Кардиология

Терапия

Бўлимнинг асосий мақсади – беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, Республика аҳолиси саломатлигини яхшилаш ва юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичларини пасайтириш.

Кардиология бўлими юрак-қон томир касалликлари билан касалланган беморларни замонавий усулларда ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ва жиҳозланган. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетининг клиник базаси сифатида фаолият олиб боради. Бўлимда юқори малакали мутаҳассислар, жумладан 4 та кундузги шифокор-кардиолог, 6 та навбатчи шифокор кардиолог,  13 та ўрта тиббиёт ҳодими ва 10 та кичик тиббиёт ходими фаолият олиб боради. Беморларни диагностикаси ва даволаш жараёни  кардиология мутахассислигидан бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича 1-сон ички касалликлар кафедраси профессор ва доцентлари билан биргаликда олиб борилади.

        Кардиология бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 12-биносининг 1-қаватида жойлашган. Бўлимда 35 та ўрин-жой мавжуд, шулардан 25 та ўринда имтиёзли, 10 тасида хўжалик ҳисобидаги беморлар даволанади. Бўлимда беморлар учун барча қулайликларга эга бир ва икки кишилик шинам палаталар мавжуд. Бўлимга беморлар режали равишда клиника маслахат поликлиникаси орқали яшаш жойидан ордер билан бюджет ўринларига ва хўжалик хисобидаги ўринларга шартнома асосида пул тўлаш ёки пул ўтказиш йўли билан ётқизилади. Белгиланган худудлардан кардиореанимация бўлимига шошилинч равишда ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган, ахволи оғир, имтёзга эга бўлган беморлар  бўлимга ўтказилганда  ва Республика  шошилинч ёрдам марказидан ўтказилган беморлар бўлимдаги бюджет ўринларда имтиёзли тартибда даволанишади. 1 йил давомида бўлим 1400 га яқин беморга юқори малакали тиббий стационар ёрдами кўрсатади.

Бўлим шифокорлари кардиологик ва терапия йўналишидаги Республика ва ҳалқаро миқиёсдаги конференция ва конгрессларда актив иштирок этиб, янги ишланмаларни клиникада диагностика ва даволаш амалиётига киритишади. Бўлимда беморлар учун: "Ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморлар мактаби", “Артериал гипертензия билан касалланган беморлар мактаби”, “Юрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар мактаби” ташкиллаштирилган. Бўлим ҳодимлари беморларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва дори-дармонларни қабул қилишда шифокор маслаҳатига доимо амал қилишни фаол ташвиқот қилади.

Бўлимда даволанаётган беморлар клиникада қўшимча сервис хизматларидан, жумладан: кийимларини кир ювиш бўлимида ювдириш, хохишига қараб ўзига ёқадиган пархез овқатини танлаш, фитобар хизматидан фойдаланиш, аҳволи оғир беморларга қўшимча парваришлаш хизмати каби бир қатор хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга.

Бўлим ҳодимлари клиника ва бошқа турли жамоат тадбирларида ҳам актив иштирок этади.

Даволашнинг замонавий усуллари, ҳайриҳохлик ва омилкорлик бизнинг асосий ютуғимиздир.

Бўлимда қуйидаги юрак-қон томир касалликлари билан беморлар даволанади:

  • Юрак ишемик касаллигининг ўткир турлари - ўткир миокард инфаркти ва номуқим стенокардиянинг барча турларини ташхислаш ва даволаш.
  • ЮИК нинг сурункали турларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юрак аритмияларини ташхислаш ва даволаш.
  • Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигини ташхислаш ва даволаш.
  • Гипертония касаллиги ва бошқа турдаги артериял гипертензияларни ташхислаш ва даволаш.
  • Кардиомиопатия, миокардит, эндокардит, перикардит, ревматизм, юрак нуқсонларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юракда жаррохлик амалиётини ўтказишга тайёрлаш учун даволаш ва жаррохлик амалиётидан кейинги реабилитация.
  • Метаболик синдром билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш.
  • Ёндош касалликлари бор кардиологик беморларни клиниканинг бошқа бўлимлари мутаҳассислари билан ҳамкорликда даволаш.

Бўлим функционал-диагностика хонасида  қуйидаги текширувлар ўтказилади:

 

  • ЭКГ
  • 24 соатлик ЭКГ Холтер мониторинги
  • Артериал қон босими кунлик мониторинги (СМАД)
  • Юкламали синама – велоэргометрия
  • Юкламали синама – тредмил тест
  • ЭхоКС

 

Беморларга қуйидаги текширувлар кўрсатмага асосан ўтказилади:

  • Магистрал артерия ва веналар доплерографияси ва дуплекс сканерлаш
  • Қорин бўшлиғи ва қорин парда орти аъзолари ультратовуш текшируви
  • Қалқонсимон без ультратовуш текшируви
  • Рентгенологик текширувлар
  • Денцитометрия
  • Спирометрия
  • Нейрофизиологик текширувлар (ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ)
  • Эндоскопик текширувлар (ЭГДФС, колоноскопия)

Бўлимда даволанаётган беморларга замонавий клиник, биокимёвий, иммунофермент ва гормонал текширувлар, шу жумладан қонда тропонин миқдори, қоннинг липид спектри, қон ивиш тизими ҳусусиятини аниқлаш ўтказилади.

Бўлим ҳодимлари ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморлар саломатлигини тиклашда, мураккаб юрак ритми бузилишларини, сурункали юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияли беморларни даволашда кўп йиллик тажрибага эга. Текширувлар ва даволаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган стандартлар асосида амалга оширилади.

Бўлимда беморларни даволашда  Ўзбекистонда тайёрланган дори-дармонлардан фойдаланиш, клиникада ташкил қилинган фитобарда тайёрланган кислород коктейли, мевалардан тайёрланган хар хил шарбатлардан асосли равишда фойдалиниш даволаниш самарасига, даволанишга кетадиган сарф-харажатни қисқаришига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бўлимда даволанаётган беморлар тиббий кўрсатмага қараб клиника физиодаволаш бўлимида мавжуд бўлган механик тебранишлар: ультратовуш, ультрафонофорез, массаж-тортиш комплекси ва бошқа физиодаволаш муолажаларидан фойдаланади.

Беморлар кўригида профессорлар, доцентлар ва кафедра ассистентлари фаол қатнашади ва кам учрайдиган мураккаб клиник ҳолатларда хар хил мутахассислар иштирокида "консилиумлар" ташкил этилади, ҳамда долзарб мавзулар устида клиник конференциялар ўтказилади.


МУТАХАССИСЛАР

НУРИЛЛАЕВА НАРГИЗА МУХТАРХАНОВНА

НУРИЛЛАЕВА НАРГИЗА МУХТАРХАНОВНА

– 4-сон Ички касалликлар кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент

Шукурджанова Сурайё Махмудовна

Шукурджанова Сурайё Махмудовна

1-сон Оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси доценти

Омаров Хасан Бахтович

Омаров Хасан Бахтович

Бўлим мудири, шифокор-кардиолог, олий тоифали шифокор

Эргашева Муаззамхон Рахматиллаевна

Эргашева Муаззамхон Рахматиллаевна

Шифокор кардиолог

Сабирова Азизахон Дилшодовна

Сабирова Азизахон Дилшодовна

Шифокор кардиолог

Ражабова Раъно Шавкатовна

Ражабова Раъно Шавкатовна

Шифокор кардиолог