидеоКС, Бронхоскопия)

Электрокардиография

        Электрогардиография хонаси  замонавий компьютерлашган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Электрокардиография текширувлари стационар даволанаётган беморлар билан биргаликда амбулатор  текширилувчилар учун ҳам ўтказилади.

      Ушбу текширув юрак ишемик касаллигининг, миокард инфарктининг илк белгиларини аниқлашда, юрак етишмовчили ҳамда ритм бузилишларининг турли хил кўринишларини  аниқлашда катта аҳамиятга эга.

ЭКГ хонасида электрокардиограмма билан бир қаторда ритмограммалар ҳам олинади. Беморларга даволовчи шифокор  тавсиясига биноан фармакологик синамалар ҳам ўтказилади. Бу синамаларни ўтказиш кўпгина юрак-қон томир касалликларини қиёсий ташхислашда муҳим аҳамиятга эга.

 

Эхокардиография

          Эхокардиография юракни ультратовуш ёрдамида текшириш услуби. Текширув оркали юракнинг қоринчалари ва бўлмачалари ўлчамлари ҳисобга олинади.

 

         Эхокардиоскопия юракнинг  реал вақтда кўришга имкон беради, бундан  ташқари у юракнинг нафақат анатомиясиин, унинг қисқариш қобилиятини ҳам баҳолаб бера олади. Диагностика услуби маълум формулалар ёрдамида юракнинг массасини қисқарганда қанча қонни қандай куч билан ўзидан сиқиб чиқаришини аниқлашга, юрак тузилишидаги ҳар хил аномалияларни қоринчалар, бўлмачалар ва клапанлар функцияси  бузилишларини кўришга имкон беради.Агар клапанлар ўзаро мос равишда ишламаётган бўлса, ёки қоринча ва бўлмачалараро тўсиқларда тешик бўлса, доплерография услуби ёрдамида қоннинг нотўғри оқимини ҳам кўриш мумкин.

Эхокардиоскопия услуби хатто ҳомиладор аёллар ва болалар учун ҳам хавфсиздир. Бунда беморни текшириш учун махсус  тайёргарлик талаб этилмайди ва бутунлай оғриқсиздир.

Бизнинг клиникамизда эхокардиография текшируви замонавий ракамли “  Sono Scape SSI-6000” УТ сканерида бажарилади.

Ультратовуш диагностикаси

        УТТ хонасида юқори малакали мутахассислар янги замонавий ультравуш аппаратлари ёрдамида барча ультротовуш текширув усуллари ни ўтказадилар.  УТ  текширувлари анъанавий  ва рангли доплерография кўринишида олиб борилади.

 

Ультратовуш текширувлари стационар ультратовуш сканери  “Sonoace 8000 Live”, замонавий янги рақамли “SonoScapeSSI-6000” ва  “Edan DUS-6” портатив  ультратовуш сканерида олиб борилади. 

Пациент учун маълумот

Барча текширувлардан олдин албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Эсда тутинг!  Даволовчи шифокор барча ўтказилган текширувлар асосида якуний ташхис қўяди.

 

Ташқи нафас фаолиятини текширув хонаси

        Ташқи нафас фаолиятини текшируви замонавий компьтерли “Спиро-Спектор” спирографида ўтказилади. Ҳар бир текширув учун аппарат датчигига алоҳида мунштук уланади ва текширув вақтидаги чиқарилган ҳаво ҳажми ва тезлиги аниқланади. Датчик орқали олинган маълумотлар компьютерга узатилиб, махсус программада қайта ишланиб, нормага нисбатан жуда кичик ўзгаришларни ҳам аниқлаб беради.  Сўнгра  функционал диагностика шифокори дастлабки кўрсаткичларни компьютердаги спирограмма натижаларини ҳамда текширилувчини индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, таққослаб, текширув хулосаси батафсил ёзилган ҳисоботга қайд этилади.

 

Замонавий дастурга эга бўлган компьютерли спирограф кўрсаткичлари бўйича бронхиал  астма ва  сурункали обструктив  ўпка касалликларини дифференциал ташхислаш ёки инкор этиш учун ёрдам беради. Спирограмма ўзгаришларига қараб даволаш самарадорлиги баҳолаб борилади ва даволашнинг энг яхши натижасига эришилади. Текширувдан ўтиш учун пациент 4-5 соат олдин овқат емаган бўлиши ҳамда енгил кийимда келиши тавсия этилади.

 

Эхоэнцефалография

        Эхоэнцефалография бош мияни ултратовуш нурлари  ёрдамида текшириш бўлиб, бу нурлар беморни бош миясига тик ҳолатда юборилади. Бош миядан ўтаётган товуш нурлари ўз йўналишида ҳар хил қарама-қаршиликларга учрайди ва натижада акс-садо ҳосил бўлади. Акс-садо  сигналлари вертикал ҳолатда отилиб чиққан чизиқни ҳосил қилади. Бу акс-садо сигналлари ичида ўрта чизиқдаги (учинчи қоринча, эпифиз, гипофиздан аксланган ) сигналлар муҳим аҳамият касб этиб, “М-эхо” дейилади. Бош мия ўсмаси, абсцесси, туберкуломаси ва бошқа патологияларда мия ўртасида жойлашган учинчи қоринча ва эпифиз ўнг ёки чап томонга сурилган ҳолатда бўлади.

       Эхоэнцефалография  организмга зарарсизлиги ва текшириш учун кам вақт сарфланиши туфайли неврология ва нейрохирургиянинг асосий текшируви ҳисобланади

Электроэнцефалография

   Мия пўстлоғининг хужайраларида пайдо бўлувчи электр токларини бош терисига қўйилган электродлар ёрдамида ёзиб олишга элктроэнцефалография дейилади.Ёзиб олинган чизиққа электроэнцефалограмма дейилади. Одатда электоэнцефалограмма бир нечта нуқталарда ёзиб олинади. Электроэнцефалограммани клиник аҳамияти катта. Унинг ёрджамида бош миянинг зарарланганлиги тўғрисида объектив маълумотлар олиш мумкин.

 

Реоэнцефалография

Реоэнцефалография (РЭГ) деб, бош мияда қон айланишининг ҳолатини ёзиб олишга айтилади. Бу  усул мия тўқимасидан ўтаётган электр токининг ўзгаришлани қайд этишга асосланган.

Бош миядан ўтаётган ҳар бир пульс тўлқинидаги қон  қаршилиги натижасида электр токи ўзгаради ва бу ўзгаришни маълум бир шаклга эга бўлган қийшиқ чизиқ тарзида акс этади.

 

Реоэнцефалография чизиғи асосан ички уйқу артериясида қон айланиш ҳолатини  кўрсатади. Бу усул ҳаёт учун хавфли бўлган мураккаб ангиография усулини боса олади. Реоэнцефалография усули ёрдамида бош мияда қон айланиш динамикасини ҳам текшириш мумкин.

Эндоскопия

        Эндоскопия – бўшлиқлардан иборат бўлган ички аъзоларни( табиий йўллар орқали ) ва организмнинг бўшлиқларига (жарроҳлик йўли билан) ёритувчи асбоблар билан таъминланган оптик аппаратларда визуал текшириш усули. Зарурат бўлганда эндоскопия текшируви биопсия, рентгенологик ёки ултратовуш текшируви билан бирга бажарилади.

      Эндоскопия – бу эхтиёткорлик билан бажариладиган самарали диагностика усули, ҳазм қилиш йўлида саратон касаллигининг бошланғич босқичида, саратондан олдинги касалликларни (атрофик гастрит, яра касаллиги, ошқозон – ичак тизими полиплари) ва даволашда (эндоскоп орқали хавфсиз ўсмаларни олиб ташлаш) энг юқори даражали текширув ҳисобланади.

        Эндоскопия хонасида диагностик эндоскопиянинг ҳамма турлари энг замонавий “ PENTAX EPK-i5000” моделли видеорақамли эндоскопда ўтказилади. Булар :

-видеоэзофагогастродуоденоскопия

-видеоколоноскопия

-ректороманоскопия

-ректосигмоскопия

-бронхофиброскопия

 

 Даволовчи ЭГДС: қизилўнгач, ошқозон, 12 бармоқли ичакларни лазер ёрдамида даволаш ўтказилади, ҳамда дори воситалар аппликацияси(маҳаллий таъсир қилиниб) бажарилади.

Бронхоскопия – трахея ва бронхларни ички қопламини оптик асбоблар орқали текшириш усули. У қатор даволаш чора-тадбирлар учун ҳам қўлланилади. Диагностика мақсадида бронхоскопия трахея, бронхлар, ўпка ва кўкрак ичи лимфа тугунларини патологияси, қон кетиши, давомий йўтал, хансираш, рентгенограммада ўзгаришлар кузатилганда (масалан ўсма, бронхлардаги ёд жисм, ўпка сили, ўпка абсцесслари, ўпка  жароҳатланиши билан кечадиган тизимли касалликларида) бажарилади.

Бронхоскопия вақтида трахея,бронхлар шиллиқ қаватларининг кўригидан ташқари, трахея девори, бронхлар биопсиясини, бронх атрофидаги ўсимта ва лимфа тугунларини пункцион биопсиясини, ўпка паренхимаси трансбронхиал биопсиясини, нафас йўллар ичидаги ажратмаларни ва бронхлар орқали дренажланган ўпка ичи бўшлиқлар суюқлигини бактериологик ва цитологик текширувлар учун бажариш мумкин.

Бронх ва бронхиолалардан қон чиқармасдан ёд жисмларни олиш, патологик суюқ ажратмаларини (қон, балғам ва бошқалар) аспирация қилиб, шу билан нафас йўли бузилган ўтказувчанлигини тикланишига, асфиксия, нафас етишмовчилигини бартараф этиш ва ҳ.к;  йирингли бронхитларда, бронхоэктазларни ичига дори воситалар юбориш йўли билан санация қилиш; ўпка абсцессларини трансбронхиал дренажлаш ва абсцесс бўшлиғига дори воситаларини юбориш каби қатор даволаш тадбирларини ўтказишга ҳам бронхоскопия имконият беради. Ўпкадан қон кетишини аниқлаш ва уни тўхтатишда самарали усул ҳисобланади.

 

Колоноскопия – йўғон ичак касалликларини ташҳислашда муҳим текширув усул ҳисобланади.

Носпецифик ярали колит, Крон касаллиги, хавфсиз ва хавфли ўсма касалликларини аниқлашда колоноскопия бугунги кунда энг информатив усул бўлиб, 80-90% йўғон ичакнинг бутун узунаси бўйича    кўришга  имконият беради.

Колоноскопияда йўғон ичак шиллиқ қаватига баҳо бериб, хавфсиз ўсимтани олиб ташлаш, қон кетишни тўхтатиш, ёд жисмларни олиш, ичак стенози реканализацияси каби турли ҳил даволовчи муолажаларни ҳам бажариш мумкин.                               


МУТАХАССИСЛАР

Мирзамухамедова  Умида Абраровна

Мирзамухамедова Умида Абраровна

УТТ шифокори

Олий тоифали шифокор

Қосимжонова Гулчехра Магруповна

Қосимжонова Гулчехра Магруповна

Олий тоифали функционал диагностика шифокори

Нуритдинов Сирожиддин Сайпитдинович

Нуритдинов Сирожиддин Сайпитдинович

Олий тоифали функционал диагностика шифокори

Шамухутдинова Гўзал Абдумаликовна

Шамухутдинова Гўзал Абдумаликовна

Олий тоифали эндоскопия шифокори

Мирзаева Раъно Таълатовна

Мирзаева Раъно Таълатовна

Олий тоифали шифокор. ЭКГ

Рахимова Манзура Кутбиддиновна

Рахимова Манзура Кутбиддиновна

Врач ЭКГ. ЭхоКГ.

Саидова Дилфуза Шоанваровна

Саидова Дилфуза Шоанваровна

ЭКГ врач первой категории

Жалолов Рустам Некмурадович

Жалолов Рустам Некмурадович

УТТ шифокори

Мусабекова Муаззам Искандаровна

Мусабекова Муаззам Искандаровна

УТТ шифокори