ЖССТ тавсияси: Бир ёшгача бўлган болаларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?
❗️Болаларни соғлом овқатлантириш — ўта муҳим ва нозик жараён. Чунки уларнинг ички аъзолари катталарникидан фарқланади. Шу боис кундалик турмушимизда истеъмол қилинадиган барча озиқ-овқатларни кичкинтойлар организми осон қабул қила олмайди.
❌ Боз устига, баъзи таомлар жажжи ўғил-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
📜 Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган ўғил-қизларни тўғри овқатлантириш бўйича ота-оналарга зарур тавсиялар бериб келади.
🤱Уларнинг хулосасига кўра, олти ойгача бўлган гўдаклар учун энг яхши ва мақбул таом — бу она сути. Қўшимча овқатларни эса айни шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритиш мақсадга мувофиқ.
🫕 Улар ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар бўлиши мумкин.
🚫 Аммо бу даврда қуйидаги озиқ-овқатлар кичкинтойларга берилмаслиги керак:
🍯 асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);
🍶 сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);
🥩 овқатдан заҳарланиш хавфи бўлган овқатлар (хом ёки чала пиширилган гўшт);
🍳пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;
🧀 пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;
📌 ўрмон қўзиқоринлари;
🍬 конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари;
☕️ таркибида кофеин моддаси мавжуд ичимликлар, шу жумладан чой (уларни икки ёшгача бермаслик зарур).