Кардиореанимация

Жонлантириш ва Анестезия хизмати

  • Кардиореанимация бўлимида ўткир миокард инфаркти, кардиомиопатия, номуқим стенокардия, ҳаётга хавф солувчи аритмиялар ва юрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан касалланган беморлар даволанади. Юқорида келтирилган касалликларнинг барчаси инсон хаётига хавф солиб, бўлиб мана шундай касалликларни даволашга ихтисослашган. Бўлимда 2 та беморга мўлжалланган махсус реанимацион шок палатаси бўлиб, унда кардиомонитор ва сунъий ўпка вентиляцияси аппарати билан жиҳозланган. Шифокорлар тромболитик (қон томирдаги тромбни эритиб юбориш) ва ўткир миокард инфарктида медикаментоз даволаш ишларини амалга оширишади. Юқори малакали ҳамширалар томонидан беморларни доимий назорат қилиш, даволаш муолажаларини олиб бориш ҳамда умумий қўллаб қувватловчи чора тадбирлар ўтказилади. Беморлар ҳар куни бўлим мудири Мирзаев А.М. томонидан кўрилади. Бўлимдаги беморлар кафедра профессорлари ва бошқа мутахассислар томонидан доимий равишда кўрилади.
  • Бўлим оғир груруҳга мансуб беморларни яъни оғир юрак хасталигига чалинган беморларни даволаш учун барча жиҳозлар ва имкониятларга эга бўлиб уларга: ўткир миокард инфаркти ва унинг асоратлари, ўпка шиши, кардиоген шок, юрак тўхташи ва оғир аритмиялар, инфаркт олди ҳолатлар ва юрак этишмовчилиги киради. Бўлимда қуйидаги текширувлар ўтказилади: динамик электрокардиография, суткалик 24 соатлик ЭКГ мониторинг қилиш, эхокардиоскопия, койка олди доимий ЭКГ текшируви ўтказиш, тезкор дефибрилляция, ва электрик кардиоверсия, ўпка – юрак реанимацияси. Кардиореанимация бўлими Тошкент тиббиёт академияси  кўп тармоқли клиникаси  12- корпусининг  1-қаватида жойлашган.  Хозирги кунда бўлимда  11 та шифокор фаолият кўрсатиб келмоқда.  Шифокорлардан  1 нафари олий тоифали,  1 та шифокор  I – тоифали ва тиббиёт фанлари номзоди,  1 та шифокор II – тоифали шифокор.  Бўлимда фаолият кўрсатувчи 37 та ҳамширадан  8 таси олий тоифали,  2 таси биринчи тоифали. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси “Ички касалликлар №1”  кафедрасининг базаси ҳисобланади.

 

Бўлим жахон стандарти талабларига жавоб берадиган (юрак ритми, нафас олиш сони, кислород сотурацияси, марказий гемодинамик кўрсатгичлар ) ускуналар билан жихозланган ва беморлар 24 соат давомида мониторинг назоратида бўладилар.  Даволаш терапияси ЎзРес ССВ ва халқаро стандартлар асосида олиб борилади.  Беморлар бўлимда кўрсатилган шошилинч  ёрдамдан сўнг,  давони давом эттириш мақсадида ихтисослашган бўлимларга  ўтказилади.  Бўлим  Тошкент тиббиёт академиясининг “ Ички касалликлар  №1” кафедраси базаси ҳисобланади ва кафедранинг маъсул ходимлари томонидан беморлар кўрилади.  Хар бир беморни даволаниш жараёнида бўлим мудири, даволовчи шифокор ва ҳамшира фаол иштрок этишади, лозим бўлган қўшимча тор мутахассислар (окулист, невролог, хирург, уролог ва бошқа мутахассислар)томонидан кўрилади. 

Бўлимнинг асосий йўналиши қуйидаги касалликлар билан мурожаат қилган беморларга хизмат қилади:

  • ЮИК. Ўткир каронар синдром.
  • ЮИК. Номуқим стенокардия ривожланиб борувчи тури.
  • ЮИК. Ўткир миокард инфаркти. (асоратли ва асоратсиз тури).
  • ЮИК. Аритмик турининг (ўткир бошланиши) амбулатор шароитда коррекцияга бўйсинмаган холатлар (хилпироқ аритмия параксизми).
  • ЮИК. Аритмик турининг (сурункали тури). Беморни ҳаётига хавф солувчи (хилпилловчи тахиаритмия чап қоринча етишмовчилиги),  оғир (декомпенсацияланган) юрак етишмовчилиги.
  • Дилятацион кардиомиоопатиялар ( СЮЕ IIБ. (NYHA бўйича ФС III ва IV).

Беморларга тезкорлик билан лозим бўлганда қуйидаги лаборотор ва инструментал текширувлардан ўтказилади:

  • ЭКГ ва ритмограмма.
  • ЭхоКС
  • Ички аъзолар УТТ текшируви
  • Кўкрак қафаси рентгенскопия ва графияси.
  • Қонни умумий ва биохимик тахлили
  • Умумий қон тахлили ва қонни барча морфологик тахлили
  • Умумий пешоб  тахлили
  • Пешобда пешоб кислотаси,оқсил ва қанд миқдорини тахлили
  • Қонда ферментлар тахлили
  • Тропонин
  • АЛТ
  • АСТ
  • КФК
  • ЛДГ
  • Билирубин
  • Холестерин
  • β-липопротеидлар
  • фосфолипидлар
  • мочевина
  • креатинин
  • пешоб кислотаси
  • Умумий оқсил ва фракциялари
  • Nа, К, Са2.Электролитлар
  • фибриноген 

Бундан ташқари, беморларнинг юрак тож томирларини текшириш мақсадида коронарография текшируви тавсия қилинади. Бу текширув тож томирларидаги торайиш яъни стеноз ёки окклюзияни жойлашган жойи, даражаси, характери, сонини баҳолашда қўлланилади.

Коронарография текширувига кўрсатмалар:

  • Ноинвазив ва клиник текширувлар асосида аниқланган юқори асоратланиш хавфига эга, кўпинча миокарднинг оғриқсиз ишемияси билан касалланган беморлар
  • Дори воситалар билан юрак ишемик касаллиги бартараф қилинмаганда
  • Дори дармон билан бартараф қилинмаган номуқим стенокардия, анамнезида миокард инфаркти ўтказган, чап қоринча дисфункцияси хамда артериал гипотония ва ўпка шиши кузатилган беморларда
  • Инфарктдан кейинги стенокардия
  • Ноинвазив текширувлар асосида беморда касалликдан асоратланиш хавфини аниқлаш имкони бўлмаганида
  • 35 ёшдан ошган беморларда  юракда ўтказиладиган очиқ операциялар (масалан, клапан протезлаши, юрак тўғма нуқсонларини тўғрилаш амалиёти ва бошқа операция.)
  • Нокоронароген характердаги миокардкасалликларини дифференциал диагностика қилиш мақсадида (атипик оғриқ хуружлари, ДКМП ва бошқ)
  • Сиёсий кўрсатма: миокарднинг ноаниқ генезли, минимал характердаги ишемияси, бошқа инсонларнинг хаёти бевосита боғлиқ бўлган касб эгалари, (учувчилар, космонафтлар, хайдовчилари ва бошқ.),харбий навбатчиликда турган шахслар

Тезкор коронарография текширувига кўрсатма:

  • Ўткир коронар синдроми.
  • Эндоваскуляр операциядан кейин тўсатдан бемор аҳволини ёмонлашуви (оғриқ синдромининг кузатилиши, ЭКГ да манфий динамика кузатилганда, ферментлар миқдори ошганда).
  • Стационар шароитида беморнинг умумий аҳволи ёмонлашганда (прогрессирланувчи стенокардия).

Коронарография текширувига қарши кўрсатма:

  • Буйрак етишмовчилиги, креатинин150 ммоль/л дан юқори;
  • Қон айланиши етишмовчилилининиг III –IV даражасида;
  • Бошқариб бўлмайдиган артериал гипертензияда;
  • Қандли диабетнинг декомпенсация босқичида;
  • Руҳий ҳолатнинг ўзгаришида;
  • Яра касаллини хуружида;
  • Поливалент аллергияда;
  • Эндокардит;
  • Сурункали касалликларнинг хуруж даврида.

МУТАХАССИСЛАР

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

- "Ички касалликлар №1" кафедраси мудири,тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Алимардон Мирзаевич Мирзаев

Алимардон Мирзаевич Мирзаев

– бўлим мудири, кардиореаниматолог

Шукоров Али Ахмадович

Шукоров Али Ахмадович

Кардиолог

– интервенционолог-кардиолог, 2-тоифали шифокор

Руслан Шагитович Харисов

Руслан Шагитович Харисов

Кардиолог

Қахрамон Комилжонович Абдуллаев

Қахрамон Комилжонович Абдуллаев

– анестезиолог-реаниматолог, 1-тоифали шифокор

Равшан Ахрорович Хусанов

Равшан Ахрорович Хусанов

–врач – кардиореаниматолог

Сарвар Анварович Сулайманов

Сарвар Анварович Сулайманов

Кардиолог

Мирзаев Ойбек Сирожиддинович

Мирзаев Ойбек Сирожиддинович

– анестезиолог-реаниматолог

Буриев Убайдулла Алишерович

Буриев Убайдулла Алишерович

Кардиолог