Артрологик ИАДК маркази

Поликлиникалар ва кундузги стационар

Артрологик ИАДК (ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси) – ревматологик касалликка чалинган беморларни эрта диагностика ва юқори самарали даволанишни қулай ва тежамли тизими бўлиб, реабилитация ва меҳнатга лаёқатсизликни олдини олишга қаратилган марказ ҳисобланади.

Артрологик ИАДК бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1- клиникаси базасида жойлашган бўлиб, Тошкент тиббиёт академияси Госпитал ва Факультет терапия кафедраси патронажи назоратида юқори малакали амбулатор даво ва замонавий илмий диагностик даражада тиббий ёрдамни амалга оширади.

Артрологик ИАДК марказида 6 ўриндан иборат кундузги шифохона  фаолият юритади.

Функционал тузилма:

  1. Рўйхатхона
  2. Физиотерапия хонаси
  3. Бўғим ичи муолажа хонаси (стероид ва ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини бўғим орасига юбориш учун).
  4. Денситометрия хонаси 
  5. Муолажа хонаси (қон олиш ва кундузги шифохонада даволанаётган беморларга муолажа қилиш учун)
  6. Шифоли жисмоний тарбия хонаси (бўғимлар ҳолатини тиклаш учун меҳнат терапияси қилиш хонаси)
  7. Массаж хонаси (бўғимлар иш фаолиятини ва қон айланишини яхшилаш учун)
  8. 6 койкадан иборат кундузги шифохона  (касалликнинг фаоллигини камайтириш ва бўғимлар ҳаракатини тезроқ тикланиши учун шифокорнинг кундалик назоратида бўлиб бўғимлар реабилитацияси учун  муддатли даво).

Марказнинг асосий вазифалари:

  • ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларидан юборилган беморларга консультатив ёрдам бериш;
  • замонавий диагностика усуллари ёрдамида беморларни текшириш;
  • узоқ муддатли (3 ойгача бўлган) даволанишга мухтож беморларни гуруҳларга ажратиш ;
  • ревматологик касалликларни эрта аниқлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимидаги умумий амалиёт шифокорларига консультатив ва услубий ёрдам бериш;

Артрологик ИАДК-1992 йилдан буён хизмат кўрсатиб келаётган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги янги тузилма хисобланади. У даволаш-диагностика ва иқтисодий тежамкорлик нуқтаи назардан ўзини оқлаган  тузилмадир.

Марказда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

Ўткир ва қайталама ревматик иситмалар

Ревматоид артрит

Бехтерев касаллиги

Деформациаловчи остеоартроз

Ревматологик профилдаги бошқа тур бўғим касалликлари (подагра, Рейтер касаллиги ва бошқалар.)

Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (тизимли қизил бўрича, тизимли склеродермия, тизимли васкулит).

Булимда ўтказиладиган лаборатор ва инсументал текширувлар:

Умумий қон таҳлили, қон ҳужайраларини тўлиқ морфологияси билан;

LE-ҳужайралар;

Умумий пешоб таҳлили;

Пешобдаги сийдик кислотаси, қанд ва оқсил тахлили;

Қондаги фермент миқдори: АЛТ, АСТ;

Билирубин, холестерин, β-липопротеидлар, фосфолипидлар, мочевина, креатинин, сийдик кислотаси, умумий оқсил ва унинг фракциялари, электролитлар( Nа, К, Са);

Қондаги гормон миқдори: тестостерон, кортизол, Т3, Т4, ТТГ, АКТГ;

Ўткир фазали кўрстакичлар: гаптаглобулин, серомукоид, С-реактив оқсил, фибриноген;

Иммунологик кўрсаткичлар: иммуноглобулин: А, М, G, Е; ревма-факторлар, антистрептолизин-О, антистрептогиалуронидаза, антистрептокиназа;

TORCH инфекцияга қарши антитела миқдорини аниқловчи иммунологик тестлар, гепатит B, C маркерлари;

Денситометрия.

Бўлимда ўтказиладиган даво чора тадбирлари:

  1. Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари
  2. Базис ностероид дори воситалари
  3. Глюкокортикостероидлар
  4. Хондропротекторлар
  5. Кальций препаратлари
  6. Антибактериал дори воситалари
  7. Метаболик дори воситалари
  8. Витамин  дори воситалари
  9. Физиотерапевтик муолажалар
  10. Гирудотерапия
  11. Иглорефлексотерапия
  12. Физиотерапия
  13. Шифоли жисмоний тарбия
  14. Nuga best аппаратида даволаниш.

Юқоридаги касалликлар бўйича беморларга текширув ва даво муолажалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш ва диагностика стандартлари асосида олиб борилади. Артрологик ИАДК бўлими ревматологик касалликларга ташҳис қўйиш ва даволашда замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланганлиги сабабли Республика миқёсида  етакчи марказ ҳисобланади. Артрологик ИАДК маркази орқали ўринларнинг алмашиши ўсиб бормоқда, сабаби беморларни тўлиқ даволанишлари учун узоқ муддатли даво талаб қилинади. Реабилитация жарёнини охирги босқичлари Артрологик ИАДК маркази шароитида олиб борилади, лозим бўлганда кафедра ходимлари,  профессор ва доцент томонидан қайта кўрилади.


МУТАХАССИСЛАР

Шаджалилов Шоанвар Шомансурович

Шаджалилов Шоанвар Шомансурович

Ревматолог

В.в.б. бўлим мудири

Мирахмедова Хилола Тухтасиновна

Мирахмедова Хилола Тухтасиновна

Ревматолог

–Тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Матчанов Саид Худайбергенович

Матчанов Саид Худайбергенович

Ревматолог

Тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Юсупова Гулноза Шавкатовна

Юсупова Гулноза Шавкатовна

Ревматолог

Тиббиёт фанлари номзоди, биринчи тоифали шифокор

Камалова Дилбар Кабиловна

Камалова Дилбар Кабиловна

Ревматолог

Олий тоифали шифокор

Исакова Эзоза Исаковна

Исакова Эзоза Исаковна

Ревматолог

Олий тоифали шифокор

Мадиева Ирода Амануллаевна

Мадиева Ирода Амануллаевна

Ревматолог

Олий тоифали шифокор

Самадова Дилобар Усмановна

Самадова Дилобар Усмановна

Ревматолог

Олий тоифали шифокор

Исмаилова Зумрад Шерматовна

Исмаилова Зумрад Шерматовна

Ревматолог

Олий тоифали шифокор

Исакова Мафтуна Баходировнаг,

Исакова Мафтуна Баходировнаг,

Ревматолог

Иккинчи тоифали шифокор