Гепатобилиар тизим патологиялари

Терапия

Гепатобилиар тизими патологияси  бўлимида Сиз жигар, ўт қопи, ўт йўлларининг асосий барча  касалликларини клиника ҳудудида, қулай вақтда ва қулай шароитда юқори аниқликдаги ташхислаш ва даволаш имкониятига эгасиз.

Биз асосий диққатимизни сурункали гепатит, аутоиммун гепатит ва ҳар қандай оғирликдаги жигар циррозини даволашга қаратганмиз.

Бизнинг бўлим 12 бино 3 қаватда жойлашган. Бўлимда 7 та гепатолог шифокорлар иш олиб боради. Улардан 3 тиббиёт фанлари номзоди ва 4 та малакали шифокорлар беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишади.

Лаборатор-инструментал текширувлар клиникадаги замонавий лабораторияларда, янги ускуналарда ўтказилади. Бу эса, жигар тўқимасида ортга қайтмас ўзгаришлар чақирадиган, узоқ вақт яширин кечувчи жигар касалликларини дастлабки  босқичларида аниқлаш имкониятини туғдиради. Касалликларни ўз вақтида аниқлаш эффектив даволаш, касалликни ривожланиб кетишини, жиддий асоратларни, олдини олиш ва ҳаёт сифатини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бизнинг гепатология бўлимимиз жиҳозланиши, шифокорларимизнинг юқори даражада профессионаллиги, кўп йиллик ихтисослаштирилганлиги билан ажралиб туради. Юқори аниқликдаги ташхислаш ва эффектив даволаш ҳорижий давлатлардаги беморларни ҳам жалб қилмоқда. Даволаш режасини тузишда алоҳида ёндашиш беморларни тезроқ тузалиб кетишини таъминлайди.

Йўналишлар

Гепатология бўлими:

  • Жигар ёғ гепатози, гепатитларни барча турлари, жигар циррози, жигарни токсик жароҳатланиши, гепатобилиар тизим ҳавфли ўсмалари, жигар етишмовчилиги, холецистит, ўт йўллари дискинезияси, аутоиммун гепатит ва бошқа касалликларни ташхислаш ва даволаш;
  • Сурункали вирусли гепатит В, С, аутоиммун гепатит, жигар жиррозини даволашга ихтисостлаштирилган.
  • Беморларга жигар циррозини компенсация ҳолатида сақлашга катта ёрдам беради.

Инновацион усуллар

Шифокорларимиз иш фаолиятида жигар ва ўт йўллари касалликларини ташхислаш ва даволашда энг янги, замонавий усуллардан фойдаланади.

  • Қорин бўшлиғи аъзолари ультратовуш текшируви, текширилаётган аъзо ўткир ва сурункали касалликларини аниқлашда, тўқималар пункция қилинаётганида ҳавфсиз траекторияларни аниқлаш ишкониятини яратади.
  • Зарурият бўлганда фиброэластография текшируви ўтказилади. Бу ультратовуш текширувда замонавий революцион технология бўлиб жигар фиброзини юқори аниқликда, эрта босқичларда аниқлашда, уни оғирлик даражасини баҳолаш имкониятини туғдиради.
  •  Жигар биопсия қилиш тўқималарни чуқур текшириш, ташхисни қиёслаш имконини беради.
  • Замонавий лабораторияда тўлиқ спектрда лаборатор текширувар ўтказилади.
  • Кўрсатмага кўра эндоскопия - гастроскопия, колоноскопия текширувлари ўтказилади.
  • Биз бутун жаҳон тиббиётидаги ўзгаришларни кузатиб борамиз ва фақатгина исботланган тиббиёт тамойилларига асосланган ҳолда жигар ва ўт йўллари патологиялари эффектив даволаймиз.
  • Медикаментоз даволашдан ташқари бизнинг мутаҳассислар сиз учун мос, фойдали пархез тузиб беради.
  • Жигар касалликларини, хусусан аутоиммун гепатитларни даволашда бизда гемокоррекция - қонни организмдан ташқарида, инновацион усулда тозалаш қўлланилади. Касалликларни ривожланишига сабаб бўладиган аутоиммун антитаначаларни қондан тозалашда криоферез ва плазмани каскад фильтрация қилиш усулларидан фойдаланилади.

Бизнинг бўлимга мурожаат этган барча беморларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, беморларни тўлиқ соғайиб кетишига ва аъзоларнинг холатини турғун тикланишига ёрдам берамиз.  

Бўлим Тошкент тиббиёт академияси 1 сонли ички касалликлари кафедраси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори А.А. Хамраев бўлимда беморлар кўриги ўтказади, бундан ташқари бўлимда тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Т. Рустамова, тиббиёт фанлари номзоди, доцент С.И. Содиқова, тиббиёт фанлари номзоди, доцент М.Т. Тоғаева, тиббиёт фанлари номзоди фаолият юритади. Бўлимда беморлар учун 35 та койка ажратилган, бир ва икки ўринли барча қулайликларга эга бўлган палаталар мавжуд.

 

Даволанувчи касалликлар

-сурункали холецистит

-сурункали панкреатит

-турли этиологияли сурункали гепатитлар

-турли этиологияли жигар циррози.

Сурункали холецистит – ўт пуфагининг сурункали зарарланиши бўлиб, кўпинча унинг ёриғида тошлар билан изоҳланувчи, авж олиб борувчи санчиқни ўз ичига олиши билан характерланади. Кўпинча аёларда кузатилади.

Клиник белгилари: эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, зарда қайнаши, метеоризм, нотурғун ич келиши, эпигастрийда ва ўт пуфаги проекциясида симилловчи оғриқлар, уларнинг ўнг куракка узатилиши, (айрим ҳолларда – кўкракка), ҳолсизлик, таъсирчанлик. Ўт санчиғида кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилиши мумкин. Белгиларнинг намоён бўлишига ёғли, қовурилган, аччиқ овқатлар, овқатнинг катта миқдорда истеъмол қилиш сабаб бўлади. 

Ташҳислаш усуллари: мусбат Ортнер, Мерфи симптомлари, френикус симптом аниқланиши мумкин. Қон таҳлилида - лейкоцитоз, ЭЧТнинг ошиши. Сийдикда – билирубин. Қон зардобида билирубин, АлАТ, АсАТ, сиал кислоталари, фибрин миқдорининг ошиши.  УТТ.

Сурункали панкреатит - Ошқозон ости безининг сурункали яллиғланиши; фиброз деструкцияси ва (айрим ҳолатларда) малабсорбция ва қандли диабетга олиб келувчи безлар фаолиятининг бузилиши натижасида ривожланади.

Сабаблари: Алкоголь. Айрим ҳолатларда оилавий мойиллик, гемахроматоз, панкреатик йўлнинг обструкцияси, гиперпаратиреодизм.

Клиник кечиши: Сурункали умумий ҳолсизлик, эпизодик эпигастрал оғриқлар ва уларнинг бел соҳасига узатилиши ҳамда олдинга энгашган ҳолатда ўтиришда оғриқ интенсивлигининг камайиши, қайт қилиш, сариқлик, стеаторея, тана вазнининг камайиши, қандли диабет кузатилади.

Тактика. Гастроэнтеролог маслаҳатига юбориш.

Сурункали гепатит: 6 ойдан ортиқ давом этувчи гепатит. Белгиларсиз кечиши ёки умумий ҳолсизлик, ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, сариқлик, артралгия, жигарнинг сурункали касалликлари белгилари (гинекомастия, тухумдонлар атрофияси, ноғора таёқчалари кўринишидаги бармоқлар, палмар эритема, лейконихия, периферик шишлар, терида «томирли юлдузчалар» портал гипертензия, рекуррент инфекция) ёки асоратлари (ўткир жигар етишмовчилиги, жигар циррози, гепатоцеллюляр рак) билан намоён бўлиши мумкин.

Сабаблари: алкоголь, вирусли инфекция (гепатит В, С ва D), дорилар (нитрофуранлар, метилдопа, изониазид), сурункали аутоиммун гепатит, жигарнинг бирламчи билиар циррози, сакроидоз, Вилсон-Коновалов касаллиги, гемохроматоз, α1-трипсин танқислиги. 

Текшириш усуллари. 1. Қон таҳлили, функционал жигар синамалари, жигар антитаналари. 2. Гастроэнтеролог ёки гепатолог маслаҳатига юбориш зарур. 

Сурункали аутоиммун гепатит: Одатда сурункали гепатит ёш аёлларда кузатилади. Аутоиммун касалликлар, наслий мойиллик, витилиго, ревматоид артритлар билан боғлик. Жигар биопсияси натижалари ва аутоиммун маркерларнинг аниқланиши асосида ташxисланади. Стероидлар билан даволанади. Гастроэнтерологда доимий равишда даволаниш талаб қилинади.

Жигар циррози – жигарнинг полиэтиологик прогрессивланувчи касаллиги булиб, гепотоцитларнинг функцияланувчи микдори камайиши, усиб борувчи фиброз, паренхемани ва кон томир структурасини узгариши, тугунчали регенерация ва портал гипертензия ва жигар етишмовчилиги окибатларига олиб келувчи касалликдир.

Сабаблари:

  • Вирусли гепатитлар: В, С, Д, G;
  • Алиментар фактор;
  • Аутоиммун гепатит;
  • Алкоголи ичимликларни куп истимол килиш;
  • Генетик алмашинувининг бузилиши (Гемохроматоз, Вильсона- Коновалова касаллиги);
  • Химик токсик моддалар ва медикаментлар;
  • Огир метал тузлари (ртуть);
  • Замбуруг захари ;
  • Афлотоксин (содержаться в перезимовавшем зерне, кукурузе, рисе);
  • Гепатоток дори препаратлари: Метилдофа, изониазид, ПАСК, ипразид, препарати анаболик препарати ва андрогенлар;
  • Жигар ичи ва ташки ут йулари обструкцияси;
  • Узок муддат веноз кон томирлари димланиши: Юрак етишмовчилиги; Синдром Бадда-Киари;

Асосий клиник-лаборатор синдромлар:

Портал гипертензия - қорин дам булиши, хар кандай овкат егандан  кейин хам ошкозон тўлиши сезилади. - Ичак доим тўлгандай сезилади. - Прогрессивланувчи поли-гиповитаминоз. – Гепатоспленомегалия (талоқ катталашиши). - гиперспленизм (лейкопения, тромбоцитопения, анемия). - Асцит (қорин шиши). – Олигурия (кам сийиш).

Коллатерал кон айланишнинг бузилишини – корин олд деворида кенгайган веналар (Сарut medusae), геморрой ва флебэктазия (ошкозонда) – 3 та даража шунинг учун бу белгилар оркали портал гипертензия даражаларини диагностика килиш мумкин.

Шиллик ости веналарининг кенгайиши, эгриликлар диаметри 2-3 мм.

Эндоскопик кисилиши (3-5 мм). Эндоскопик текшириш утказиш мумкин эмас - контакт кон кетиш, шиллик парда яраланиши, диаметри 5 мм дан катта.

Портосистемали энцефалопатия (гепатаргия, гепатоцеребрал синдром). Аммиакли проба билан шунтлашиш даражасини аниклаш мумкин. 3 гр аммоний хлориди ичилади, кейин уни кондаги микдори аникланади. Соглом одамда аммиак концентрациясидан кейин (11-35 мкмоль/л) узгармайди. Шунтланганда 2-3 марта ошади.

Узи – корин бушлигида суюклик, талок диаметри катталашади (нормада 10 мм), дарвоза (нормада 15 мм). Пастки ковак вена ( нормада 21 мм).

Диагностика усуллари

-ультратовуш диагностикаси

-эндоскопик текширувлар (эзафагодуаденоскопия, ректороманоскопия ва колонофиброскопия)

-рентгендиагностика

-замонавий клинико- биохимик лаборатория.

Даволаш усуллари

Барча даволаш усуллари халқаро стандартларга тўлиқ амал қилган ҳолда.

Кафедра профессор ва доцентлари бўлимдаги кўрикда, консилиумларда, диагностикалаш қийин бўлган ҳолатларда қатнашадилар, медицинанинг долзарб муаммолари бўйича клиник конференциялар ўтказадилар.

Госпитализация тартиб қоидалари ва йўллари.

Имтиёзли беморлар ўз турар жойларидан ордер олиб келадилар. Имтиёзли контингентга кирмайдиган ҳамма беморлар пуллик асосда стационар даволанадилар. Даво режаси лаборатор-инструментал диагностика, медикаментоз терапия, физиодаволаш, ва даволовчи пархез овқатланишни ўз ичига олади.


МУТАХАССИСЛАР

Мамлакат Тулабаевна Рустамова

Мамлакат Тулабаевна Рустамова

Гепатолог

- тиббиёт фанлари доктори, кафедра профессори

Мавжуда Холматовна Тогаева

Мавжуда Холматовна Тогаева

Гепатолог

- тиббиёт фанлари номзоди, кафедра доценти

Жамшид Абдувалиевич Нормуродов

Жамшид Абдувалиевич Нормуродов

Гепатолог

-Бўлим мудири

Хусан Аллаёрович Хайдаров

Хусан Аллаёрович Хайдаров

Гепатолог

- Шифокор