Болалар аллергология ва неврологияси бўлими

Болалар касалликлари

Болалар аллергоневрология бўлими Тошкент  тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг       14 –бино 2 қаватида жойлашган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидаги болалар аллергоневрология бўлими 1980 йили ТошДавТО "Болалар касалликлари" ва "Асаб касалликлари" кафедраси  қошида ташкил этилган.

Бўлим 32 ўринга мўлжалланган. 30 та ўрин бюджет хисобидан, 2 та ўрин хўжалик хисобидан бўлиб,беморлар қабул бўлими орқали тезкор ҳолатда ва  режали равишда маслахат поликлиникаси орқали ётқизилади.

Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.

Бўлимда 22 хона она ва болага мўлжалланган. Хоналар кенг озода ёруғ. Даволаш ишларини  олий ва иккинчи тоифали шифокорлар  олиб борадилар. 

Тошкент тиббиёт академиясининг Болалар аллергоневрология бўлими болаларда аллергик ва неврологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш учун хизмат қилади. Бўлимнинг 16 нафар ўрни ўткир ва сурункали асаб касалликлари билан оғриган бемор болаларни ва яна 16 нафар ўрни аллергологик касалликлар билан оғриган бемор болаларни даволаш учун мўлжалланган.  Болалар аллергоневрология бўлими Асаб касаллликлари кафедраси ва Педиатрия кафедраси ходимлари томонидан курация қилинади. Бўлимда  икки нафар врач аллерголог ва уч нафар врач невролог  фаолият юритадилар. Шунингдек, бўлимда бўлим мудири, 4 нафар шифокор,11 нафар тажрибага эга бўлган ҳамширалар фаолият кўрсатади. 

2000 йилдан буён Болалар аллергоневрология бўлими базасида битта докторлик иши,бешта номзодлик дессертацияси ҳимоя қилинган.

Даволаш ишлари билан бир қаторда бўлим ходимлари илмий изланишлар ўтказадилар, халқаро конгресс, съезд ва конференцияларда иштирок этадилар.

    Болалар аллергоневрология бўлимида болалар асаб касалликлари бўйича Асаб касалликлари кафедраси мудири профессор Г.С.Рахимбаева ва Педиатрия кафедраси мудири профессор Б.Т.Холматова раҳбарлик қиладилар. 

Бўлимда 1 ёшдан 17 ёшгача бўлган бола даволанадилар. Бўлимда аллергологик ва неврологик касалликларни ўз вақтида диагностика қилинади, даво режаси ишлаб чиқилади, даво муолажалари олиб борилади, касаллик прогнози аникланади. Шу мақсадда бўлимда 16 та аллергологик касаллик ва 16 та неврологик касалликлар билан оғриган болаларга ўрин ташкил этилган. Бўлимда врач алллерголог ва врач невролог иш олиб борадилар. Шунингдек бўлимда навбатчи врач невролог фаолияти йўлга қўйилган.

Бўлимнинг болалар асаб касалликлари қанотида қуйидаги касалликлар диагностикаси ва давоси ўтказилади:

-Бош мия ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари;

-Идиопатик ва симптоматик эпилепсия;

-Эпилептик энцефалопатия;

-Марказий нерв системанинг наслий касалликлари;

-Марказий нерв системасинингдегенератив касалликлари;

-Бош мия ўткир ва сурункали қон томир касалликлари;

-Марказий нерв тизимининг травматик жароҳатлари асоратлари;

-Перифик нерв системасининг ўткир ва сурункали яллиғланиш

касалликлари;

- Нерв системасининг ривожланиш аномалиялари.

-Болалар церебрал фалажлиги.

-ТОРЧ индуцирланган энцефалопатия.

-Минимал мия дисфункцияси.

-Модда алмашинуви бузилиш касалликлари

-Вегетатив асаб системаси касалликлари.

-Асаб системасининг перинатал шикастланиши асоратлари.

Бўлимнинг болалар аллергалогик касалликлари қанотида қуйидаги касалликлар диагностикаси ва давоси ўтказилади:

- бронхиал  астма.

-қайталанувчи обструктив бронхит.

- респиратор аллергоз.

- дерматоз.

- поллиноз.

- аллергик риноконъюнктивит.

- овқат ва дори  аллергияси.

 Беморларга қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • Клиник  текширувлар;
  • Биохимик  қон текширувлари;
  • Иммунологик текширувлар;
  • ЭКГ;
  • ЭхоКС;
  • Ультратовуш текширувлари;
  • Кўкрак қафаси рентгенграфияси;
  • Спирография;
  • Эхоэнцефалография (ЭхоЭС);
  • Реоэнцефалография (РЭГ );
  • Электроэнцефалография (ЭЭГ);
  • Транскраниал  допплерография;
  • Компьютер томография;
  • Магнит резонанс томографияси.
  • Қон томирлар дуплекс текшируви.

Бўлимда “Она ва бола” хонаси мавжуд бўлиб, шифокорлар бўлимда даволанаётган  беморларнинг оналари билан қуйидаги мавзуларда суҳбатлар олиб борадилар.

  • Соғлом  турмуш  тарзи;
  • Оилани  режалаштириш;
  • Болаларни  тўғри  парваришлаш;
  • Юқумли касалликларни олдини олиш.

МУТАХАССИСЛАР

Лазиза Гайратовна Садыкова

Лазиза Гайратовна Садыкова

Аллерголог

– заведующая отделением

Назима Садыковна Нурматова

Назима Садыковна Нурматова

Невропатолог