Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси

Акушер - гинекологик комплекс

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ КЎП ТАРМОҚЛИ КЛИНИКА

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ВА ЧАҚАЛОҚЛАР РЕАНИМАЦИЯСИ БЎЛИМИ.

 

Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиника Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар ренимацияси бўлими 6-бино Туғруқ комплексининг 2 ва 3 қавтларида жойлашган. Бўлимда жами 45 та ходим фаолият кўрсатади. Улардан 10 та неонатолог,25та хамшира,10 та кичик тиббий ходимлар. 

                             Бўлим тарихи

Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиника Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси бўлими  1980  йилда иш фаолиятини бошлаган. Бўлим бошлиғи бўлиб  Астраханцева  Л.О.    Инагамова М.Г. Исраилова Н.М ишлашган ва 12.2019 йилдан бошлаб Мусаева Ф.М иш фаолиятини олиб боряптилар. 2018  йилда  Янги туғилган чақалоқлар бўлимида чақалоқлар реанимацияси ташкил этилди ва            Яанги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлқар реанимацияси  бўлими сифатида                    фаолият олиб бормоқда.

                            Бўлим кўриниши

Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси бўлими Тошкент Тиббиёт Академиясининг кўп тармоқли клиникаси  6-бинонинг 2-3 қаватларида жойлашган. 2-қаватда бўлим бошлиғи,бўлим катта хамшираси,бўлим бекаси,шифокорлар хонаси,ходимлар учун ювиниш                          хонаси,ювувчи ва стерил хона хамда  чақалоқлар реанимацияси хоналари жойлашган.  3-қаватда чақалоқлар реанимацияси хонаси,шифокорлар хонаси,Эмлаш хонаси,аудио скрининг хонаси,ходимлар учун хона ва апаратларни сақлаш хоналари жойлашган.

 

 Мусаева Феруза Миртахировна   Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси бўлим бошлиғи.

 

Янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси бўлими

                                                 фаолияти тўғрисида     

        1 Бўлимнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига махаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларига,минтақа соғлиқни сақлаш бошқармасининг норматив –хуқуқий хужжатларига,                            Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиника бош врачининг қарорларига,ушбу низомга,таъсис хужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

        2 Янги туғилганчақалоқлар ва чақалоқлар реанимацияси Т.Т.А кўп тармоқли клиникаси Туғруқ комплексининг таркибий бўлинмаси хисобланади.

 -бўлим соғлом ва оғир ахволда туғилган чақалоқлқрга тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган .

-   бўлимда неонатолог,хамшира ва кичик тиббий ходим кечаю кундуз навбатчилик қилиши таъминланади.

 

                  Бўлимнинг вазифалари.

1 Неонатологларнинг ўз вақтида аёллар туғруқ жараёнида иштирок этиши,команда бўлиб ишлаши.

 2  Ишчиларни маъсулият билан ишлаши.

 3 Тозаликка риоя қилиш.

  4 Чақалоқларни кўруви, муолажалари ўз вақтида қилиниши.

  5 Дори дармонларни кирим чиқим хисоботларини ўз вақтида тўғри олиб         бориш.

  6 Бўлимда чақалоқлардан  Фенилкетонурия, Гипотериоз ирсий касалликларни аниқлаш учун қон олинади ва скрининг марказига юборилади.

 7 Янги туғилган  чақалоқлқарни Гепатит ва Сил касалигига қарши эмлаш ўтказилади.

 8 Янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятини аниқлаш учун Аудиоскрининг ўтказилади.


МУТАХАССИСЛАР