Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими

Болалар касалликлари

Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 14 бино 4 қаватида жойлашган.

Бўлим 32 та ўринга мўлжалланган бўлиб, улардан 15 ўрин кардиоревмотология ва 15 ўрин нефрология ўринларидир. Шундан 2 ўрини пуллик хизмат палаталардир. Бўлим 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган Республиканинг барча вилоятлари ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шахри (нефрологик ёрдам) ахолисига хизмат кўрсатади.  Бўлимда беморларни ётиб даволанишлари учун барча қулайликлар  яратиб берилган.

Бўлимда беморларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилади.

Бўлимда беморлар қуйидаги  нозологиялар бўйича даволанадилар: 

Кардиоревматологик касалликлар:

  • Ўткир ва сурункали ревматик иситма
  • Ювенил идиопатик артрит
  • Миокардит
  • Геморрагик васкулит
  • Вегетотомир дистония
  • Реактив артрит
  • Тизимли қизил бўрича
  • Бириктирувчи тўқима касаллиги
  • Кардиомиопатия
  • Тизимли васкулит
  • Ювенил дерматомиозит
  • Ювенил склеродермия
  • Перикардит
  • Артериал гипертензия

 

Нефрологик касалликлар:

  • Ўткир ва сурункали пиелонефрит
  • Ўткир ва сурункали гломерулонефрит
  • Иккиламчи  нефрит
  • Сийдик йўллари инфекцияси
  • Дисметаболик нефропатия
  • Наслий нефрит
  • Тубулопатиялар
  • Гемолитик-уремик синдром
  • Бирламчи нефротик синдром
  • Сурункали буйрак етишмовчилиги

МУТАХАССИСЛАР