Аёллар соғломлаштириш маркази

Маслаҳат поликлиникалари

Аёллар соғломлаштириш маркази  1997-йил 13-ноябрдан фаолият кўрсата бошлади. Бу бўлимни “Аёллар йилига” бағишлаб Ўзбекистонинг ва Америк қўшма штатларининг биринчи хонимлари Т.Каримова ва Х.Клинтон(АМСЗ,AIHA) USAID. томонидан очилган. Тошкент тиббиет  акадмияси кўп тармоқли клиника туғруқ комплексининг Аёллар соғломлаштириш маркази  клиникамизнинг 6-бино 5-қават чап томонида жойлашган.

 Марказ барча ёшдаги аёлларга профилактик, бирламчи тиббий кўрик, диaгностика ва даволаш хизматини кўрсатади. Марказда акушер гинеколог, терапевт ва дерматолог томонидан амбулатор ва диагностик хизмат амалга оширилади. Марказ туғруқ комплекси кошида жойлашган бўлиб, у шифохонанинг материал-техник базасига асосланади, шунинг учун бўлим шифокорлари тиббий хизматнинг барча турларини кўрсата оладилар. 

Тошкент тиббиёт академияси Аёлларни соғломлаштириш маркази акушерлик ва гинекология кафедраси ўқув базаси ҳисобланиб, кафедра мудири  тиббиёт фанлари доктори, профессорД.К. Нажмутдинова ва бўлим илмий рахбари доцент Д.Р.Содикова, бўлим мудири О.К.Жуманиёзова ва шунингдек олий тоифали шифокорлаар Э.У.Холиков, З.Х.Рахимова,Д.Р.Худошукурова, М.Ж.Исмаилова иш фаолиятини олиб борадилар. Юқори босқич талабалари, магистиратура талабалари, клиник ординаторлар марказда ўқишади ва амалиёт ўташади.

Марказда барча муолажалар учун керакли жихозлар билан таъминланган муолажа хонаси ва иккита курув хонаси, УТД хонаси мавжуд.

 
  • Аёлларни Соғломлаштириш марказига мурожат қилган беморларни кундалик қабул қилиш.
  • УТД текширувидан ўтқазиш, беморларни диагнозига қараб режали ёки тезкор равишда бўлимларга ётқизиш.
  • Аёлларни соғломлаштириш марказига амбулатор шароитида қатнаб даволаш.
  • Диагнози ноаниқ бўлган беморларга доцент ва профессор кўригини ташкил қилиш.
  • Аёлларни Соғломлаштириш марказига мурожат қилган беморларни ташхисига қараб назоратга олиш.
  • Аёлларни Соғломлаштириш марказида даволаниш муддати тугаган беморларга яшаш жойидаги маҳаллий шифокорларга касаллик тарихидан кўчирма бериш.
  • Марказга мурожат қилган беморларга керакли бўлган даволаш ва диагностика стандартларига амал қилиш, янги усулларни иш жараёнида қўллаш.
  • Марказда беморларни режали равишда гинекологик операцияларга тайёрланадилар.
  • Аёллар жинсий аъзолари ва кўкрак бези саратонини профилактикаси ва эрта аниқлаш.
  • Жинсий аъзолар орқали юқадиган инфекциялар профилактикаси ва даволаш.
  • Менапауза давридаги аёлларда кўрик.
  • Кўкрак бези касалликлари ва бачадон бўйни саратони профилактикаси.
  • Репродуктив саломатликни қўриқлаш,туғруқ жараёнидаги ҳамроҳи, умум таълим дастурлари ўтказиш билан шугулланади.

Бўлимда жами: 20 ходим фаолият кўрсатади. Улардан 8-шифокор, 7-хамшира, 2-киччик тиббиёт ходимлари ва 1-пулбон ишлаб келмоқда.


МУТАХАССИСЛАР