Ревматология ва артрология

Терапия

Ревматология бўлими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг етакчи бўлимларидан бири ҳисобланади ва  9 корпус 3 қаватда жойлашган. Бўлимда бир ва икки жойли ёруғ, қулай, айвонларга эга бўлган, бундан ташқари 35 та жойга мўлжалланган зарур шароитларга эга бўлган хоналар мавжуд. Бўлимда беморларга кун давомида ва самарали хизмат қилиш учун шароитлар  яратилган.

Бўлимда ревматологик ва кардиологик беморларни юқори малакали консультатнтлар,  замонавий лаборатор ва инструментал текширув усулларидан фойдаланган холда касалликка индивидуал ёндашиб комплекс даво чоралари олиб борилади.

Ревматология бўлими 1995 йилдан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси ўқув – илмий ва клиник таркибига кира бошлаган. Бўлимга бир йил давомида 1200 дан зиёд беморлар режали равишда ётқизилади ва тиббий ёрдамни замонавий текширув ва даволаш усулларидан фойдаланилган холда республика миқёсида олиб борилади. Бўлимнинг барча ходимлари доимий равишда хар йили ташкиллаштириладиган юрак – қон томир касалликлари ва ревматология анжуманларида иштирок этишади ва бу янгиликларни тиббиётга тадбиқ этган холда ўз ишларни олиб боришади. Бўғим касалликлари, аутоиммун касалликлар, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги бўйича илмий мактаблар ташкил қилинган.

Бундан ташқари, бўлим Тошкент тиббиёт академияси кафедралари учун клиник база бўлиб хизмат қилади. Бўлимни ички касалликлар йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрловчи 1-сон факультет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси назорат қилади.

Бўлимда юқори малакали шифокорлар, хамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритишади. Бўлимнинг тиббиёт ходимлари клиника хаётида, ва турли жамоатчилик, илмий-амалий тадбирларида фаол иштирок этишади.

Ревматология бўлимида беморларга махсуслаштирилган, шу билан бирга ревматологик касалликларга кенг тармоқли, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш  йўлга қўйилган:

 

  • Ревматик артрит ёки полиартрит
  • Ўткир ревматик иситма
  • Сурункали юрак ревматик касаллиги
  • Ревматик хорея
  • Бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари
  • Тизимли қизил бўрича
  • Дорили қизил бўрича синдромии
  • Тизимли склеродермия
  • Индуцирланган (химик ёки дорили) склеродермия
  • Диффуз фасциит
  • Дерматомиозит (полимиозит) идиопатик ва ювенил
  • Шегрен касаллиги
  • Шегрена синдромии
  • Бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари ва чатишган синдромилар
  • Ревматик полимиалгия
  • Рецидивланувчи полихондрит, Титце касаллиги
  • Рецидивланувчи панникулит (Вебер-Крисчен касаллиги)
  • Системали васкулитлар
  • Тугунчали периартериит
  • Вегенер гранулематози
  • Эозинофилли гранулематоз васкулит
  • Гигантхужайрали темпорал артериит (Хортон касаллиги)
  • Неспецифик аортоартериит (Такаясу касаллиги)
  • Гиперергик ангиит
  • Геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох касаллиги)
  • Гудпасчер синдромии
  • Аралаш криоглобулинемия (криоглобулинемк пурпура)
  • Облитерацияланувчи тромбангиит (Бюргер касаллиги)
  • Бехчет синдромии
  • Кавасаки синдромии (слизисто-кожно-железистый синдроми)
  • Ревматоид полиартрит
  • Ревматоид артрит тизимли зарарланиши билан
  • Фелти синдроми
  • Ювенил ревматоид артрит
  • Стилл синдроми
  • Ювенил сурункали артрит
  • Анкилозланувчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги)
  • Псориатик артрит
  • Реактив артрит (Рейтер касаллиги)
  • Ичакни сурункали носпецефик касалликлари артрити (неспецик ярали колит, регионар илеит, Крон касаллиги)
  • Инфекцион артрит
  • Микрокристаллик артритлар
  • Бирламчи ва иккиламчи подагра (дорили, буйрак етишмовчилигидаги ва бошқалар)
  • Хондрокальциноз (псевдоподагра)
  • Остеоартроз
  • Спондилез, спондилоартроз
  • Умуртқалараро остеохондроз
  • Диффузный идиопатик гиперостоз (Форест касаллиги)
  • Иккиламчи остеоартроз (дисплазия, артрит, жарохат, статик бузилишлар, гипермобиллик натижасидаги ва б.)
  • Интермиттирловчи гидрартроз
  • Кўплаб ретикулогистиоцитоз
  • Бўғимлар хондроматози
  • Виллонодуляр синовит
  • Бириктирувчи тўқимани туғма метоболизмини нуқсонлари
  • Марфан синдроми
  • Тугалланганмаган десмогенез (Элерс-Данло синдроми)
  • Гипермобиллик синдроми
  • Шарко артропатияси (нейропатик артрит)
  • Альгонейродистрофия (рефлектор, симпатик дистрофия, Зудек синдроми)
  • Компрессион синдроми (радикулалгия, миелопатия и др.)
  • Касбга доир касаллик
  • Силикоартрит (Каплан синдроми)
  • Саркоидоз
  • Периодик касаллик
  • Миозитлар
  • Бўғим олди тўқималари касаллиги
  • Энтезопатиялар (тоғайлар бириккан соханинг - тендопериостити, стиллоидит, эпикон-дилит)
  • Тендинитлар («карсииловчи бармоқ»)
  • Тендовагинит (де Кёрвен касаллиги)
  • Теносиновитлар
  • Бурситлар (Бейкер кистаси ва ахиллодиния)
  • Периартритлар (тендобурситлар, елка ўмров, тоз сон, тизза, елка кафт синдроми хам ва б.)
  • Билак канали синдроми ва бошқа лигаментитлар
  • Фасция и апоневрозов касаллиги
  • Фасцитлар
  • Апоневрозитлар. Дюпюитрен Леддерхоз контрактураси хам
  • Оғриқли липоматоз (Деркум синдроми)
  • Панникулитлар
  • Полиостеоартромиалгия (психоген ревматизм)
  • Тарқалган остеопороз (остеопения)
  • Ўпка гипертрофияси остеопатияси (Мари-Бамбергер синдроми)
  • Деформацияланучи остеит (Педжет касаллиги)
  • Остеохондропатия
  • Сон суяги бошчаси асептик некрози(Пертес касаллиги) ва бошқа локализация (Келер I и II касаллиги, Кенбек касаллиги ва б.)
  • Ўтувчи остеохондрит
  • Умурткалар танаси остеохондропатияси (Шейерман-May касаллиги, Кальве касаллиги)
  • Катта болдир суягини ғадир будирлик қисми остеохондропатияси (Осгуд-Шлаттер касаллиги)

 

Бундан ташқари, кардиологик патологияли ревматологик беморларга комплекс терапевтик ёрдам кўрсатилмоқда:

 

Юрак ишемик касаллиги, шу билан бирга ўткир миокард инфаркти

Гипертония касаллиги ва симптоматик АГ

миокардитлар

кардиопатия

юрак ритмини бузилиши

юрак нуқсонлари

кардиомиопатиялар

сурункали юрак етишмовчилиги

Ревматология бўлимида кўп тармоқли стационар базасида беморларга юқори малакали консультантлар, замонавий лабаратор ва инструментал текширув усуллари ёрдамида текширувдан ўтказилади:

 

биохимик текширув;

кенг спектрли иммунологик текширув;

бактериологик текширув;

рентгенологик текширув;

ультратовуш денситометрияси;

ЭКГ, ЭхоКС, ВЭМ.

Ревматологик беморларни ташхислаш усуллари кенгайтирилмоқда – булар замонавий биохимик ташхислаш тестлари тўплами, қон томирлар ультратовушли сонографияси, рентгенологик ва УТТ текшируви, генетик ташхислаш усуллари. 

 

Бўлим мутахассислари заммонавий базис давони  ГКС лар билан бирга кардиологик терапияни  қўллаш бўйича катта малакага эгадирлар.

 

Терапиянинг имкониятлари қуйидагиларни қамраб олади: интенсификацияни замонавий дастури, шу билан бирга цитостатик ва ГКС хамда пульс терапияни юқори назоратли миқдорларини қўшиб ишлатишда, полихимиятерапия режими, синхрон интенсив терапия, бундан ташқари аутоиммун касалликларда эфферент терапия (плазмаферез) ўтказишда юқори малакага эга. Бўғим касалликларида қуйидаги усуллар, иммунокоррекция, кризонолотерапия, махаллий (локал) терапия қўлланилади. Ревматология бўлимида оғир ревматологик ва кардиологик беморлар юқори малакали даволаш муолажаларини қабул қиладилар.

 

Эрталабги шифокорлар мажлисида беморлар холати хақида суткалик маниторинг ўтказилади, лозим бўлса профессорлар хамкорлигида консилиумлар ташкиллаштирилади. Бўлимда  Россия, Европа ва Хиндистон етук мутахассислари билан узлуксиз алоқа олиб борилади.


МУТАХАССИСЛАР

Набиева Дилдора Абдумаликовна

Набиева Дилдора Абдумаликовна

Даволаш факультети 1- сон факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Ризамуҳамедова Машкура Закировна

Ризамуҳамедова Машкура Закировна

Ревматологик касалликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ССВ асосий мутахассиси, даволаш факультети 1- сон факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори

Мирхамидов Мирзиёд Василджанович

Мирхамидов Мирзиёд Василджанович

Бўлим мудири. Шифокор - ревматолог.

Абдуазизова Наргиза Хакимжановна

Абдуазизова Наргиза Хакимжановна

Ревматолог маслахатчи, даволаш факультети 1- сон факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси доценти тиббиёт фанлари номзоди

Джураева Эльнора Рустамовна

Джураева Эльнора Рустамовна

Ревматолог маслахатчи, даволаш факультети 1- сон факултет ва госпитал терапия, касб касалликларикурси билан кафедраси доценти тиббиёт фанлари номзоди

Омонов Бекзод Хасанович

Омонов Бекзод Хасанович

Шифокор-ревматолог

Наримбоев Боходир Махмуджонович

Наримбоев Боходир Махмуджонович

Шифокор-ревматолог